Тошкент давлат аграр университети


Пиёзбошлари ва туганакпиёзларнинг қуруқ чириши


Download 170.23 Kb.
bet11/32
Sana10.03.2023
Hajmi170.23 Kb.
#1256896
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   32
Bog'liq
Fitopatologiya amaliy mashgulotlari

Пиёзбошлари ва туганакпиёзларнинг қуруқ чириши
Касалликни факультатив паразит, аскомицет Sclerotinia gladioli қўзғатади. Гулисумбул (кенг тарқалган), пиёзгул, лоланинг пиёзбошлари, илонгул ва фрезиянинг туганакпиёзлари зарарланади, айниқса гулисумбулда (гиацинтда) кўп учрайди. Зарарланган пиёзбоши ва туганакпиёзлар сақлаш даврида мумиёланиб, қотиб қолади ва унувчанлигини йўқотади, уларнинг устида замбуруғнинг склероцийлари ҳосил бўлади. Склероцийлар ўсув даврида ҳам зарарланган барглар, пиёзбошлари ва туганакпиёзларда ҳосил бўлади ва тупроққа тушиб, унда кўп йиллар давомида сақланади.


Илдиз, илдиз бўғзи ва поянинг пастки қисмларининг рак касаллиги
Касалликни Agrobacterium tumefaciens бактерияси қўзғатади. Картошкагулнинг туганаклари, илонгулнинг туганакпиёзлари, саллагул ва гулисафсарнинг илдизпоялари, атиргул, кўп дарахтлар ва буталарнинг илдизлари зарарланади. Зарарланган органларда шишлар ҳосил бўлади. Касаллик ҳақида батафсил маълумотлар олдинги маърузаларда келтирилган.


Майса ва кўчатлар ётиб қолиши, қора сон, ризоктониоз Касалликни Анаморф замбуруғларнинг Агономицетес синфига (эски Стерил мицелийлар гуруҳига) мансуб бўлган факультативные паразит – Rhizoctonia solani ва оомицет замбуруғлар – Pythium debaryanum ва Phytophthora cactorum қўзғатади. Гулли ўсимликлар майсалик давридан то етилгунигача Fusarium, Alternaria ва Botrytis туркумларига мансуб замбуруғ турлари билан ҳам зарарланади.
Бегония, чиннигул, бинафша, цикламен (Альп бинафшаси), тамаки, нўхатгул (горошек душистый), қўқонгул (астра), шаббўй (левкой) ва бошқаларнинг уруғпаллалари ва ёш майсалари зарарланади. Зарарланган уруғпалла қўнғир тусга кириб, чириб кетади, майсаларнинг илдиз бўғзи ингичкалашиб, улар ётиб қолади, илдиз бўғзида сернам об-ҳавода ёки лабораторияда нам камерада ғубор ҳосил бўлади. Касаллик иссиқхоналарда кўп учрайди.


Гулларнинг вертициллёз сўлиш (вертициллёз вилт) касаллиги
Касалликни факультатив паразитлар, гифомицетлар Verticillium dahliae ва Verticillium albo-atrum қўзғатади. Вертициллёз вилт билан кўпинча қўқонгул, картошкагул, чиннигул, шаббўй, гербера, хризантема ва бошқалар зарарланади. Касаллик белгилари бошқа экинлардагига ўхшаш – ўсимликлар сўлиб қолади, зарарланган, аммо нобуд бўлмаган ўсимликларнинг гуллари кичик бўлиб қолади. Касал ўсимликлар поясининг пастки қисмини кесиб текширилса, унда ўтказувчи найчалар доғланишини кўриш мумкин. Нам об-ҳавода зарарланган аъзолар устида замбуруғнинг мицелийси ва споралаш органларидан ташкил топган қўнғир, бахмалсимон ғубор ҳосил бўлади.



Download 170.23 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   32




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling