Тошкент давлат аграр университети “агробизнес ва инвестицион фаолият”


Фермер хўжаликларини бошқариш ҳолати, иқтисодий самарадорлиги ва унгатаъсир кўрсатувчи омиллар


Download 47.42 Kb.
bet5/8
Sana08.03.2023
Hajmi47.42 Kb.
#1251368
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
Азаматов Бобур (2)

Фермер хўжаликларини бошқариш ҳолати, иқтисодий самарадорлиги ва унгатаъсир кўрсатувчи омиллар.
Аграр соҳани бошқаришнинг сиёсий ва бозор функциялари ўртасида аниқ чегара бўлиши, яъни бошқаришнинг турли поғоналарида ушбу вазифалар такрорланишига йўл қўймаслик, улар орасида ушбу вазифалар аниқ тақсимланган бўлиши керак.
Ташкилий-иқтисодий функциялармакроиқтисодий масалалардан иборат бўлиб, улар қуйидагича тавсифланади:

  • аграр сиёсат стратегияси ва тактикасини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

  • товар маҳсулот ишлаб чиқариш тартибини белгилаш;

  • янги техника-технологиялар яратилиши ва жорий қилинишини қўллаб-қувватлаш;

  • ишлаб чиқаришга инвестиция ва инновацияларни жорий қилиш;

  • ўсимликларнинг янги навлари ва чорва моллари янги зотлари яратилишини қўллаб-қувватлаш;

  • аграр соҳада молиявий муносабатларни тартибга солиш;

  • маҳсулот ишлаб чиқарувчилар хавфсизлигини кафолатлаш;

  • республика ички бозорини ҳимоя қилиш;

  • кадрлар тайёрлаш ва малакасини ошириш ва ҳоказо.

Бошқаришнинг бозор функциялари микроиқтисодий вазифаларга қамраб олган бўлиб, улар қуйидагилардан иборат:

  • маҳсулот етиштириш ҳажми ва экинлар таркибини жорий йилга бозор талабидан келиб чиқиб белгилаш;

  • маҳсулот етиштириш билан боғлиқ бўлган агротехник ва технологик масалалар;

  • янги иш жойлари ташкил қилиш ва аҳолини иш билан таъминлаш;

  • маҳсулотларга эркин баҳо белгилаш ва эркин сотиш;

  • ўзаро иқтисодий муносабатларни йўлга қўйиш ва такомиллаштириб бориш ва бошқалар.

Иқтисодийислоҳот йилларида барча турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш кескин ўсган. Бундай ўсишга эришишда иқтисодий масалаларга, моддий манфаатдорлик масалаларини ҳал қилиш, етиштирилган маҳсулотга эгалик қилиш ва уни бозорларда эркин сотилиши, ғалла ва пахтадан бошқа барча турдаги қишлоқ хўжалик маҳсулотларига давлат буюртмаси бекор қилиниши каби иқтисодий ўзгаришлар сабаб бўлди.
Амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотларнинг ҳуқуқий асосларини бевосита ишлаб чиқариш билан боғлаб турувчи қуйи бўғин қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилар асосий вақтларини микроиқтисодий даражадаги кундалик вазифаларга ва оз вақтларини эса, истиқболли макроиқтисодий масалаларга сарфлашлари мақсадга мувофиқ.
Меҳнатни ташкил қилишни ушбу концепция асосида олиб бориш ҳолатини жойларда ўрганиш натижаларига қараганда, баъзи марказий идоралар, вазирликлар, вилоят ва туман ташкилотлари ўз вақтининг асосий қисмини жорий ишларга сарфлашмоқда.
Бу эса, ўз навбатида:

  • вазифаларни бажаришда вертикал даражада бир-бирини такрорлашни келтириб чиқармоқда;

  • истиқболда ҳал қилиниши ва ишлаб чиқаришни инновацион йўлга ўтказиш билан боғлиқ бўлган муаммолар эътибордан четда қолиб кетишига сабаб бўлмоқда;

  • қуйи бўғин бошқарув тизимини эркин фаолият кўрсатишига ҳалақит бермоқда;

  • республика миқёсидаги технологик ва ташкилий масалалар бўйича тавсиялар барча ҳудудларга бир хил тарзда берилмоқда;

  • марказий идоралар ва вазирликлар ходимлари жойларга хизмат сафарига бориш натижалари хўжаликлар ишларига бевосита аралашиш ҳолатларидан иборат бўлмоқда.

Бундай ҳолат такрорланмаслиги учун бошқаришни вертикал даражадаги ҳар бир бўғинда аниқ белгиланган ўз вазифасига жавоб беришни механизми жорий қилиниши лозим бўлади, (4-жадвал).
Давлат бошқарув органларида бошқариш мавқеи ҳақидаги масала алоҳида эътиборга моликдир. АСМ тузилмалари ва улар вазифаларини ислоҳ қилишда Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ташкилий-ҳуқуқий мавқеини аниқ белгилаш, хусусан, мамлакат озиқ-овқат муаммосини ҳал қилишдаги ролини ҳисобга олиб, унинг фаолият доирасини кенгайтириш масаласини кўриб чиқиш керак.
Бозорни бошқариш юқори пировард натижаларга эришиш, қишлоқ хўжалиги ва АСМнинг бошқа тармоқлари ўртасида мутаносибликни ва мувозанатни ўрнатиш уни сақлаб туриш билан бевосита боғлиқ. Шу муносабат билан, барча бошқарув даражаларида АСМ давлат бошқарув органлари ва хўжалик ташкилотларида (корхона ва муассасалар) ходимлар ролини ошириш зарур.
Бошқарув органлари таркибини, касбий маҳорати ва ишбилармонлик сифатлари юқори, хўжалик субъектлари фаолиятини мувофиқлаштира олишга қодир мутахассислар билан бойитиш, уларни вазифалари замон талабига мос келишини таъминлаш лозим. Бунга барча даражадаги АСМнинг бошқарув органлари функционал ва тармоқ бўлинмалари ҳам мос келиши лозим.
бошқарувчанлигини тубдан яхшилаш, АСМни бошқариш соҳасидаги ислоҳотларни янада чуқурлаштиришда бошқаришни вертикал бўйича барча бўғинларини бозор муносабатларига мослаштириш вазифаси қўйилган.
Мамлакат қишлоқ хўжалик ишлаб чиқаришида фермер хўжаликларига устуворлик берилмоқда ва уларнинг истиқболда янада ривожланиши учун барча шарт-шароитлар яратилмоқда.
Қишлоқ хўжалиги ялпи ички маҳсулотида фермер хўжаликларининг улуши мунтазам равишда ошиб бормоқда. Фермерларнинг аксарияти томонидан стратегик аҳамиятга эга бўлган пахтанинг 100 фоизи, буғдойнинг 80 фоизи етиштирилмоқда. Бу икки турдаги экинлар бўйича давлат буюртмалари бажарилиши 100 фоиз фермер хўжаликлари ҳиссасига тўғри келмоқда. Шуни ҳисобга олиб, мамлакат Президенти ва Ҳукумати томонидан фермерлар фаолиятини янада такомиллаштиришга қаратилган қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Жумладан, 1998 йил «Фермер хўжаликлари тўғрисида» қонун қабул қилиниб, ушбу қонун икки маротаба қайта кўриб чиқилди ва такомиллаштирилди. Ҳозирги кунда бу қонунга фермерларни қўллаб-қувватлашга қаратилган қатор моддалар қўшиш устида ишлар олиб борилмоқда. Давлат буюртмаси бўйича маҳсулот етиштираётган фермерларга имтиёзли (йиллик 3%) кредит ажратилмоқда. Уларни марказлаштирилган равишда ресурслар билан таъминлаш йўлга қўйилган. Фермерларга сервис хизматлари кўрсатувчи турли йўналишдаги корхоналар ташкил қилинган бўлиб, уларнинг сервис хизмати турлари ва хизматлар ҳажми мунтазам равишда оширилиб борилмоқда.
Маълумки, «Фермер хўжалиги тўғрисида»ги қонунда фермер хўжалигининг бошлиғи ҳақида махсус 4-модда киритилган ва унда «Фермер хўжалиги бошлиғи – юридик ва жисмоний шахслар билан ўзаро муносабатларда фермер хўжалиги номидан шу хўжалик бошлиғи сифатида иш кўради». Аммо унинг бошқариш услубияти қай шаклда бўлиши ҳақида шу моддада ҳам, бошқа моддаларда ҳам сўз юритилмаган.
Олиб борилган таҳлиллар ва монографик ўрганиш асосида фермер хўжаликлари ер майдонларини оптималлаштириш натижаларини илгари суриш мумкин. (5-жадвал).
Таҳлилларни кўрсатишича, фермер фаолиятида энг заиф бўғин бу, харажатларни бошқариш бўлиб қолмоқда. Фермернинг харажатларни бошқаришни ўзлаштириб олишининг қийин кечаётганлигига бир нечта сабабларни келтириш мумкин: биринчидан, маҳсулотлар ва ресурсларга нарх белгилашдаги нобарқарорлик, қишлоқ хўжалиги ва саноат маҳсулотлари нархлари ўсиб боришидаги катта тафовутнинг мавжудлиги; иккинчидан, асосий турдаги маҳсулотлар (пахта ва ғалла)га, давлат буюртмаси сақланиб қолганлиги ва нарх белгилаш услубиятининг такомиллашмаганлиги; учинчидан, фермерлар ер майдонларининг кичиклиги ва унда ресурслар тежамкорлигини таъминлаб берувчи технологияларни кенг миқёсда қўллаш имконияти мавжуд эмаслиги; тўртинчидан, фермерлар ўз техникалари (барча турдаги машиналар тизими)га эга эмаслиги; бешинчидан, сервис хизмати кўрсатишнинг такомиллашмаганлиги ва ниҳоят олтинчидан фермерларнинг хўжаликни бошқаришда билимлари ва тажрибалари етарли даражада эмаслиги таъсир этмоқда.
Яна шунишуни айтиш мумкинки, фермер хўжаликларининг аксарияти бугунги кунда иш юритишда ва хўжалик ишларини бошқаришда етарлича маълумот базаларига эга эмаслар. Бу эса ўз навбатида керакли ахборотларга етарлича эга бўлмаслик, айниқса, уларнинг интернет тизимига уланмаганлиги, интернет имкониятларидан етарлича фойдаланмаётганлиги, нафақат бошқариш услубларини такомиллаштириш балки, ишлаб чиқариш фаолиятининг бугунги кун талабидан келиб чиққан ҳолда жамиятдаги, иқлимдаги, нарх-наволар ўзгаришидаги, ресурслар таъминотидаги, технологияларни такомиллаштиришдаги янгиликлардан четда қолишларига сабаб бўлмоқда. Бу ҳолат албатта, ишлаб чиқариш ва бошқариш тизимидаги самаранинг пастлигига олиб келмоқда.
Хулоса ўрнида шуни айтиш керакки, бугунги кунда фермер хўжаликларида бошқаришнинг такомиллашмаганлиги, бошқариш бўйича тадқиқотлар кам олиб борилаётганлиги, бошқариш бўйича фермерлар малакаси оширилмаётганлиги кабилар улар фаолиятида самарадорлик кўрсаткичлар паст бўлиш омилларидан бири бўлмоқда. Шунинг учун фермерларнинг хўжаликни бошқариш жараёни махсус кўриб чиқилиши ва «Фермер хўжалиги тўғрисида»ги қонунга фермер хўжаликларини бошқариш услубияти ва фермер хўжаликлари бошлиқларига ўзларининг хўжаликларини бошқариш жараёнларини ташкилий-иқтисодий ва ҳуқуқий жиҳатдан эркинликларини кафолатловчи махсус модда киритилиши мақсадга мувофиқ деб ҳисоблаймиз.

Download 47.42 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling