Тошкент давлат аграр университети


Download 170.23 Kb.
bet6/32
Sana10.03.2023
Hajmi170.23 Kb.
#1256896
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   32
Bog'liq
Fitopatologiya amaliy mashgulotlari

Зарурий жихозлар: рангли қалам, микроскоп, лупа, скалпель, буюм ва қоплоғич ойналар, игна, пипетка, сув, рангли плакатлар, гербарий материаллари.Рангли жадваллар.
Топшириқ.
1.Зарарланган уруғ ва меваларни ташқи кўринишига қараб касалликни аниқлаш ва расмини чизиш.
2. Препарат тайёрлаб микроскопда кўриш.


Моғорлаш. Касаллик уруғларнинг ташқи ёки ички томонида момиқ ғубор, ўргимчаксимон намат ёки чимларнинг пайдо бўлиши билан тавсифланади. Моғорнинг ранги уни қўзғатувчи микроорганизм турига боғлиқ равишда оқ, кулранг, яшил ёки қора бўлиши мумкин.
Моғорлашни кўпинча Mucor, Aspergillus, Dematium туркумига мансуб замбуруғлар қўзғатади, улар табиатда жуда кенг тарқалган ва турли субстратларда яшайди.
Таркибида намлик юқори, шикастланган, шунингдек намлик юқори бўлган шароитларда сақланган уруғларда моғор кучли ривожланади. Моғорлашнинг етказадиган зарари шундаки, замбуруғ мицелийлари уруғни ўраб олади, унинг нафас олишини ва унда кечадиган турли физиологик жараёнларнинг бузилишига сабабчи бўлади ва уруғнинг нобуд бўлишига олиб келади. Баъзан моғорлаган уруғлар униб чиқсада, нихоллар нимжон бўлиб шаклланади ва турли касаллик қўзғатувчилари билан кучли зарар-ланади.
Мумланиш. У кўпинча эман ёнғоғи ва қайин уруғларида кузатилади. Эман чўчқаёнғоғида мумланишни Stromatinia pseudo-tuberosa Rehm. қўзғатади. Уруғпалла четларида сариқ ёки тўқ сариқ доғлар ҳосил бўлади. Дастлаб улар майда (0,5-1мм) бўлади, сўнгра катталашиб, уруғпалла қўнғир тусга киради ва кейинчалик устки қисми кулранг мицелийлар билан қопланади, улар пўстлоқ ёриқларидан ташқарига чиқади ва конидиялар ҳосил қилади. Ҳосил бўлган конидиялар орқали касаллик ўсимликларга тарқа-лади. Охирги босқичда уруғпалла қорайиб, мутлақо мицелийлар билан қопланади ва ниҳоят мумланиб қолади.
Келгуси йил баҳорда, баъзан кузда ҳам мумланган эман чўчқа ёнғоқларида замбуруғнинг мева таначалари – апотецийлар (4 дан 6-15 донагача) ҳосил бўлади. Уларнинг гимениал қатламида халтачалар шаклланади. Улар цилиндр шаклда бўлиб (100-150х6-9 мкм), ичида 8 та халтаспоралар жойлашади. Халтаспоралари тухумсимон ёки овалсимон, ўлчами 8-10х5-6 мкм. Халта ораларида 3 мкм қалинликдаги парафизалар жойлашади. Халтаспоралар тўкилган чўчқа ёнғоқларни зарарлайди. Замбуруғ жуда кўп спора ҳосил қилади.
Омборхоналарда ҳарорат 0+40С бўлиши лозим. Чунки 6-70С хароратда мицелийлар ўсиб, бошқа уруғларни ҳам зарарлайди.
Қайин уруғларида мумланишни Sclerotinia betulae Woron. зам-буруғи қўзғатади. Касалланиш эрта баҳорда ўсимликлар гуллаши даврида содир бўлади. Споралар шамол орқали тарқалади. Дастлаб мицелий ўсимлик тугунчасига, кейин уруғ ичига ўтиб тўқи-маларни тўлатади ва қанотига ўтиб тақасимон қора ҳошияли склероций ҳосил қилади. Касалланган уруғлар униб чиқиш хусусиятини йўқотади. Келгуси йил баҳорда склероцийлар воронка-симон, ликобчасимон, қадаҳсимон сариқ ёки жигарранг мева тана – апотецийлар ҳосил қилади.
Апотецийлар биттадан ёки гуруҳ бўлиб жойлашади. Апоте-цийлар узун оёқчали (3-15х4 мм) бўлади. Апотецийлар сиртида 130х5-6 мкм ўлчамли халталар ва унинг ичида 10-12х4,5 мкм ўлчамли халтаспоралар ҳосил бўлади. Халтаспоралар бир ҳужайрали, эллипс шаклида, рангсиз, бир қатор бўлиб жойлашади. Халта ораларида парафизалар бўлади. Айнан шундай зарарланиш қайрағоч уруғларида ҳам кузатилади. Касаллик қўзғатувчиси – Sclerotinia alni Maul. Баъзан қизилчетан мевалари Sclerotinia aucupariae Ludu. замбуруғи билан зарарланади. Кузда зарарланган мевалар қора тусга кириб буришиб қолади.
Мевалар деформацияси. Касаллик терак, кулранг қайрағоч ва черемуха меваларида кузатилади. Теракда касалликни Taphrina оиласига мансуб замбуруғлар қўзғатади. Бинобарин, T. johansonii Sad., T. aurea Fr. тоғтерак, туранғил, мирзатерак ва бошқа тур-ларни касаллантиради. Замбуруғ куртаклар ичида қишни ўтказади. Баҳорда дарахтлар гуллаганда мицелий ўсади ва урғочининг кучаласига ўтиб, меваларини ўзгартиради, яъни деформациялайди, уларда уруғлар ҳосил бўлмайди. Меваларнинг устки қисми тўқ сариқ рангли халтаспорали халталар билан қопланади. Спо-ралар халта ичида 8 донадан жойлашади. Халталар май-июн ойла-рида етилади ва ўсимликларнинг новдаларини касаллантиради.
Кулранг қайрағочда мева деформациясини Taphrina alniincanae (Kuhn.) Magn. замбуруғи қўзғатади. Дарахт гуллагандан сўнг мице-лий мева тўқимаси ичига кириб, уни ўзгартириб юборади. Уларнинг устида узунлиги 2 см бўлган ҳар хил чизиқ пайдо бўлади ва диаметри 5 мкм халтаспоралари билан халталар ҳосил бўлади. Халтаспоралари халта ичида куртак ҳосил қилиш йўли билан кўпа-яди. Мицелийлари дарахт куртакларида қишни ўтказади. Халталар май ойидан сентябр ойигача етилади. Касалланган мевалар қора-қайрағоч ва бошқа турларни ҳам касаллантириши мумкин.
Черемуха мевасида мева деформациясини Taphrina pruni Fuck. var. padi Jacz. қўзғатади. Мицелий дарахт шохларини касаллан-тиради, тугунчага ўтганда унинг ўсишини кучайтириб, деформацияни юзага келтиради. Бундай мевалар уруғ ҳосил қилмайди. Касалланган мевалар устида халтаспорали халталар ҳосил бўлади ва улар мумсимон ғубор ҳосил қилади.
Халталар чўзинчоқцилиндрсимон (30-35х11 мкм), юқориси думалоқлашган. Халтаспоралари (4 мкм) думалоқ, куртакланиш йўли билан кўпаяди. Ёзнинг иккинчи ярмида етилади. Мицелийлари новдаларнинг ичида жойлашганлиги сабабли касаллик ҳар йили пайдо бўлади.
Доғланиш. Мева ва уруғларда хар хил ўлчам ва рангда доғлар кузатилади. Улар хар хил халтали ва такомиллашмаган замбуруғ-лар таъсири натижасида юзага келади. Доғланиш уруғларнинг унувчанлигини пасайтириши, айримлари эса униб чиқадиган нихолларни касаллантириш мумкин.
Чириш. Уруғ ва меваларни юқори намлик шароитида сақлаш-да кузатилади. Мева ва уруғларнинг чириши кўпинча Monilia Pers. ва Botrytis cinerea Fr. замбуруғлари томонидан қўзғатилади. Улар уруғ ва меваларнинг бузилишига сабабчи бўлади.



Download 170.23 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   32




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling