Тошкент давлат аграр университети “агробизнес ва инвестицион фаолият”
-расм. Республикамизда фермер хўжаликларини ташкил қилиш ва барқарор ривожлантиришнинг объектив зарурлигини белгиловчи асосий омиллар
Download 47.42 Kb.
|
Азаматов Бобур (2)
1-расм. Республикамизда фермер хўжаликларини ташкил қилиш ва барқарор ривожлантиришнинг объектив зарурлигини белгиловчи асосий омиллар.
Бу эса пировард натижада мамлакат ички бозорини қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига бўлган талабини қондириш, ташқи бозорга эса рақобатбардош сифатли тайёр маҳсулот экспорт қилиш орқали валюта тушумини мустаҳкамлашда муҳим пойдевор ҳисобланади. Бугунги кунда мамлакатимизда фермер хўжаликларини устивор йўналиш сифатида барқарор ривожлантириш энг аввало қобилиятли ва меҳнаткаш деҳқонларнинг меҳнатига катта ижобий таъсир кўрсатиб, деҳқонларни ўз қобилиятларини тўла кўрсатишлари учун зарур бўлган моддий манфаатдорлик тизимини яратди. Қишлоқ ҳудудларида ижтимоий соҳани мустаҳкамлаш. Республикамиз мустақилликка эришгандан сўнг деҳқонларни ўз тадбиркорлик қобилиятларини тўла кўрсатишлари учун мўътадил иқтисодий ва ижодий муҳит яратила бошланди. Энди ҳар бир деҳқон ўзининг имконияти, қобилияти, оиласининг меҳнатга яроқли аъзолари ва бошқа хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда мустақил иш фаолиятини танлаши ва юритиш имкониятига эга бўлади. Маълумки, қишлоқ ҳудудларида барча ижтимоий соҳа объектлари давлат бюджети, собиқ ширкат хўжаликлари маблағлари ҳисобига қурилиб, фаолият кўрсатар эди. Фермер хўжаликларини ташкил этилиши муносабати билан собиқ ширкат хўжаликлари балансидаги ижтимоий соҳа объектлари тегишли ташкилотлар балансига ўтказилиб берилмоқда. Истиқболда фермер хўжаликларини ривожлантирилиши нафақат давлат тасарруфидаги ижтимоий соҳа объектларини, балки аҳолининг талаблари асосида бошқа турли ижтимоий инфратузилма объектлари қурилиб, самарали фаолият қўрсатилишига муҳим пойдевор яратади. Фермер хўжаликларини ташкил этиш ва ривожлантириш қишлоқхўжалигида сиёсий барқарорликни таъминлаш юзасидан ҳам зарур ҳисобланади. Чунки, биринчидан, ривожланган давлатлар қишлоқ хўжалигида сўнгги йилларда қўлга киритилаётганютуқлар ва илғор тажрибаларни қўллаш, иккинчидан, мустақиллик давригача республикамиз қишлоқ хўжалиги ва умуман, оддий деҳқонларга нисбатан олиб борилган сиёсатни тубдан ўзгартириш имконияти туғилди. Маълумки, ҳар қандай давлатда иқтисодиётнингмустаҳкам бўлиши энг аввало мамлакат фуқароларини эркин меҳнат қилишлари учун ҳуқуқий, иқтисодий ва сиёсий муҳитнинг қандай яратилганлигига боғлиқ. Юқори давлат органлари ёки тармоқ вазирликларининг кўрсатмаси ва буйруғи билан иш бажарадиган меҳнаткашлар ўрнига тадбиркор ва қобилиятли деҳқонларнинг эркин меҳнат қилишлари учун зарур бўлган муҳит яратилмаса, бундай жамият қисқа муддат ичида иқтисодий таназзулликка юз тутади ва мамлакат иқтисодиёти тўлалигича хориж маҳсулотларига қарам бўлади. Шунинг учун ҳам республикамиз раҳбарияти томонидан қишлоқ меҳнаткашларининг тадбиркор ва ташкилотчи бўлган қатламига ўз қобилиятларини тўла кўрсатишлари, мустақил ва эркин меҳнат қилишнинг иқтисодий ҳамда ҳуқуқий механизмларини шакллантириш иқтисодий ислоҳотларнинг асосини ташкил қиладиган ғоя сифатидақаралди. Республикамизда фермер хўжаликларини ташкил этиш қишлоқ хўжалиги тармоғи фаолиятининг ҳуқуқий асосларинишакллантириш юзасидан ҳам зарур. Маълумки, мустақиллик давригача иқтисодиётнинг барча тармоқларини бир “Марказдан” туриб бошқарилиши, бошқарувнинг иқтисодий усулига нисбатан кўпроқ маъмурий- буйруқбозлик усулини қўлланилишиамалда қабул қилинган қонунларга нисбатан хилоф равишда иш юритилишига, баъзи ҳолатларда эса қонунларни тўғридан-тўғри бузиш ҳолатларини рағбатлантирар эди. Республикамизда фермер хўжаликларини ташкил этиш қишлоқ меҳнаткашлари орасидан ташкилотчи, тадбиркор ва маънавий етук мутахассисларни шакллантириш юзасидан ҳам зарур. Фермер хўжаликларини ривожлантириш қишлоқ ҳудудларида янги иш ўринларини ташкил этиш ва аҳоли бандлигини кучайтириш юзасидан ҳам зарур. Қишлоқ меҳнаткашлари орасидан мулкдорлар синфини шакллантириш энг аввало қишлоқда янги иш ўринларини барпо этиш, саноатни қишлоққа олиб кириш ва тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш даражасини оширишда муҳим ўринни эгаллайди. Маълумки, фермер хўжаликларини ривожлантириш биринчидан, меҳнат кучлари кўп бўлган ҳудудларда шу вақтгача қишлоқ хўжалигида банд бўлган ишчи кучларининг бир қисмини ишсиз қолиши, иккинчидан, маҳсулот бирлигига сарфланадиган харажатларни камайишига олиб келади. Аммо, фермер хўжаликлари иқтисодий жиҳатдан бақувват бўла бошлагандан сўнг у қишлоқ хўжалик маҳсулотларини қайта ишлаш ва бошқа соҳаларда иш юритиб, хўжалик фаолиятини кенгайтиради. Иқтисодий барқарор фермер хўжаликлари сонини кўпайтириш орқали қишлоқда мулкдорлар синфини мустаҳкамлаш пировард натижада қишлоқда аҳоли бандлиги муаммоларини ҳал қилинишида асосий рол ўйнайди. Фермер хўжаликларини ривожлантириш тупроқ унумдорлигини ошириш асосида ердан самарали фойдаланиш ва экологиянинг тозалигини таъминлаш юзасидан ҳам зарур. Қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳатлар ва бозор муносабатларига ўтишнинг бошланғич даврларида фермер хўжалигини ташкил этиш ва эркин меҳнат асосида пировард натижа учун шахсан жавоб бериш- бу ҳар бир деҳқон - меҳнаткаш учун биринчи вақтларда қийинчилик туғдирди. Чунки, қишлоқхўжалигида фойдаланадиган катта майдонларни эгаллаб, асосий товар маҳсулоти етиштираётган жамоа, ижара ва давлат хўжаликларига нисбатан кичик ер майдонида товар маҳсулоти етиштиришга ихтисослашган, моддий- техника воситаларига тўлиқ эга бўлмаган фермер хўжаликларининг бошлиқлари бошқарувнинг объектив ва субъективсабабларига боғлиқ бўлган турли муаммоларгадуч кела бошладилар. Тадқиқот натижаларига кўра, мулк, меҳнат, режалаштириш, даромад олиш ва мустақил бошқариш тизимларининг ўзаро уйғунлашуви фермер хўжаликлари фаолият кўрсатишининг асосий характерли томони бўлиб, у қишлоқ хўжалик ишлаб чиқаришини янада самарали бошқаришда кучли ёрдам беради. Фермер хўжаликлари энг аввало, оиланинг келажаги ва ўз меҳнатларининг пировард натижасига маъсулият билан қарашлари асосида қурилади. Ташкил этилиши моҳияти жиҳатидан фермер хўжаликлари иқтисодий фаолият асосида қишлоқ хўжалигидаги эркин ишбилармонлик ҳисобланади. Фермер хўжаликларини ташкил этиш ва ривожлантириш бўйича олиб борилган илмий-тадқиқот ишларига кўра, фермер хўжаликлари иқтисодиётда мустақил бозор субъекти сифатида янги хўжалик юритиш шакли бўлганлиги сабабли уларни ташкил этилиши, фаолият кўрсатиши ва барқарор ривожланишининг асосини шу хўжалик юритиш шаклига хос бўлган маълум бир тамойиллар ташкил этади (2-расм ). Download 47.42 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling