Тошкент давлат аграр университети
Цитоспороз касаллигини қўзғатувчиси –
Download 170.23 Kb.
|
Fitopatologiya amaliy mashgulotlari
- Bu sahifa navigatsiya:
- Препарат
- МАВЗУ: МАНЗАРАЛИ ГУЛЛАР КАСАЛЛИКЛАРИ
- Зарурий жихозлар
6.Цитоспороз касаллигини қўзғатувчиси – Cytospora nivea замбуруғи. Бу касаллик билан зарарланган ўсимликлар, айниқса ёш пайтда қуриб қолади. Лекин ўсимлик ҳар хил ўсиш даврида касалланиши мумкин. Бунда ўсимликнинг шох ва новдалари, айниқса юқори шохлари қуриб, нобуд бўлади. Дастлаб новдадаги барглар майдалашади, новданинг пўсти ва кейинчалик ўзи нобуд бўлади. Пўст остида ривожланаётган замбуруғ бўртмаларни ҳосил қилади. Бу бўртмалар замбуруғнинг кўп миқдордаги пикноспоралар уюмидан иборат бўлиб, улар поя юзасида зарғалдоқ - қизғиш бўртма ва ипчаларни эслатади. Қўзғатувчи пўст остида пикнида кўринишида қишлаб чиқади.
Препарат: Cytospora nivea замбуруғи пикноспораларини микроскопда кўриш. Назорат саволлари: Нихолларда асосан қандай касалликлар мавжуд? Кўчарлардаги ун-шудринг касалликларини қандай аниқлаш мумкин? МАВЗУ: МАНЗАРАЛИ ГУЛЛАР КАСАЛЛИКЛАРИ. Иш режаси. 1.Гулли ўсимликларнинг уруғлари, пиёзбошлари, туганак пиёзлари, туганаклари ва илдизпоялари моғорлаши. 2. Гулли ўсимликларнинг кўчатлари ва ниҳолларининг касалликлари. 3. Гулли ўсимликларнинг вилт касалликлари. 4. Гулли ўсимликларнинг ун-шудринг, занг ва бошқа касалликлари. Зарурий жихозлар: рангли қалам, микроскоп, лупа, скалпель, буюм ва қоплоғич ойналар, игна, пипетка, сув, рангли плакатлар, гербарий материаллари. Топшириқ:1.Зарарланган ўсимлик аъзоларини ташқи кўринишига қараб касалликни аниқлаш ва расмини чизиш. 2. Препарат тайёрлаб микроскопда кўриш. Манзарали ўсимликлар қаторига бир ва кўп йиллик гуллар, кўп буталар ва дарахт турлари киради.. Гуллар ва бошқа манзарали ўсимликлар шаҳарларда бошқа жойлардан олиб келинган тупроқларда, кўпинча қурилиш чиқиндилари билан ифлосланган ва ўта зич бўлиб қолган жойларда ўстирилади. Улар одатда ифлосланган ҳаво шароитида ўстирилади ва мунтазам суғоришни талаб қилади. Буларнинг барчаси ўсимликларнинг зарарли организмларга, жумладан касаллик қўзғатувчи микроорганизмларга чидамлилигини пасайтиради. Гуллар ва манзарали ўсимликлар кўп ҳолларда катта шаҳарлардан ташқарида кўчатхоналарда, иссиқхоналарда ва парникларда етиштирилади. Уларда одатда гуллар ва манзарали ўсимликлар чегараланган майдонларда, зич ўстирилади, ҳамда ушбу ўсимликларнинг айни турлари ёки ҳатто айни навлари ўстирилади, бу эса ўсимликларда айрим касалликлар кучайишига олиб келади. Ёпиқ жойда (плёнка остида, иссиқхонада ва ҳоказо) ўстиришда кузатиладиган юқори ҳарорат ва ҳавонинг нисбий намлиги касалликлар ривожланишини янада кучайиши учун шароит яратади. Касалликлар гуллар ва манзарали ўсимликларнинг ташқи кўринишини хунуклаштиради, ҳаётчанлигини ва сақланиш муддатини камайтиради. Жумладан, гулли ўсимликларнинг уруғлари, пиёзбошлари, туганак пиёзлари, туганаклари ва илдизпояларини сақлаш даврида улар нобуд бўлиши ёки улар олинган экилганида нимжон ва касал бўлиши мумкин. Кўчатлар ва ёш ўсимликлар касалликлар билан зарарланиши натижасида улар нобуд бўлиши, экин сийрак бўлиб қолиши мумкин. Download 170.23 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling