Тошкент автомобил йуллар институти “Механизмлар назарияси ва машина деталлари” кафедраси


К омпенсацияловчи Ольдгем муфтаси


Download 3.01 Mb.
bet32/52
Sana27.08.2023
Hajmi3.01 Mb.
#1670656
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   52
Bog'liq
Маърузалар-51-соат

К
омпенсацияловчи Ольдгем муфтаси
(26.6-расм) муштсимон

26.6-расм. Ольдгем муфтаси.


дискли муфтадир. Муфта иккита ярим паллали 1 ва 2 муфтадан ҳамда оралиқда жойлашган диск 3 дан иборат. Перепендикуляр текисликда жойлашган диск ва ярим муфталар орасидаги бўшлик δ эса валларнинг ўқ бўйлаб, радиал ва бурчак силжишига олиб келади, натижада бу силжиш- лар муфта ёрдамида текисланади. Одатда, ўқдош бўлмаган валларнинг радиал силжиши r  0,04d, бурчак силжиши эса   030 орасида чегараланиши керак.
Бу муфталар эзилишдага кучланишга ҳисобланади:

ЭЗ = 6 k ·T ·D / [ h (D3 – d13 )] ≤ [эз ]


бу ерда k – динамик коэффициент; h – диск чиқиғининг баландлиги;
D / d = (2,5….3) олинади. [эз ] = (15…20) МПа.
Компенсацияловчи элементи эластик бўлган муфталарни эластик муфталар дейилади. Улар валлар ўқдошлиги қатъий бўлиш ёки бўлмас лигига қарамасдан, ноаниқликларни тўғрилайди (компенса-циялайди). Эластик муфталар ўз элементлари билан юритмада кам бикрликка эга бўлган бўғин вазифасини ҳам бажариб, машиналар-нинг имконияти борича резонанс шароитда ишламаслигини таъмин-лайди, тебраниш-дан сақлайди. Бу муфталар эластик элементининг материалларига кўра металл ва металл бўлмаган турларига бўлинади.
Цилиндрсимон пружинали эластик муфта (26.7-расм) эластик элементи металл-пружина бўлиб етакловчи 1 ва етакланувчи 2 ярим муфталардан иборат, шпонка ёрдамида валга маҳкамланади. Ярим муфталарнинг махсус тешикларига сиқилишга ишлайдиган пружина-лар- 3 жойлаштирилади.

26.7-расм. Цилиндрсимон пружинали эластик муфта.

Бирор бурчакда жойлашган ярим муфтанинг дастлабки ҳолати чеклагич 4 билан аниқланади. Пружина деформациялангандан кейин ярим муфтанинг нисбатан бурилиш имконияти ярим муфта 2 га ўрнатилган чеклагич- Б билан белгиланади. Муфта ташқи томондан сақлагич 5 билан беркитилган. Пружина дастлабки сиқувчи куч F1 таъсирида Т1 момент билан юклангунга қадар бу муфта етарли бикрликдаги компенсацияловчи муфталар сингари ишлайди.


, (26.5)
бунда: R – пружина жойлашган тешик радиуси; z – пружиналар сони.
Агар узатиладиган Т -буровчи момент Т1 моментдан катта бўлса, у ҳолда муфта доимий ўзгармас бикрликда эластик муфта сингари ишлайди. Пружина ўрамлари буралишга, шу билан бирга, пружина елкасидаги бўйлама куч билан пружина диаметрини ярмини тенглиги буровчи моментга мос келади, шунинг учун, пружинанинг мустаҳкам-лик шарти қуйидагича ифодаланади:
, (26.6)
бунда: F -пружинани сиқувчи бўйлама куч:
(26.7)
бу ерда: Тmax -муфта орқали узатиладиган момент; D -пружинанинг ўрта диаметри; -пружина ўрамларидаги буровчи кучланиш;
WP – пружина ўрамининг кўндаланг кесим қаршилик моменти.
, (26.8)
бу ерда: d – пружина симининг диаметри; kB – ўрамлар эгилувчанлик таъсирини ҳисобга олувчи коэффициент.
Юқоридаги формулалардан пружинани текшириш учун қуйидаги формула чиқади :
 . (26.9)
Пружина махсус пружинали пўлатлар (пўлат 65Г) тайёрланади. Уларнинг турига қараб жоиз кучланиш [τ] = (500900) МПа олинади.
Эластик элементи металл бўлмаган муфталарга втулка- бармоқ-ли, эластик элементи юлдузсимон ва сфера шаклидаги муфталар мисол бўлади.

Download 3.01 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   52




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling