Тошкент автомобил йуллар институти “Механизмлар назарияси ва машина деталлари” кафедраси


Download 3.01 Mb.
bet34/52
Sana27.08.2023
Hajmi3.01 Mb.
#1670656
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   52
Bog'liq
Маърузалар-51-соат

Бошқариладиган фрикцион муфталар уловчи муфталар бўлиб, буровчи момент ишқаланиш кучи ҳисобига узатилади. Бу муфталарда буровчи моментнинг қиймати контакт сиртлардаги сиқувчи кучга боғлиқ бўлиб ярим муфталарни сиқадиган куч ошган сари оша боради. Бу ҳолат ярим муфталар нисбатан тез айланганда ва катта юкланиш бўлган ҳолларда валларни ўзаро бириктириш имконини беради.
Фрикцион уловчи муфтанинг чегаравий буровчи моменти узатмага ростланган бўлиб, машина мустаҳкамлиги учун хавфсиз бўлса, бундай муфталар сақлагич муфталар функциясини ҳам бажариш мумкин.
Фрикцион муфталар ишчи сиртларининг шаклига кўра қуйидаги уч гуруҳга бўлинади: дискли муфталар (иш сирти текис); конуссимон муфталар (иш сирти конуссимон); колодкали, лентали ва иш сирти цилиндрсимон муфталар (чизмалар адабиётда келтирилган).

  1. Автоматик муфталар зарур бўлган холларда валларни ишлаш шароитига қараб валларни автоматик равишда ажратиш ва улаш учун хизмат қилади. Қуйида автоматик муфталарни айримларини кўрамиз.

Сақлагич муфталар ўта юкланишда авария (бузилиш) ҳолатига тушиб қолган механизмларнинг кинематик занжирларини ҳимоя қилиш учун хизмат қилади, яъни валларни бир-биридан автоматик ажратади. Бундай муфталар синувчи ( 27.3, а -расм) ва синмайдиган элемент-ли (27.3, б -расм) бўлади ва фақат ўқдош валларга ўрнатилади.

27.3-расм а. Синувчи элементли сақлагич муфта.

Буровчи момент ярим муфталараро штифт- 3 орқали узатиб берила- ди. Ўта юкланишда штифт синиб кетади. Шундан сўнг муфтани қайта ишга тушириш учун штифт алмаштирилади. Тобланган втулка- 4 штифтларнинг алмаштиришини енгиллаштиради. Штифтга узатилаётган буровчи момент:



бу ерда: Т -узатиладиган момент; k -динамик юкланиш коэффициенти;
z -штифтлар сони; амалиётда z = 1 ёки z = 2 қилиб олинади;
KZ –штифтлараро юкланишнинг тенг тақсимланмаганини билди-рувчи коэффициент; z = 1 бўлганда KZ = 1; z = 2 бўлганда KZ = 1,2;
D – штифтларни жойлашиш диаметри; dштифт диаметри;
.
Конструкцион пўлатдан тайёрланган штифтлар учун []=(300400) МПа.

Download 3.01 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   52




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling