Тошкент автомобил йуллар институти “Механизмлар назарияси ва машина деталлари” кафедраси


Шарчали (золдирли) радиал подшипниклар


Download 3.01 Mb.
bet43/52
Sana27.08.2023
Hajmi3.01 Mb.
#1670656
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   52
Bog'liq
Маърузалар-51-соат

Шарчали (золдирли) радиал подшипниклар (Шартли белгиланиши – 0). ажралмайдиган, радиал юкланиш билан бирга ўзгармас бўйлама юкланишни ҳам қабул қилади. (радиал кучнинг ≈ 80%).
24.1-жадвал



Шарчали радиал-тирак подшипник ( 6 ) ўқ бўйлаб йўналган ва ўзгарувчан катта юкланишлар таъсирида ишлаши мумкин.
Шарчали сферик подшипник ( 1 ) Ташқи контакт сиртлари сферик шаклида бўлиб, шарчалари шахмат тартибида 2 қаторда жойлашади. Ўқ бўйлаб йўналган катта бўлмаган юкланишни қабул қилади.
Шарчали тирак подшипник ( 8 ) ажраладиган, фақат ўқлама юкланишни қабул қилади.
Роликли радиал подшипник (2), ажраладиган, цилиндрсимон роликдан иборат, катта радиал юкланишни қабул қилади.
Роликли радиал-тирак (конуссимон подшипник) (7)- конуссимон роликдан иборат, етарли даражада радиал ва бўйлама юкланишни қабул қилади. ташқи ҳалқа енгил чиқади.
Роликли сферик подшипник (3 ) роликлари бочка шаклида бўлиб катта юкланишни қабул қилади.
Роликли тирак подшипник ( 9 ) конуссимон роликдан иборат, катта бўйлама юкланишда ишлай олади.
Игнасимон подшипниклар (4) фақат радиал юкланишга мўлжалланган. Думалаш элементи–игна, (диаметри узунлигидан 5  8 марта кичик) ажраладиган, тезлиги чегараланган, монтаж қилиш қийин, кам ишлатилади.
Игналари винтли ариқчали игнасимон подшипниклар (5)- ариқчалар мойланишни яхшилайди.
Подшипникларнинг ҳалқа ва думалаш элементлари махсус мустаҳ -камлиги юқори бўлган ШХ6, ШХ9 ва ШХ15 (хромли шарикоподшипник) маркали пўлатлар, ҳамда 18ХГТ, 20Х2Н4А маркали лигерлан- ган пўлат материаллардан тайёрланади. Дастлабки механик ишловдан сўнг термик ишлов берилиб, жилвирланади.
Сепараторлар кўпинча лентали пўлатлардан штамплаб тайёрланади. V > 15 м/с -да сепараторлари бронзадан, латундан, дюралюминий ёки пластмассадан тайёрланади.
ДП аниқлиги бўйича 5 синфга бўлинади: 0 – нормал, 6 , 5, 4 ва 2 – синфлар. Аниқлик синфи ДП шартли белгисининг олдига тире қўйилиб ёзилади. Аниқлик синфи ёзилмаса у нормаль синфга мансуб бўлади. Аниқлик синфи ошиши билан подшипникни таннархи ҳам ошади (24.2-жадвал).
24.2-жадвал

Аниқлик синфи

0

6

5

4

2

Нисбатан нархи

1

1,3

2

4

10

Подшипникларнинг ҳамма турлари стандартлаштирилган бўлиб, ГОСТ 3189-75 бўйича сонлар ва ҳарф билан шартли белгиланади.



Download 3.01 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   52




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling