Тошкент архитектура ва қурилиш институти иноғомжонова Ф. Ш
ОИТС га ҳамроҳ касалликлар
Download 0.54 Mb.
|
Валеология асослари Иноғомжонова 1
- Bu sahifa navigatsiya:
- Даволаш
ОИТС га ҳамроҳ касалликларОИТС- орттирилган иммунитет танкислиги синдроми даври – ОИВ касаллигининг охирги даври бўлиб, ОИВ таъсирида фагоцитар хужайралар ва В-лимоцитлар фаолиятининг бузилиши натижасида оппортунистик инфекциялар ва инвазиялар биринчи ўринга чиқади ОИТС билан оғриган беморлар айнан ОИВ билан зарарланганликлари учун эмас, балки ҳамроҳ касалликлардан вафот этадилар. Чунки бемор организми касалликларга қарши кураша олмайди,касаллик қўзғатувчилар танада шунингдек, атроф-муҳитда бисёр бўлади. Ҳозирги вақтда шундай касалликларнинг 29 таси маълум. Ушбу касалликларнинг исталган биттасининг симптомлари билинса инсоннинг ОИТС га чалинганлиги ҳақида шубҳа қилинади. ОИТС га ҳамрох касалликлар қуйидаги гуруҳларга бўлинади: Бактериялар юқиши натижасида келиб чиқувчи касалликлар – буларга сил, нафас олиш системасидаги касалликлари, ичакларда қўзғатадиган касалликлари,атипик микобактериялар қўзғатадиган касалликлари, ва бошқалар. Замбуруғлар чақирувчи юқумли касалликлар-кандиоз, криптококкоз,гистоплазмоз, пневмоцист пневмонияси(зотилжам), кокциоидоз ва бошқалар. Вируслар келтириб чиқарадиган касалликлар- оддий герпес, одамни 8тип герпес вируси, цитомегаловирус ва бошқалар. Майда паразитлар келтириб чиқарувчи касалликлар- токсоплазмоз, лейшманиоз, изоспариоз, криптоспоридиоз ва бошқалар. Бошқа касалликлар- Саркома капоши, бачадон бўйни раки, Энцефалопатия, ва бошқалар. Энг кўп учрайдиган хамрох касалликларга қуйидагилар киради : Туберкулез Пневмоцист пневмонияси Герпис инфекциялари Кандидоз Токсоплазмоз Криптококкли менингит ДаволашҲозирги кунда мижозлар саломатлигини асраш ва ҳаётини узайтириш имконини берувчи даволаш усуллари ишлаб чиқилган, аммо улар қиммат ва мукаммал эмас. Бундан ташқари, ривожланаётган мамлакатларда яшаётган беморларнинг ҳаммаси ҳам бундай даволанишга қодир эмас. Унча қиммат бўлмаган вакцина бўлса муаммо ҳал бўлар эди. Аммо бундай вакцина йўқ ва ҳали бери топилмаса керак. Шунинг учун бундай хавфли касалликнинг тарқалиши олдини олишнинг асосий усули ҳаёт тарзини ўзгартириш бўлиб қолади. Олимлар ОИВ тўғрисида қанчалик кўп маълумотга эга бўлмасинлар самарали вакцинани яратиш ҳали ҳам энг катта муаммо бўлиб қолмоқда. Чунки бошқа вируслардан фарқли ўлароқ, организмнинг имун реакцияси ОИВни йўқ қилмайди, шунинг учун вакцинага қандай имун жавоб берилиши маълум эмас. Бундан ташқари ОИВ ҳолатида беморларга кучсизлантирилган ёки ҳатто ўлдирилган вирусларнинг киритилиши хавфсиз эмас. ОИВ га қарши вакцина вирусли антигенларга қарши антитаначалар титрини нафақат кўпайтириши, балки иммун ҳимоянинг барча воситаларини стимуляция қилиши керак. Бу вазифани бажаришнинг ҳозирча иложи йўқ, чунки инсон иммун тизими қандай ишлаши ҳақида тўлиқ маълумот йўқ. ОИТС га қарши 100% самарали вакцина ёки дори ҳозирча йўқ, аммо касалликнинг тарқалиши ва зарарланишининг олдини олиш усулларини тарғиб қилиш катта ёрдам беради. Гиёҳвандлар орасида бир марталик шприц ва игналарнинг тарқатилиши, қон препаратларининг ОИТС га текширилиши зарарланиши хавфини анча камйтиради. Кўпчилик инсонлар зарарланишдан ўзларини буткул ҳимояланган деб ҳисоблайдилар, чунки унинг тарқалиш йўлларини яхши биладилар. Аммо бундай ишончга тўлиқ асос йўқ. Download 0.54 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling