Тошкент давлат аграр университети
Download 170.23 Kb.
|
Fitopatologiya amaliy mashgulotlari
- Bu sahifa navigatsiya:
- МЕВАЛИ ДАРАХТЛАРНИНГ КАСАЛЛИКЛАРИ
- Зарурий жищозлар
Назорат саволлари:
1.Ёнғоқ мевали дарахтларнинг асосий касалликларини айтинг? 2. Қўнғир доғланиш касалигининг белгилари қандай? Мавзу: УРУҒ МЕВАЛИ ДАРАХТЛАРНИНГ КАСАЛЛИКЛАРИ Режа: Олма ва нокнинг парша касалликлари – Fusicladium dendriticum, Venturia inaegualis, нокда– Fusicladium pirinum, Venturia pirina. Қора рак – Sphaeropsis malorum. Ун шудринг – Podospluunra leucutricha. Занг – Gymnospangium tremelloides. Мева чириш – Monilia fructigena. Зарурий жищозлар: Ўсимликларни зарарланган аъзоларидан тайёрланган гербарийлар, рангли жадваллар, микроскоп, лупа, препарал игна, буюм ва қоплағич ойналар. Парша. Парша касаллигини қўзгатувчиси- Олмада: конидиал босқичи Fusicladium dendriticum Fuck; халтача бериш босқичи – Venturiа inaequalis (Cooke). Нокда: конидиал босқичи Fusicladium pirinum; халтача бериш босқичи Venturin pirina Aderch. Парша билан олма ва нокнинг барги, новда, гул ва мевалари касалланади. Касалликнинг дастлабки белгилари барг ёзилганда кўрина бошлайди. Барглар кўртакдан ёйилгандан кейнроқ майда оч яшил доғлар, баъзан барг томирлари ёнида рангсизланиш кузатилади. Кейинроқ доғлар характерли тус олади, яъни думалоқ тўқ қўнғир рангга кириб, қўнғир ғубор билан қопланади. Доғлар олма баргларнинг хар иккала томонида, нок баргларнинг эса орқа томонида бўлади. Олма баргларидаги доғ юзасидаги ғубор бирмунча йирикроқ, нок баргида эса зич ва қалинроқ бўлади. Меваларда касаллик аниқ кўзга ташланадиган, яшил ғубор билан тўқ доғлар щолида пайдо бўлади. Доғлар мевалар пўкаксимон щолга келиб, ёрилиб кетади. Бундай мевалар сақланаётганда кўпинча чириб қолади. Эрта зарарланган мевалар деформацияланади. Новдаларнинг пўсти зарарланади Уларда йўғон тортиш, ёрилиш ва кўчиш аломатлари кузатилади. Бундай поя яхши ривожланмайди, қишда нобуд бўлади. Нок новдалари кўпроқ зарарланадн. Касалликни қўзғатувчи замбуруғ тўкилган баргларда перитеций щолида қишлаб чиқади. ТОПШИРИҚ. 1.Касалланган барг, новда ва мевалардаги зарарланиш аломатлари кўриб чиқилади. 2. Барглардаги тўқ рангдаги ғубордан намланган скальпель ёрдамида препарат тайёрланади. Катта объектда тўпланган ёки алощида жойлашган конидия бандлари кўринади. Улар қўнғир ёки оч жигар-ранг-оч сарғиш, қисқа, цилидрсимон, юқори қисми озроқ кесилган. Конидиялар ноксимон, оч-сарғиш - оч жигар ранг, икки хўжайрали. Олма баргларидан тайёрланган препаратдаги конидияларнинг ўлчами 20-З0х6-7 микрон. Олма барглари лупа ёрдамида кўриб чиқиб, мева таналар топилади. Ундан одатдаги усулда кесим тайёрланади. Кичик объектда тўқчалари билан ўралган, оғизчадан чиқиб турган перитеций: катта объектда тўғноғичсимон ё қопқоқсимон халтачалар, яшил 2-хўжайрали, ноксимон споралар кўринади. (Қишлаб чиққан барг олиниши керак). Download 170.23 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling