Тошкент давлат аграр университети
Download 170.23 Kb.
|
Fitopatologiya amaliy mashgulotlari
- Bu sahifa navigatsiya:
- Зарурий
Назорат саволлари:
1.Тутнинг асосий касалликларини айтинг? 2. Ун-шудринг касалигининг белгилари қандай? Мавзу: ТОК КАСАЛЛИКЛАРИ Иш режаси: Оидиум ёки ун-шудринг-Uncinulanecator Oidium tuckeri. Антракноз – Gloesporium ampelophagum. Церкоспороз – Cercospora vitis Қора чириш – Phoma uvicola Кул ранг чириш – Botrytis cinerea Оқ чириш – Conyotherium diplodiella Сохта ун шудринг – Plasmopara viticola Бактерияли рак – Pseudomonas tumefaciens Зарурий жиҳозлар: Ўсимликларни зарарланган аъзоларидан тайёрланган гербарийлар, рангли жадваллар, микроскоп, лупа, препарал игна, буюм ва қоплағич ойналар. 1.Оидиум ёки ун -шудринг касаллигини қўзғатувчи замбуруғ - Uncinula necator, Oidium tuckeri. Ун шудринг билан токнинг ҳамма ер устки аъзолари: асосан барглари, шунингдек ёш ёғочланмаган новдалари ва меваси касалланади. Касалликнинг дастлабки белгилари баргларда ва ёш новдаларда пайдо бўлади. Одатда баргларда кичикроқ ёлғиз доғлар ҳосил бўлиб, бир-бири билан қўшилиб кетади ва барг пластинкасини қоплаб олади. Барг юзасида оқ ғубор шаклланади. Кучли зарарланган барглар бужмайиб, қуриб қолади. Вақт ўтиши билан ғубор баргнинг ҳар иккала томонини қоплайди. ғубор дастлаб оқ унсимон бўлиб, вақт ўтиши билан кулранг тусга киради. Худди барг юзасига кул сепилганга ўхшайди. Шунинг учун ҳам айрим худудларда яшовчи халқ оидиумни «кул» касаллиги деб атайди. Ёппасига касалланиш ёзнинг иккинчи ярмида, кузатилади. Новдалар оқ кулранг ғубор билан қопланади. Бу ғубор олиб ташланса, унинг ўрнида қўнғир доғ қолади. Мевалардаги ғубор сезиларсиз, лекин уларда касалликнинг иккинчи аломати ёрилиш пайдо бўлади. Ёриқлар баъзан чуқурлашиб, мева уруғи очилиб қолади. Мева сапрофит замбуруғлар таъсирида чирий бошлайди. Замбуруғ кузда ҳамма касалланган аъзоларда қора нуқтачага ўхшаш меватана клейстотеций хосил қилади. У куртак ичида мицелий ҳолида ва клейстотеций ҳолида ўсимлик қолдиқларида қишлаб чиқади. Топшириқ. 1. Барг, новда ва мевалардаги касаллик белгиларини ўрганинг. Барг юзасидаги оқ кулранг ғубор ва майда қора нуқтача клейстотецийларни лупа ёрдамида кўринг. 2. Препарат барглардаги оқ ғубордан тайёрланади. Кичик объект остида шохланмаган конидия бандлари, бочкасимон бирин-кетин хўжайра рангсиз жойлашган конидиялар кўринади. 3.Unсinula necator замбуруғнинг халтачасимон қопчиқли клейстотецийларини ўрганиш. Улар тўқ думалоқ меватаначалар микроскопнинг кичик объектида жуда яхши кўринади. Бу мева таначалар бир нечтадан 9-10 тагача жингалак ўсимтали. Ўсимталарнинг асоси тўқроқ учи рангсиз қоплоғич ойна ёрдамида бироз босилганда клейстотеций ёрилиб, ундан думалоқ озроқ чўзиқроқ қисқа оёқчали 4-9 та халтачалар чиқади. Ҳар бир халтачада одатда 6 баъзан 4-7 та спора жойлашган бўлади. Download 170.23 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling