Тошкент давлат аграр университети


Гулларнинг пиёзбошлари, туганаклари ва илдизпояларининг кулранг моғори


Download 170.23 Kb.
bet10/32
Sana10.03.2023
Hajmi170.23 Kb.
#1256896
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   32
Bog'liq
Fitopatologiya amaliy mashgulotlari

Гулларнинг пиёзбошлари, туганаклари ва илдизпояларининг кулранг моғори

Кулранг моғорни гифомицетларга мансуб бўлган факультатив паразитлар – Botrytis tulipae, Botrytis gladiolorum ва баъзи бошқа турлар қўзғатади. Ушбу замбуруғлар билан гулларнинг кўп турлари, жумладан лола, наргиз, пиёзгул (лилия), гулисумбул (гиацинт) ларнинг пиёзбошлари, илонгул (гладиолус) нинг туганак пиёзлари, картошкагул (георгин) нинг туганаклари, саллагул (пион) нинг илдизпоялари ва б. зарарланади. Касаллик белгилари: зарарланган аъзоларда сарғиш-қўнғир, ботиқ доғлар ҳосил бўлади, кейинроқ тўқима қўнғир тус олади, юмшайди, вақт ўтиши билан, буришиб қолади ва сириб кетади. Баъзан касалликнинг ташқи белгилари кўринмайди, аммо туганакпиёзларни остидан бармоқ билан босиб, кўрганда, уларнинг ичидаги тўқималари бутунлай чириб кетганлиги маълум бўлади. Зарарланган тўқималар устида замбуруғнинг мицелий ва споралаш аъзоларидан ташкил топган кулранг, бароқ ғубор пайдо бўлади. Замбуруғ конидиялари бошчаларга бириккан, думалоқ ва эллипсоид шаклли, ўлчами 10-12х9-15 мкм. Лола, картошкагул ва баъзи бошқа гулларнинг пиёзбошлари ва туганакларида, мицелий орасида замбуруғнинг қора, думалоқ, кичик (Ø 0,5 мм гача) склероцийлари ҳосил бўлиши мумкин.


Кулранг чириш билан ўсимлик пиёзбошлари, туганакпиёзлари, туганаклари ва илдизпоялари ҳам сақлаш пайтида, ҳам ўсув даврида зарарланиши мумкин. Картошкагулнинг ва бошқа гулларнинг ёш баргларида, лолаларнинг куртакларида сарғиш-қўнғир доғлар ҳосил бўлади, гуллар етилмай қолади ёки умуман ҳосил бўлмайди. Кучли зарарланган пиёзбошлари, туганакпиёзлари, туганаклари ва илдизпояларининг муртаклари тупроқ устига чиқмасдан нобуд бўлади.


Пиёзбошлари ва илдизпояларнинг яшил моғори
Яшил моғорни гифомицетларга мансуб бўлган факультатив паразитлар – Penicillium glaucum, Penicillium gladioli қўзғатади. Пиёзбошлари ва илдизпояларда сал ботиқ, қизғиш-қўнғир, бироз кулранг оҳангли доғлар ҳосил бўлади ва вақт ўтиши билан улар аиёзбошлари ва илдизпояларни тўла қоплайди ва уларнинг ички қисмлари чириб кетади. Уларнинг устида олдин оқ, сўнгра кўкимтир-яшил тусли, чангувчи моғор ривожланади. Касаллик кенг тарқалган, пиёзбошлари ва илдизпояларни сақлаш даврида айниқса кўп учрайди.



Download 170.23 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   32




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling