Тошкент давлат аграр университети “агробизнес ва инвестицион фаолият”
Иқтисодиётнинг аграр соҳасини бошқаришда таркибий ўзгаришлар ва ўзига хос хусусиятлари
Download 47.42 Kb.
|
Азаматов Бобур (2)
Иқтисодиётнинг аграр соҳасини бошқаришда таркибий ўзгаришлар ва ўзига хос хусусиятлари
Маълумкикейинги йилларда қишлоқ хўжалигидаолиб борилаётган иқтисодий ислоҳотлар қишлоқнинг ижтимоий- иқтисодий ҳаётини том маънода ўзгартириб юборди. Ислоҳотларнинг биринчи босқичида мамлакат қишлоқ хўжалиги барқарорлигини таъминлаш ва режали иқтисодиётдан бозор иқтисодиётига ўтишнинг дастлабки асослари яратилди. Бугунги кунда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш асосан икки турдаги хўжалик юритиш шакллари, фермер ва деҳқон хўжаликлари томонидан амалга оширилмоқда. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришда фермер хўжаликларининг улуши 34,7 фоизни, деҳқон хўжаликларининг улуши 63,6 фоизни, қишлоқ хўжалиги фаолиятини амалга оширувчи ташкилотлар 1,7 фоизни(2017 йил) ташкил қилмоқда. Шуни ҳисобга олиб, қишлоқ хўжалиги корхоналарини бошқариш хўжалик юритишнинг мазкур шаклларида тадқиқ этиш ва такомиллаштириш лозим. Албатта, деҳқон хўжалиги бу оилавий хўжалик бўлганлиги сабабли, уни бошқариш оила бошлиғи томонидан амалга оширилади. Бу ерда бошқариш асосан ишлаб чиқариш, молиялаштириш (ўз маблағидан самарали фойдаланиш) ва маркетинг масалаларидан иборат. Шунингдек, бугунги кунда сервис хизматига бўлган талаб ошиб бориши билан корхоналар ўртасида иқтисодий муносабатлар, ҳуқуқий ва давлат органлари (солиқ, таъминот ва ҳоказолар) билан муносабатлар ҳам бошқариш жараёнида ўз ифодасини топиши лозим. Агар, муаммога чуқурроқ ёндашадиган бўлсак, деҳқон хўжаликларидаги бошқариш тизими фермер хўжаликлари бошқариш тизимидан катта фарқ қилмоқда. Фермер хўжаликларида бошқариш тизими деҳқон хўжаликлари учун хос бўлган жиҳатлардан ташқари, давлат буюртмаси ва фермер хўжаликлар аъзолари билан бўладиган ташкилий – иқтисодий механизмни ҳам ўз ичига олади. Ҳозирги кунда қишлоқ хўжалигида инновацион ривожланиш масалалари биринчи ўринга чиқмоқда. Бизнинг фикиримизча, инновацион жараён хўжалик юритишнинг ҳар иккала шакллари учун ҳам татбиқ этиши лозим. Хўжалик юритишнинг янги шаклларига ўтиш (фермер ва деҳқон хўжаликлари), шунингдек, маҳсулот етиштиришда, уни қайта ишлаш ва сотишда сервис хизмати кўрсатиш корхоналари иштироки, маҳсулот таннархида уларнинг улуши кўпайиб бориши учун қишлоқ хўжалиги корхоналари бошқарилишини янада такомиллаштириш тақозо этилади. Ҳозирги шароитда қишлоқ хўжалиги корхоналарини бошқариш барча йўналишлардаги фаолиятнинг асосини ташкил қилувчи муҳим омиллардан эканлиги сабабларидан бири ҳам, маҳсулот ишлаб чиқаришда инсон омили ролининг ошиб бориши билан боғлиқдир. Хорижий давлатлар бошқариш назарияси ва амалиётида тўртта муҳим концептуал йўналишлар ҳақида сўз юритилади. Иқтисодий фикрлар бошқаришда аста-секинлик билан меҳнатни тақсимлаш, уни мувофиқлаштириш ҳамда барча жараёнларни қатъий тизимга солиш услубиятидан масаланинг психологик ва интизомий томонларига урғу бериш, муносабатларда ўзаро ҳурматга асосланган услубларни қўллаш ҳамда моддий манфаатдорлик орқали амалга оширишга устуворлик берилади. Бу назарий асослар бир-бирини тўлдириб боради ва мазкур концептуал асослардан фойдаланиш амалиётда комплекс равишда бир-бири билан боғлиқлик асосида олиб борилади. Қишлоқ хўжалиги соҳасида қадрлар алмашуви иқтисодиётнинг бошқа соҳаларига нисбатан камроқ юз беради, бу ерда кўпгина кадрларнинг горизонтал (вертикал) ўзгаришлари юз беради. Бошқарувчи ўз жамоасини тузишда ва ходимларни бошқа бўлимларга ўтказишда, уларнинг жойларини алмаштиришдаги барча ҳолатларда ҳар бирининг шахсий сифатига ва малака даражасига, шунингдек, хизмат зинапоясидан кўтарилиши ва бу жараёнда қизиқишларини ҳисобга олиши лозим. Тижоратга асосланган бошқарув жараёнида ходимларнинг ташаббус кўрсатиб ишлашларини рағбатлантириш лозим. Яъни, қишлоқ хўжалиги экинлари етиштириш технологиясини такомиллаштиришда (чорва молларини боқишда) иш ташкил қилишнинг янги тизимлари қўлланишида, харидорлар билан янги тўлов шаклларини амалга оширишда (самаралироқ услубиятни), маҳсулот сотишнинг янги каналларини топиш кабиларда қўлланилиши талаб этилади. Ташаббус кўрсатиш фаолият жараёнига янги билимларни жалб этиш орқали ёндашишни тақозо этади. Ходимларнинг ишга ташаббус билан ёндашиши, янгиликларни жорий қила олиш даражаси қишлоқ хўжалиги корхонаси раҳбарининг тадбиркорлик даражасини кўрсатади. Ушбу санаб ўтилган омиллардан ташқари, тадбиркорлик йўналишидаги бошқариш бутун команданинг янгиликларни жорий қилишга бўлган иштиёқи юқори даражада бўлишини ҳам тақозо этади. Тадбиркор бошқарувчи раҳбарлигида доимо қандайдир янгиликлар жорий қилиниб борилади, янги технологиялар татбиқ этилади, техника маҳсулотларини сотиш учун янги бозорлар ўзлаштирилади, контингентлар билан муносабатлар такомиллаштириб борилади ва ҳоказолар. Ҳар бир мутахассис ўз ўрнида ресурслардан унумли фойдаланиш резервларини излайди, ўз фаолияти самарадорлигини оширишга ҳаракат қилади. Жумладан, агроном, биргина янги технологияларни ўзлаштириб қолмасдан балки, шартнома шартларини ўрганади, ҳисоб-китоб ишларини олиб боришни, хўжаликка келаётган уруғлик, минерал ўғитлар, қишлоқ хўжалиги ўсимликлари зараркунандалари ва касалликларига қарши курашадиган кимёвий моддалар ва бошқалар нархларини ҳам яхши билиши талаб этилади. Қишлоқ хўжалиги корхоналарида ҳозирги амалиётдаги бошқариш тажрибаси шуни кўрсатмоқдаки, бошқаришнинг натижаси, самарадорлиги кўп жиҳатдан бошқариш (менежмент) ҳолатига боғлиқ экан. Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришининг ўзига хос хусусиятларидан бири —бу, соҳа ишчилари ҳеч қачон биргина иш ҳақи билан қаноатланиб қолмаган, уларнинг мақсади шахсий хўжалигидаги чорва моллари учун арзон (баъзан текин) чорва озуқаси олиш, шунингдек, қишоқ хўжалиги маҳсулотлари (сабзавот, мева, ғалла, сут, тухум ва ҳоказолар) олиш ва техникаданфойдаланишдир. Иш ҳақи қанча бўлмасин, аммо, деҳқон бу билан ҳеч қачон қаноатланмаган. Бошқача қилиб айтганда, қишлоқ хўжалигида моддий талабларни қондириш ҳар доим биринчи ўринда турган, шу жумладан, ўртача яшаш шароитини яратиш ҳам туради. Илмий аҳлоқий нуқтаи-назардан бошқариш концепцияси бу, замонавий назария бўлиб, ижтимоий алоқаларнинг турли қирраларига асосланади. Яъни, етакчилик, моддий манфаатдорлик, раҳбар, мансаб ва нуфузи, обрў- эътибори, характери ҳамда ташкилий тизим, коммуникациялар йўлга қўйилиши, меҳнат мазмуни ўзгариши кабилар турмуш тарзининг сифати ҳисобланади. Ушбу концепция ҳар бир ходим ўз қобилиятини намоён қилишига қаратилган жамоани шакллантиришда муҳим аҳамиятга эга. Ҳар бир рахбар ва ходимнинг имкониятини билган ҳолда, ишга ижодий ёндашишни амалга оширишга ҳаракат қилиш мумкин. Ташаббусга интилмаган ва янгиликни қабул қилиш иштиёқи бўлмаган раҳбар қўл остидагиларни ўз имкониятларини намоён қилиши учун ҳеч қачон имконият бермайди. Қишлоқ хўжалиги корхоналарида аксарият ҳолларда маъмурий бошқариш услубияти кўникма, хулқ-атворга қараб бошқариш элементлари билан қўшиб олиб борилади. Бу концепциялардан фойдаланиш кўпроқ самара беришининг сабаби, табиий иқлим шароитига боғлиқлик, шунингдек, дала ишларини аниқ муддатларда ўтказишга бўлган талаблар, соҳадаги катта ноаниқликлар шароитида қабул қилинган қарор учун жавобгарликни оширади. Қишлоқ хўжалиги ходимлари ўзининг бевосита раҳбаридан бажарилиш муддати аниқ кўрсатилган топшириқ ва шу бажарилган ишга яраша иш ҳақи олишни маъқул кўради. Ушбу концепциялар Европа Иттифоқи мамлакатларида, айниқса, Германияда катта муваффақият билан қўлланиб келинади. Бошқариш концепциялари билан бир қаторда ушбу масалага учта илмий ёндашиш мавжудлигига ҳам эътибор бериш лозим: жараённи бошқариш нуқтаи-назаридан ёндашиш; тизимли ёндашиш; нотинчлик шароитидан келиб чиққан ҳолда ёндашиш. Бошқаришга жараён нуқтаи-назаридан ёндашишда қўйилган мақсадга эришиш сифатида қараш намоён бўлади (фойда олиш ёки маълум турдаги маҳсулот етиштириш), бунда бошқариш фаолияти тўхтамасдан давом этаётган, бир-бири билан боғлиқ бўлган бошқариш вазифалари(режалаштириш, такомиллаштириш, манфаатдорликни ошириш, (координация) мувофиқлаштириш, ҳисоб-китоб ва назорат, таҳлил, баҳо бериш, қарор қабул қилиш ва топшириқ бериш) каби ҳолатларда намоён бўлади. Шунга эътибор бериш керакки, юқорида санаб ўтилган вазифалар ҳар бир даражада ўзгармай қолади, аммо уларнинг мазмуни ўзгариб боради. Бошқаришга тизим нуқтаи-назаридан ёндашишда раҳбар ўзгариб бораётган шароитдаги маълум мақсадларга эришишга қаратилган бир-бири билан ўзаро боғлиқ элементлар тўплами сифатида қарайди, жумладан, ишчилар, тузилма, технология ва ҳоказолар. Ташкилий тизимни ислоҳ қилиш шароитида мутахассислар ихтисослиги ва бошқариш тизими ўзгаради. Янги технологияга ўтиш шароитида маълум бир ихтисослик мутахассисларига бўлган талаб ошади, бошқалари керак бўлмаслиги мумкин. Шунинг учун иқтисодиётдаги ўзгаришлар шароитида асосий эътиборни кадрларни сақлаб қолишга эмас, (кўпгина хўжаликларда шундай қилинмоқда) балки, ўз вақтида уларни қайта тайёрлашга, малакасини оширишга, ҳамда янги мутахассисликни эгаллашга интилишларини ташкил қилиш лозим. Бошқаришга шароитдан келиб чиққан ҳолда ёндашишда бошқариш услубиятини мавжуд шароит белгилаб беради. Услубият ҳақиқий шароитда ундаги муаммолардан келиб чиққан ҳолда амалга оширишЎзбекистондаги бугунги шароитда кўпроқ қўлланиши мумкин. Чунки, бозор коньнюктура-сининг доимий ўзгариши билан бир қаторда, давлат томонидан мувофиқлаш-тириш ҳам ўзгариб туради, айниқса, солиққа тортиш қонунчилигида ўзгаришлар кўпроқ бўлмоқда. Бу услубият шароитнинг ўзгаришига тез мослашишга ҳаракат қиладиган, истиқболдагиўзгаришларни тасаввур этишлик ва олдини оладиган ёки тайёргарлик кўрадиган ва шунга қараб чора-тадбирлар белгилай оладиган тадбиркорлар томонидан кўпроқ қўлланилади. Қишлоқ хўжалигида юқорида келтирилган учта услубиятнинг ҳар бири татбиқ этилаётган бўлишига қарамасдан, жараённи бошқариш нуқтаи-назаридан ёндашиладиган услубиятни бошқа услубиятлар билан қўшиб олиб бориш энг самарали ва кўпроқ қўлланилмоқда, (бу барча бошқаришнинг асосини ташкил қилади). Бошқариш тизимининг самарали бўлиши агар мутахассислар ўз фаолиятлари доирасида, шароит ўзгаришига қараб тезкорлик билан қарор қабул қила олса, ҳамда бу қарор амалдаги шароитга мос равишда қабул қилинса бошқариш тизими самарали олиб борилади. Бунинг учун хўжалик экин турлари, технология, маҳсулот сотиш каналларини мустақил равишда белгилаш ҳуқуқига эга бўлиши катта аҳамиятга эга. Шунда хўжалик ўзининг товар маҳсулот етиштириш сиёсати ва ресурслар салоҳиятини қайта кўриб чиқиш имкониятига эга бўлади. Бошқариш биргина ишлаб чиқаришни эмас, балки, маҳсулотни сотиш вақтида айланма маблағлар билан таъминлаш, ускуна ва механизмларни янгилаш, молиялаштириш, кредит олиш ва қайтариш каби йўналишларни ҳам қамраб олади. Бозор муносабатларининг чуқурлашиб бориши бошқариш фаолияти кенгайишига олиб келмоқда. Агар аввалги тизимдагихўжаликларнинг асосий вазифаси давлатга маҳсулот топшириш режасини бажаришга қаратилган бўлса, эндиликда эса корхонанинг ривожланиш мақсадини аниқлаш, устувор йўналишларни белгилаш, қўйилган мақсадга эришиш учун вазифаларни навбатма-навбат бажарилишини аниқлаб олиш кетма-кетлигини белгилашдан иборат. Хўжалик олдига қўйилган вазифаларни бажариш бир қатор ишлар амалга оширилишини талаб қилади, бу вазифалар ислоҳотлар ва хўжалик мустақил бўлганлиги даврида янгича маънога эга бўлмоқда. Янги йўналиш - маркетинг юзага келди, бу ҳолат бошқариш концепциясига ўз таъсирини кўрсатмоқда. Булар қуйидагилардан иборат: бошқариш функцияларининг бозор шароитидаги ўзгариши; бошқариш функцияси; маъмурий буйруқбозлик иқтисодиёти; бошқариш функцияси мазмуни; бозор иқтисодиёти. Маркетингга асосланган бошқариш тизими бозор талабларини ўрганиш орқали қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларни рақобатбардош маҳсулотларни олдиндан белгиланган ҳолда қанча ва қачон ишлаб чиқаришга асосланади. Ҳозирги шароитда бошқаришга режа асосида ёндашишнинг ўзига хос хусусиятлари мавжуд. Режани бажариш ёки бажармасликни ҳам корхонанинг ўзи мустақил равишда ҳал қилади. Бундай қарорлар қабул қилиш кўп жиҳатдан корхона раҳбарининг тушунчаси ва малакасига боғлиқ. Маълумки, иқтисодий ислоҳотлар натижасида режалаштириш тизими ва концепцияси мутлақо ўзгарди. Молиявий режа маҳсулот ишлабчиқариш ва сотишдан тушган тушумдан, барча харажатларни чиқариб ташлаш ҳамда шу йўсинда соф даромадни аниқлаш орқали тузилади. Бозор муносабатларига ўтиш билан режа хўжаликнинг ривожланиш мақсадидан келиб чиққан ҳолда тузиладиган бўлди, (узоқ муддатли мақсад 5-10 йил, ўрта муддатга мўлжаллангани 2-3 йил ва ҳар йиллик ривожланиш режаси). Шундай қилиб, режа қўйилган вазифа ва ҳал қилиниши керак бўлган муаммолар характерига қараб, қуйидаги йўналишлардан иборат бўлади: стратегик (истиқбол режаси); ўрта муддатли режа (тактик режа); жорий режа (бюджет режаси). Бозор шароитида сифатли маҳсулот етиштириш ишлаб чиқариш техно-логиясига қаттиқ риоя қилишни талаб қилади — бу, барча агротехник тадбирларни ўз вақтида ва сифатли ўтказилиши билан боғлиқ, буни эса барча ресурслар (машиналар тизими, малакали ишчилар, сифатли уруғлик, озиқ-лантириш тизими ва ҳоказолар) етарли бўлган ҳолдагина амалга ошириш мумкин. Шундан келиб чиққан ҳолда, молиявий ресурслар биргина ишлаб чиқариш жараёнларини ўз вақтида ўтказишга эмас (тўловларни ўз вақтида амалга ошириш), балки, мавжуд техникаларни ўз вақтида янгилаб бориш, кадрларни қайта тайёрлашга ҳам етарли бўлиши керак. Шунинг учун молиявий режалаштириш билан юқори малакали молиячи ёки иқтисодчи шуғулланиши лозим. Стратегик режалаштириш билан барча мутахассислар раҳбар бошчилигида шуғулланади, аввало улар хўжаликнинг ривожланиш йўналишларини келишиб оладилар. Жорий режалаштириш (бюджет режалаштириш) билан иқтисодий ва молиявий тизими мутахассислари шуғулланади, улар режанинг маълум қисмларини бўлимлар ва мутахассислар билан келишган ҳолда ишлаб чиқадилар. Бу режалаштиришда ахборотлардан кенг кўламда фойдаланилади. Моддий манфаатдорлик бошқаришнинг муҳим вазифаларидан ҳисобланиб, меҳнат интизоми асосида эришиладиган натижадир. Ички интилиш киши фаоллигига таъсир қилувчи моддий бойликлар ҳисобланади. Ишчи ва ходимнинг ўз ишига масъулият билан ёндашиши, биргаликда фаоллик кўрсатиб ишлаши ва бир-бирига ёрдам кўрсатишига қуйидаги ҳоллар ундайди: агар у ўз иши ва мутахассислигига қизиқиш билан ёндашса; агар унинг сифатли меҳнати ва меҳнат унумдорлиги рағбатлантирилса; агар у ўз ишини керакли ва муҳимлигига ишонч ҳосил қилса ва хўжаликка ўз меҳнати билан фойда келтиришини тушунса. Шуни таъкидлаш лозимки, албатта, моддий манфаатдорлик орқали қишлоқ хўжалиги фаолиятини тўлиқ қайта тиклаш мумкин. Айниқса, бу қишлоқ хўжалигини бошқаришда, бозор иқтисодиётини ривожлантиришда муҳим аҳамиятга эга. Моддий манфаатдорлик масалалари бўйичаолиб борилган тадқиқотлар асосида моддий манфаатдорликни қўллашни учта гуруҳга бўлиш мумкин: ишчилар ва ходимларга қаратилган; ишлаб чиқариш меҳнатига қаратилган; ташкилий масалаларга қаратилган. Моддий манфаатдорликни ишчи ва ходимларга қаратилган услубияти, интизом манфаатдорлигига асосланган (жазолаш, мукофотлаш орқали кишининг хулқ-атворини ўзгартириш). Моддий манфаатдорликни меҳнат фаолиятига қаратилган услубияти қуйидагиларни ўз ичига олади: иш фаолиятини кенгайтириш ва янги иш жойлари ташкил қилиш; иш вақтининг эгилувчан графигини тузиш; ходимларни ўзи учун қулай бўлган вақтда таътилга чиқариш; иш ҳафтасини қисқартириш; вазифалар ҳажмини оптимал тақсимлаш. Бу услублардан жамоада ўртача психологик шарт-шароит яратиш учун фойдаланилади. Ташкилий масалаларга қаратилган услубият ўз ичига қуйидагиларни олади: ташкилий мақсадни қайта кўриб чиқиш; ташкилий масалалар стратегияси ва тактикасини ишлаб чиқиш; алоҳида ходимлар вазифалари (ҳуқуқлари)ни кенгайтириш; қарор қабул қилишга ходимларни жалб қилиш; ходимларни назорат ишларига жалб қилиш. Кабилардир. Юқорида қаайд этилган масалаларга риоя қилиш бошқарув самарадорлигини янада оширишни таъминлайди. Шу нуқтаи назардан келиб чиққан ҳолда айтиш лозимки мамлакатимиз иқтисодиётининг аграр тармоғини ислоҳ қилиш ва бошқариш тизимини ривожлантириш борасидаги эришилган ютуқларни инкор этмаган ҳолда ислоҳотларнинг набатдаги босқичларидадавлатимиз томонидан юритилаётган аграр сиёсат талабларидан келиб чиқиб, тармоқни бошқариш тизимини эркинлаштириш, бошқарувнинг демократик ва иқтисодий тамойилларини таъминловчи “Қишлоқ хўжалиги тўғрисида” қонун қабул қилиниши мақсадга мувофиқ деб ҳисоблаймиз. Download 47.42 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling