Тошкент архитектура ва қурилиш институти иноғомжонова Ф. Ш


Download 0.54 Mb.
bet2/49
Sana14.12.2022
Hajmi0.54 Mb.
#1006126
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   49
Bog'liq
Валеология асослари Иноғомжонова 1

К И Р И Ш
ХХ аср охирига келиб инсоният келажакда қандай қилиб тинч ва осойишта ҳаёт кечириши мумкин деган савол энг долзарб масала бўлиб қолди. Дунёдаги ижтимоий тенгсизлик, иқлим ўзгариши, табиий бойликларнинг хаддан ортиқ ишлатилиши, ҳаво,сув ва ернинг захарланиши, қашшоқлик ва бошқа бир қанча муаммоларни ечимини топишда янги билимлар, янги билим дастурларини яратиш ва янги ахлоқий тамойиллар инсоннинг танаси ва рухиятига сингиши зарурлигини кўрсатди.
Ўтган асрларда сил, безгак, чечак ва бошқа бир қанча бедаво дардларнинг шифоси топилди ва миллионлаб инсонларнинг ҳаёти сақлаб қолинди, бироқ “Спид” деган бедаво дард пайдо бўлиб, бутун инсониятнинг ҳаётига хавф солмоқда. Шу билан бир қаторда миллионлаб инсонлар иймон сари юз тутди, аммо диний экстремизм авж олди ва миллионлаб инсонлар ҳаётига хавф солди. Ривожланган мамлакатларда аҳолининг турмуш даражаси ўсиши жиноятчилик, гиёҳвандлик ва ичкиликбозлик, рухий касалликлар, ҳамда “Фаровонлик касалликлари” деб номланувчи семириш харакатсизлик ва юрак хасталиклари кенг тарқалиши ҳам кузатилмоқда.
Аҳоли сонининг ортиб бориши хом - ашё ва ресурслар сарфини кескин кўпайишига сабаб бўлди.
Буларнинг натижасида саломатлик муаммолари кескинлашди.
Соғлом турмуш тарзи инсон муаммоларини хал қилишнинг энг қулай, арзон ва самарали усулидир.Бу борада “Валеология” фанини ўқитиш жисмоний соғлом ва маънавий бой ёш авлодни тарбиялашда муҳим ахамият касб этади.
Валеология асослари курси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар махкамасининг 2005 йил 25- январдаги 30-сонли қарори, Олий ва Ўрта
махсус таълим вазирлигининг лойиҳаси асосида жорий этилди. Ушбу дастур тайёрланадиган бўлажак мутахассислар учун ягона қўлланма бўлиб, у янги ўқув режалари асосида тузилган.
Валеология фанининг асоси соғлом турмуш тарзини шакллантириш хисобланади.
Валеология инсон саломатлиги ҳақидаги кейинги ўн йилликлар давомида шаклланиб келаётган фан бўлиб, саломатликка таъсир кўрсатувчи омилларни ўрганиш орқали организмнинг уларга қарши тура олиш ва заҳиравий имкониятларни ошириш билан боғлиқ чора тадбирлар ишлаб чиқади. Шунингдек, одамларнинг меҳнатга қобилиятини ошириш ва ўзини яхши ҳис қилган ҳолда ўртача умр кўриш давомийлигини узайтириш каби вазифаларни мақсад қилиб қўяди. Валеология фанининг олдида турган ва биринчи навбатда ўз ечимини кутаётган муаммоли вазифалар қаторига: инсон соғлиғига салбий таъсир кўрсатувчи ҳавф омилларини ўрганиш, саломатликни баҳолаш мезонларини ишлаб чиқиш, одамларни соғлом турмуш тарзида яшашга ўргатиш кабилар киради



Download 0.54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   49




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling