Тошкент автомобил йуллар институти “Механизмлар назарияси ва машина деталлари” кафедраси


Download 3.01 Mb.
bet36/52
Sana27.08.2023
Hajmi3.01 Mb.
#1670656
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   52
Bog'liq
Маърузалар-51-соат

Назорат саволлари

  1. Муфталар нима учун керак?

  2. Машинасозликда ишлатиладиган муфталар турларига изоҳ беринг.

  3. Доимий бириктирилган муфталарнинг афзаллик ва камчиликлари.

  4. Втулкали муфталарни тузилиши ва ҳисоланишини баён этинг.

  5. Фланецли муфталар ҳақида маълумот беринг.

  6. Тишли муфтани тузилиши ва ҳисоланишини баён этинг.

  7. Втулка-бармоқли муфтанинг тузилиши, ишлатилиши ва ҳисоби.

  8. Эластик муфтанинг функцияси нимадан иборат?

  9. Бошқариладиган муфта турларига изоҳ беринг.

  10. Кардан шарнирли муфта нима учун ишлатилади?

  11. Кўпгина муфталарни ҳисоблашда қандай кучланишлар асосий белгиловчи ҳисобланади?

  12. Сақлагич муфталарнинг турларига изоҳ беринг.

  13. Сақлагич муфталарни ишлатилишида валларнинг ўқдошлигига

қўйилган талаблар?

  1. Кесилувчи элементли сақлагич муфталар ва уларни ҳисобаш.

  2. Бошқариладиган кулочокли муфталарнинг афзаллик ва камчи-ликлари.

  3. Синмайдиган элементли кулачокли сақлагич муфтани тузилиши.

  4. Марказдан қочирма автоматик муфта ҳақида нима биласиз?



Мавзу- IX ( 4- соат ). Валлар ва ўқлар


Таянч сўзлар: Вал, ўқ, цапфа, бўйин, тавон, шип, статик, тахминий усул, тақрибий усул, аниқлаштирилган усул.


Маъруза- 18 ( 2- соат ). Валлар ва ўқлар. Умумий маълумотлар



  1. Вазифаси ва ишлатилиши.

  2. Валлар ва цапфаларни турлари.

  3. Қўлланиладиган материаллар.

1. Валлар ва ўқлар машина, механизмларнинг деталларини тутиб туриш ва харакатни бир деталдан иккинчи деталга узатиб берувчи деталдир. Валлар ва ўқлар бир-биридан ишлаш шароитига кўра фарқ қилади. Ўқлар юкланишни қабул қилиб, уни таянчларга узатади ва доим эгилишга ишлайди, валлар эса, юкланишни қабул қилиш билан бирга буровчи моментни узатиб беради.



а) б)
19.1 –расм.
Ўқлар деталь билан бирга айланиши ҳам, айланмаслиги ҳам мумкин. Масалан, юк кўтариш механизмининг блок ўқлари шкив билан бирга айланмайди (19.1, а -расм), темир йўл вагонларининг ўқлари эса ғилдирак билан бирга айланади (19.1-расм б). Баъзи валлар ўқ вазифасини бажариб, деталларни тутиб туриш билан бирга шу деталь билан бирга айланади. (масалан, эластик валлар, тирсакли вал).
Шундай қилиб вал эгувчи куч ва буровчи момент таъсирида хосил бўладиган кучланишларга ишласа, ўқ эса фақат эгувчи куч таъсирида-ги кучланишга ишлайди.
2. Ўқлар геометрик тузилишига кўра кўпинча текис бўлса, валлар эса тўғри текис, поғанали, тирсакли, эгилувчан бўлиши мумкин. Энг кўп ишлатиладиган тўғри валлардир. Улар, асосан текис ва поғонали бўлади. 19.2- расм а да тўғри поғонали вал кўрсатилган, ундаги

19.2-расм. Валларнинг турлари.

шпонка деталларни жойлаштириш ва маҳкамлаш учун хизмат қилади. 19.2- расм б да самолёт редукторининг вал-шестерняси кўрсатилган. Вал енгил бўлиши учун ковак қилиб тайёрланган. Валнинг охири шлицали бўлиб, муфтани бириктириш учун хизмат қилади.


Тирсакли валлар поршенли машиналарда (двигатель, компрес-сорлар ва ҳоказо) қўлланилади. Дизел М-17 нинг тирсакли вали 19.2- расм в да кўрсатилган. Бу валга деталларни маҳкамлаш чап томон-даги шпонка ва ўнг томондаги фланец ёрдамида амалга оширилади.
Эгилувчан валлар айланма ҳаракатини буралган ҳолатда, (маса-лан, стоматология тишни ковлаш машинасида, автомобилларда) айлана ҳаракатни узатиш қутичаси валидан тезликни ўлчаш мослама-сига узатиб беради.
Вал ва ўқлар конструкцион пўлатлардан тайёрланган бўлиб, зарурият туғилганда сиртларнинг қаттиклигини ошириш учун термик ишлов берилади.
Вал ва ўқларнинг таянчларга ўрнатишга мўлжалланган қисмини цапфа дейилади. Цапфаларнинг шакли цилиндрсимон (19.3, а, б, г, д -расм), конуссимон (19.3, в -расм), шарсимон (19.3, е -расм), бўлиши мумкин. Агарда валга радиал юкланиш берилганда вал ёки ўқнинг учида жойлашган цапфани шип (19.3, б -расм), ўртасида жойлашганини эса бўйин (19.3, г -расм), дейилади. Агарда валга фақат ўқ бўйлаб юкланиш берилса, бундай валларнинг айланадиган қисми тавон (19.3 - расм, б, д) дейилади.



г д е
19.3 – расм. Цапфаларнинг турлари.
Вал ва ўқлар тайёрлаш учун термик ишлов бериш мумкин бўлган углеродли ва легирланган 45, 45Х маркали пўлат материаллар танланади. Бунда катта юкланишли машина валлари 40ХН, 40ХН2МА, 30ХГСА маркали пўлат материаллардан тайёрланиб, уларни хосса-ларини яхшилаш, юқори частотали ток ёрдамида тобланади. Катта тезлик билан айланувчи валлар (масалан, сирпаниш подшипник-ларида) углерод билан тўйинтирилган 20Х, 12ХН3А, 18ХГТ ёки азот тўйинтирилган 39Х2ИЮА маркали пўлар материаллардан тайёрлана- в ди. Хром билан тўйинтирилган цапфанинг чидамлилиги 3-5 марта кўп бўлади.
Тирсакли ҳамда оғирлиги катта бўлган валлар мустаҳкамлиги юқори даражали бўлган чўян материаллардан тайёрланиши мумкин.

Download 3.01 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   52




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling