Тошкент давлат аграр университети


Ильма дарахтининг қуриши ёки графиоз касаллиги


Download 170.23 Kb.
bet23/32
Sana10.03.2023
Hajmi170.23 Kb.
#1256896
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   32
Bog'liq
Fitopatologiya amaliy mashgulotlari

Ильма дарахтининг қуриши ёки графиоз касаллиги. Касаллик қўзғатувчиси – Ceratocystis ulmi (Buism.) Mor., конидиал даври – Gramphium ulmi Schwarz. Касаллик биринчи марта Голландияда топилган ва M.B. Schwazz томонидан аниқланган. Шунинг учун уни голланд касаллиги ёки конидиал даври систематик номи билан графиоз ёки трахеомикоз деб аталади. Бу касаллик Европа, Осиё ва Шимолий Америкада жуда кўп тарқалган. Эпифитотия Марказий Осиё республикаларида хам учрайди.
Замбуруғ фақат ильма оиласига мансуб дарахтларни касаллантиради. Касалланган дарахтлар сўлийди, барглари буришади ва бир оз вақт дарахтда тўкилмасдан қолади. Касаллик кучли ва тез ривожланганда барглар яшил рангли вақтида хам сўлиб қолиши мумкин. Касаллик дастлаб майда, сўнгра йўғон новдаларни, кейинчалик бутун дарахтни қуритади. Бунда конидиялардан хосил бўлган мицелийлар ўсимлик томирларига ўтиб унда тўқ қўнғир, деярли қора, елимга ўхшаш моддалар хосил қилиб, томирларни беркитиб қўяди. Сув ва озуқа моддаларнинг юриши тўхтаб қолади ва дарахт умуман қуриб қолади. Касалланган дарахтнинг ёш ёғоч қисмида томирларни беркитган тўқ қўнғир чизиқларни кўриш мумкин. Новдалар кўндаланг ёки қия кесилганда бу чизиқлар майда қора нуқталарсимон тарзда кўринади.
Дарахтлар жуда кучли касалланганда кўп миқдордаги кони-диялар билан коремия хосил қилади. Улар асосан конидияларни тарқатувчи заболонникларнинг йўлларида жойлашади, хусусан: емирувчи заболонник (Scolytus scolytus Talr), тизилловчи зоболон-ник (Scolytus multistriatus Masch). Коремиянинг баландлиги 1,2 мм, уларнинг юқори қисмида жуда кўп конидиялар хосил бўлади. Конидиялари 3,2х1,7 мкм, рангсиз, шиллиқ суюқлик билан бош қисмига ёпишган. Шунинг учун заболонник танасига хам ёпишиб олади. Замбуруғнинг халтали даврини суний шароитда Голланд олими Буисман 1932 йилда ўстира олган.
Перитецийлари қора, шарсимон, ўлчами 105-135 мкм, узунлиги 380 мкм келадиган озроқ эгилган хартумли. Перитецийнинг шиллиқ моддалари ичида халталари хосил бўлади. Халта ичида 8 та рангсиз споралари (4,5-6х1,5 мкм) жойлашади. Халтали даври табиий шароитда жуда кам учрайди. Шунинг учун касалликнинг тарқалишида унча ахамиятга эга эмас. Замбуруғ мицелийси дарахтда бир йил яшайди. Шунинг учун хар йили қуриб қолган дарахтлардаги хосил бўлган конидиялар янги соғлом дарахтларга ўтиб, уларни касаллантиради.
Касалликнинг жадал ривожланишида намгарчилик ва илиқ хавонинг ахамияти катта. Ёзги иссиқ хаво дарахтнинг бутунлай қуриб қолишини тезлатади. Замбуруғнинг ривожланиши учун 21-300С хаво харорати керак. Мазкур касалликка Ulmus campestris L., U. laevis., U. scahra. турлари, Марказий Осиё турларидан эса U. pinnatoramosa Dieck. лар анча чидамли хисобланади.



Download 170.23 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   32




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling