Тошкент архитектура ва қурилиш институти иноғомжонова Ф. Ш


ОИВ нинг олдини олиш ёки профилактикаси


Download 0.54 Mb.
bet34/49
Sana14.12.2022
Hajmi0.54 Mb.
#1006126
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   49
Bog'liq
Валеология асослари Иноғомжонова 1

ОИВ нинг олдини олиш ёки профилактикаси.


ОИВ билан зарарланишнинг олдини олиш уч босқичда олиб борилади:

  1. Биринчи босқич- соғлом одамларнинг зарарланишини олдини олиш, тарғибот тушунтириш орқали аҳолини тиббий саводхонлигини ошириб, хулқ-атвори хавфли бўлган гуруҳлар ўртасида ОИВ нинг жинсий йўл билан ва қон орқали юқишини йўлини тўсиш,тиббиёт муассасаларида эҳтиёт чораларига риоя қилиш ва қоннинг хавфсизлигини таъминлаш, ихтиёрий маслаҳат ва тест текширувидан

ўтиш имкониятини яхшилаш, ОИТСга қарши ўтказиладиган тадбирларни халқаро даражага кўтариш.

  1. Иккинчи босқич – ОИВ билан зарарланганлар билан тушинтириш ишларини олиб бориш, ҳаёт тарзларини ва сифатини ўзгартиришга ёрдам бериш, жамиятдан сиқиб қуйилишини олдини олиш, ОИТС инфекциясининг алоҳида хар бир одам ва умум жамиятга таъсирини камайтириш. ОИВ-инфекциясини даволашни, вертикал юқиш профилактикасини ва ЖАБЮКни даволашни таъминлаш.

  2. Учинчи босқич – Касалликларни асоратларини камайтириш мақсадида ОИТС га ҳамрох касалликлар билан изтироб чекаётганларга тиббий, хуқуқий, маънавий, диний масалаларда ёрдам бериш.

Бизнинг келажагимиз ёшларимизда экан, бугунги ёш авлод ОИТС хакида ўзларида тўлик маълумотга эга бўлишлари, хавф остига кўймасликлари керак.
ОИТСни юқтирмаслик учун айникса ёшлар ахлокини тузатиш, жинсий масалага тўғри муносабатда бўлиш лозим.
Оила соғлом булса, эр-хотин бир-бирига содик булса, ана шунинг узи ОИТСнинг олдини олишнинг энг осон йулидир яъни қадимдан сақланиб келинаетган ажойиб анъана-оилани мукаддас деб билиш: эру-хотиннинг умрбод вафодор булиб колиши каби хислатлар ОИВ - инфекцияси таркалишини олдини олувчи энг асосий химоя хисобланади.
Вирусни даволашдан кўра олдини олган яхширок. Лекин зарарланган беморларни ҳам даволаш керак деган масала кун тартибида турибди ва ОИТСга қарши вакцина ишлаб чиқариш лозимлигини кўрсатади. ОИТС касаллиги вирусли касаллик эканлиги аниқланган кундан бошлаб бутун дунёда олимлар олдига шу вирусга қарши вакцина ишлаб чикиш масаласи қўйилди.
Ҳамма мамлакатларда ОИТСга қарши курашишнинг бирдан-бир йўли вирус ташувчиларни ҳамда ОИТС билан касалланганларни ўз вақтида аниқлаш ва имкониятлардан фойдаланиб аҳолининг санитария маданиятини
кўтаришдир. Хозирги кунда Республикада 15та ОИТС марказлари, 90дан ортиқ диагностик лабораториялар, 220дан ортиқ “Ишонч хоналари” фаолият кўрсатмоқда.
Ихтиёрий равишда ўзида бирор бир хавфни сезган шахс, ўзларини текширтириб, шифокор маслаҳатини олишлари мумкин. Уларнинг шахслари сир сақланади.
Турли газета ва журналларнинг маълумотлари буйича, гап эпидемияда эмас, балки пандемия хусусида бораяпти, бу эса яқин келажакдаги 20 ёки 30 йил ичида ер куррасидаги аҳолининг 50% нобуд бўлишига олиб келши мумкин.

Download 0.54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   49




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling