Тошкент давлат аграр университети


Цитоспороз касаллигини қўзғатувчиси –


Download 170.23 Kb.
bet15/32
Sana10.03.2023
Hajmi170.23 Kb.
#1256896
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   32
Bog'liq
Fitopatologiya amaliy mashgulotlari

6.Цитоспороз касаллигини қўзғатувчиси – Cytospora nivea замбуруғи. Бу касаллик билан зарарланган ўсимликлар, айниқса ёш пайтда қуриб қолади. Лекин ўсимлик ҳар хил ўсиш даврида касалланиши мумкин. Бунда ўсимликнинг шох ва новдалари, айниқса юқори шохлари қуриб, нобуд бўлади. Дастлаб новдадаги барглар майдалашади, новданинг пўсти ва кейинчалик ўзи нобуд бўлади. Пўст остида ривожланаётган замбуруғ бўртмаларни ҳосил қилади. Бубўртмалар замбуруғнинг кўп миқдордаги пикноспоралар уюмидан иборат бўлиб, улар поя юзасида зарғалдоқ – қизғиш бўртма ва ипчаларни эслатади. Қўзғатувчи пўст остида пикнида кўринишида қишлаб чиқади.
Препарат: Cytospora nivea замбуруғи пикноспораларини микроскопда кўриш.


Назорат саволлари:
1.Толнинг асосий касалликларини қандай аниқлаш мумкин?
2.Эманнинг барг касалликларига мисол келтиринг?
3.Қайроғоч тана касалликларининг асосийларини айтинг?


МАВЗУ: ҚАЙРАҒОЧ КАСАЛЛИКЛАРИ.
Иш режаси.
1. Графиоз ёки Голланд касаллиги - Graphium ulmi
2. Қора доғланиш – Dothidella ulmi
3. Ун-шудринг – Uncinula clandestina
Зарурий жихозлар: рангли қалам, микроскоп, лупа, скалпель, буюм ва қоплоғич ойналар, игна, пипетка, сув, рангли плакатлар, гербарий материаллари.
Топшириқ:1.Зарарланган ўсимлик аъзоларини ташқи кўринишига қараб касалликни аниқлаш ва расмини чизиш.
2. Препарат тайёрлаб микроскопда кўриш.
1.Графиоз ёки Голланд касаллигини қўзғатувчиси Graphium ulmi замбуруғи. Графиоз билан қайрағоч ҳар хил ёшда касалланиши мумкин. Касалликнинг ташқи белгилари қуйидагилардан иборат: алоҳида новда ва шохларда ёки ўсимликдаги ҳамма барглар буралиб, сўлий бошлайди ва тўкилиб кетмайди. Баҳор ва ёзда новда ва шохларнинг қуриб қолиши кузатилади. Бундай шох ёки новда кўндалангига кесиб қаралганда касалликнинг ички белгиларини кўриш мумкин бўлади. Улар йиллик халқалари бўйлаб, тарқалган қисқа узун чизиқлардан сўлиган новдада ёки яхлит тўқ халқадан иборатдир. Замбуруғ поя пўсти ичида сарғиш бўртиқлар ҳолидаги коремияларни ҳосил қилади. Ўлган ёғоч юзасида эса сапрофит ҳолда ривожланувчи замбуруғнинг думалоқ қора мева таналари перитецийлар ҳосил бўлади.
2.Қора доғланиш касаллигини қўзғатувчисиDothidella ulmi замбуруғи. Ҳар хил ёшдаги дарахтнинг баргларида кўплаб, бўртган думалоқ қора ёки кулранг қорамтир доғлар ҳосил бўлади. Доғлар бир-бири билан қўшилиб кетади. Уларнинг юзасида стромалар ( замбуруғ гифаларнинг тўплами) вужудга келади. Доғ юзасида гифалар ичига ботиб кирган ҳолда жойлашган, ўз қобиғига эга бўлмаган перитецийлар замбуруғнинг мева таналари шаклланади. Кучли касалланган барглар тез тўкилиб кетади. Замбуруғ стромалар ҳолида баргларда қишлаб чиқади.
Препарат: Dothidella ulmi замбуруғи перитецийларини микроскопда кўриш.
3.Уншудринг касаллигини қўзғатувчиси Uncinula clandestina замбуруғи. Ушбу касаллик билан қайрағочнинг барги зарарланади. Касалланган барг юзасида замбуруғ мицелий ва конидияларидан иборат оқ ғубор пайдо бўлиб, бутун баргни қоплаб олади. Кузга келиб оқ ғубор устида қора нуқталар яъни замбуруғ мева таналари клейстотецийлар пайдо бўлади. Кучли зарарланган барглар қуриб тўкилиб кетади. Касаллик қўзғатувчи замбуруғ клейстотеций меватана ҳолида зарарланган ўсимлик қолдиқларида қишлаб чиқади.
Препарат: Uncinula clandestina замбуруғини конидия ва клейстотецийларини микроскопда кўриш.



Download 170.23 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   32




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling