Тошкент автомобил йуллар институти “Механизмлар назарияси ва машина деталлари” кафедраси


Download 3.01 Mb.
bet39/52
Sana27.08.2023
Hajmi3.01 Mb.
#1670656
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   52
Bog'liq
Маърузалар-51-соат

Сирпаниш подшипникларининг ҳозирги замон машинасозлигида ишлатилиши камайган, (улар ўрнига қатор афзалликлари бўлган думалаш подшипниклари ишлатилмоқда). Шундай бўлсада, сирпаниш подшипникларидан қуйидаги холларда фойдаланилади:


а) тез айланувчи валларда;
б) вал ва ўқларни жойлаштиришда катта аниқлик талаб қилинса;
в) диаметри катта бўлган валларда;
г) валларни цапфаларига думалаш подшипникларни ўрнатиб бўлмаса (масалан: тирсакли вал);
д) зарбли кучлар таъсир қиладиган ва катта тебраниш бўлганда.
2. Подшипниклар цапфаларга ўрнатиш шаклига кўра цилиндр-симон, конуссимон ҳамда, шарсимон бўлиши мумкин (19.3 -расм).
Конуссимон подшипниклар (19.3, в –расм) валнинг марказий ҳолати аниқлигини созлаб туриш ва подшипниклар ейилиши натижасида ҳосил бўлган тирқишни камайтириш учун ишлатилади. Бунда валга конуссимон втулка ўрнатилиб, унинг холати гайка билан растланади. Шарсимон подшипниклар (19.3, е –расм) валлар ўз ўқларига нисба-тан мувозанатни йўқотган холларда ишлатилади. Улар ўзини-ўзи рост-лаш хусусиятига эга бўлиб, асосан, шарнир сифатида стерженли механизмларда қўлланилади.
СП тузилишига кўра ажраладиган (корпусли) (12.1, а –расм) ва ажралмайдиган (корпуссиз) (12.1, б –расм) бўлади.
Ажраладиган подшипник 1 - корпус ва 2қопқоқдан иборат бўлиб, ўзаро резьбали бирикма ёрдамида маҳкамланади.

20.1-расм.
СП-нинг корпус ва қопқоққа қўйиладиган энг муҳим ички қисми -икки паллали- 3, 4 ичқўйма (вкладиш)лардир. Подшипник қопқоғи-даги 5 -тешикча орқали мойланиб, мойни яхши тақсимлаш учун ичқўй-мада 6 -ариқчалар мўлжалланган.
Ажралмайдиган подшипниклар тузилиши кўра нисбатан содда ва арзондир, лекин йиғиш қийинроқ. Бунда у умумий корпус- 1 га ўрнатириб асосий элементи 2 - втулкадир (20.1, б –расм,).
Ичқўймаларнинг қалинлиги- δ қуйидагича аниқланади:
δ = ( 0,035…0,05 )d + 2,5 ,
бу ерда d –цапфанинг диаметри.
Цапфа подшипникда айланганда ишқаланиб қизийди. Подшипникнинг нормал ишлаши учун, ҳосил бўлаётган иссиқлик миқдори мавжуд имкониятлар ( корпус, вал, мой) воситасида чиқарилаётган иссиқлик миқдоридан ортиқ бўлмаслиги керак. Акс ҳолда, подшипникнинг қизи-ши рухсат этилган даражадан ортади, мойнинг қовушқоқлиги камайиб ейилиш жараёни ҳосил бўлиши мумкин. Ейилиш миқдори ошиб кетса, подшипник ва цапфа орасида тирқиш катталашади, подшипникнинг ишлаши ёмонлашиб, тебраниш ҳосил бўлади, товуш чиқа бошлайди ва натижада подшипник ишга яроқсиз холга келади.
Подшипник ичқўймаси ва втулкаларнинг материаллари вал сиртига мослашувчан, ишқаланиш коэффициенти кичик, иссиқликни яхши ўтказадиган, ейилишга чидамли ва ўзида мойни сақлай олиш хусусиятига эга бўлиши керак. Бунда ичқўйма ва втулкани ейилишга чидамлилиги вал цапфасининг чидамлилигидан кам бўлиши керак. Чунки, валнинг тузилиши ва массаси оғир бўлгани учун таннархи қиммат, алмаштириш эса қийин.
Валлар, асосан, пўлат материаллардан тайёрланади, унинг ишчи юзасига термик ишлов берилиб, сўнгра углерод ёки азот билан тўйинти-рилиб, қаттиқлиги HRC 55...60 га етказилади.
Подшипник ичқўймаси ва втулкалар қуйидаги антифрикцион материаллардан тайёрланади:

Download 3.01 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   52




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling