Синмайдиган элементли сақлагич муфталар авария ҳолатидан
кейин ўзининг ишлаш қобилиятини тиклаш учун вақт талаб қилмайди,
улар хар доим ишга тайёр бўлади. Кулачокли (муштли) сақлагич муфтанинг тузилиши 27.3 -расм б да кўрсатилган.
27.3, б -расм. Синмайдиган элементли кулачокли сақлагич муфта.
1 ва 2 ярим муфталар трапеция шаклдаги кулачоклар билан таъмин- ланган. Ярим муфта-1 валга жипс маҳкамланган, ярим муфта- 2 эса қўзға- лувчан шпонкали бирикма ҳисобига вал ўқи бўйлаб силжиши мумкин. Ярим муфталар кулачокларини ўзаро илашиши пружина- 3 билан таъминланади ва гайка- 4 орқали бу куч ростланади. Ярим муфта- 2 -нинг чапга силжиши тўхтатгич ҳалқа- 5 билан чегараланган, бу чегараланиш ярим муфтани олдиндан валда монтаж қилиш учун зарур. Валларнинг ўқдошлиги марказлаштирувчи втулка- 6 орқали амалга оширилади.
Буровчи моментни узатишда кулачокли илашмада ўқ бўйлаб йўнал-
ган куч пайдо бўлади, бу куч ярим муфтани ажратишга ва илашмадан чиқаришга ҳаракат қилади. Пружинали ярим муфтанинг мувозанат шарти қуйидагича бўлади:
,
бу ерда: F -пружина кучи; Т -узатиладиган буровчи момент; k -дина-мик юкланиш коэффициенти; D -муфталарнинг ўртача диаметри;
-муштларнинг тўмтоқлик бурчаги.
Муштли сақлагич муфталарни конструкциясига қўшимча равишда юритма двигателиини ўчириш учун мосламалар мўлжалланиши керак.
Марказдан қочирма автоматик муфталар ( 27.4 –расм). Бу муфта колодкали бўлиб, айланиш сони маълум қийматдан ортганда валларни улаб, айланиш сони пасайганда автоматик равишда бир-биридан ажратади. Бундай муфталарни ички ёнув двигатели билан ишлайдиган машина- ларда фойдаланишга мақсадга муофиқ. Бунда двигатель бутунлай тўхтаб қолмайди, чунки муфта двигателни юкланишдан озод қилади.
27.4 – расм. Марказдан қочирма автоматик муфта.
Зарур буровчи момент қуйидагича аниқланади:
T · k ≤ 0,5 (FM - F ) f · z · D = 0,5 m · z · d · r · f ( ω12 - ω02 ) ,
бунда z- колодкалар сони; f -ишқаланиш коэффициенти; ω1 -колодка-
нинг барабанга теккунча бурчак тезлиги; ω0 - зарур бўлган буровчи моментни узатишга имкон берувчи бурчак тезлиги;
F = 48 E · I · y / l2 – пружина кучи; I = b · h3/2 – пружина кўндаланг кесимининг инерция моменти; y – пружинадаги салқилик.
Do'stlaringiz bilan baham: |