Тошкент архитектура ва қурилиш институти иноғомжонова Ф. Ш
Download 0.54 Mb.
|
Валеология асослари Иноғомжонова 1
- Bu sahifa navigatsiya:
- ОИТС ва ОИВ(ВИЧ) – инфекциянинг келиб чиқиши ҳақидаги назариялар ва тарихи.
5– боб. ОИВ ва ОИТС(орттирилган иммун танқислиги синдроми) ОИТС ва ОИВ(ВИЧ) – инфекциянинг келиб чиқиши хақидаги назариялар ва тарихи. ОИТС билан зарарланиш йўллари. ОИТС диагностикаси ОИТС га ҳамроҳ касалликлар Даволаш. ОИВ нинг олдини олиш ёки профилактикаси. ОИТС ва ОИВ(ВИЧ) – инфекциянинг келиб чиқиши ҳақидаги назариялар ва тарихи.ОИТС – орттирилган иммун танқислиги синдроми – ХХ асрнинг вирус қўзғатадиган фожиали юқумли касалликларидан бири бўлиб, биринчи марта 1981й. да Америкада аниқланди. Бугунги кунда ОИТС вируси деб тан олинган вирус фақат 1983 йилда Париждаги Пастер институтининг олимлари томонидан аниқланган. Ҳозирги кунда у одам иммун танқислиги вируси –ОИВ- деб номланади. Вирус одамларга маймунлардан ўтган деган назарий тахминлар бор. лекин ханузгача бу инфекция қаердан пайдо бўлганлигини изоҳлаш қийин.Хозирда бир нечта илмий фараз мавжуд бўлиб улар қуйидагилардан иборат: Бу вирус тарихий нуктаи назардан янги эмас, у табиатда ҳаёт кечириб юрган, лекин охирги йилларда мамлакатлараро катновлар интенсивлашиши ва барча социал ходисалар (сексуал кузголони, бесоколбозлик, гиёхвандлик, фохишабозлик) ва салбий экология омилларининг таъсири бу вируснинг дунё буйича таркалиб кетишига сабабчи булган. Вирус олимлар томонидан бактериологик курол сифатида сунъий яратилган. Инфекциянинг тахминий маркази: Замбия ва Заир уран конларининг радиацияси таъсири натижасида вирус кўпайиши. Бу вирус янги булиб, эволюцион йули билан охирги ўн йилларда, энг аввало, Африка марказида жойлашган худудларда маймунлар Т- лимфоцитларида яшовчи вируслардан келиб чиккан. Бироқ ишончли маълумотларга кўра, инфекция 70 йиллар ораларида АҚШ нинг ғарбий ва шарқий қирғоқларида пайдо бўлган. Марказий Африкада маълум бўлган ОИТС билан боғлиқ касалликлар аввалроқ ( 50– 70 йиллар ) пайдо бўлганлигини кўрсатади. 1976 й.да донор–негр аёлида топилган. 1981 йилдан 1996 йилгача ОИТС билан оғриган беморларнинг 46% европа ирқига, 35 % - негроид ирқига мансуб, 18 % - лотин америкалик, 1% - осиёликлардир. Болалар касаллар умумий сонининг 1% ни ташкил этган. ОИТС билан касалланганлар ўртасида аёллар ва болалар сони тобора ошиб бормоқда. ОИТС билан касалланганлар ва ОИВ ташувчилар сони қитъаларда нотекис тарқалган. Уларнинг кўпчилиги Африкада яшашади, Австралия ва Янги Зеландияда касаллик кам қайд қилинган. 1996 йилда АҚШ, Франция, Буюк Британия ва ривожланган давлатларда ОИТС дан ўлганлар сони камая бошланганлиги қайд этилган бўлсада ОИТС эпидемияси тобора кенг қулоч ёймоқда. Бу ривожланаётган мамлакатларда касалликнинг ўсиши ва даволаниши воситаларининг йўқлиги билан боғлиқ. ОИТС касаллиги дунё бўйича тезлик билан тарқалиб, пандемия тусини олди, жахонда бу касаллик кириб бормаган мамлакат колмади, 2006 йилнинг декабригача ЮНЭНДС ва Жаҳон Соғликни Сақлаш ташкилотнинг маълумотига кўра касаллик вирусини юқтириб олган ва касаллик вируси билан яшаётганлар 39,5 млн. кишини ташкил этади: ундан 2,3 млн. 15 ёшгача бўлган болалар; 37,2 катта ёшдагилар, улардан 17,7 млн. аёллар ташкил этди.Ўлганлар сони: жами 2,9 млн., 2,6 млн. катта ёшдагилар, 380 мингги эса 15ёешгача бўлган болалар. Кўриниб турибдики, бу касаллик жиддий эпидемиологик тус олмокда. Эпидемиологик тахлиллар шуни кўрсатмокдаки, Ўзбекистонда ҳам беморлар барча вилоят ва шахарларда хисобга олинган. Касалликнинг кескин кўпайиши: Шарқий Осиё Шарқий Европа Ўрта Осиё регионларида кутилаяпти. Download 0.54 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling