Тошкент давлат аграр университети
МАВЗУ: ЎСИМЛИКЛАРДА БАКТЕРИЯЛАР, ВИРУС ВА ФИТОПЛАЗМАЛАР ҚЎЗҒАТАДИГАН КАСАЛЛИК БЕЛГИЛАРИ
Download 170.23 Kb.
|
Fitopatologiya amaliy mashgulotlari
- Bu sahifa navigatsiya:
- Паренхимали - ўтказувчи тўқима касалликлари
- Зарурий жихозлар
- Топшириқ
- Паренхимали касалликлар
- Шишларнинг ҳосил бўлиши .
- Паренхимали-ўтказувчи тўқима касалликлари
МАВЗУ: ЎСИМЛИКЛАРДА БАКТЕРИЯЛАР, ВИРУС ВА ФИТОПЛАЗМАЛАР ҚЎЗҒАТАДИГАН КАСАЛЛИК БЕЛГИЛАРИ.
Иш режаси: I. Паренхимали касалликлар: 1. Доғланиш – гоммоз ва бактериоз. 2. Чириш - меваларнинг хўл чириши. 3. Шишларни хосил бўлиши - олманинг илдиз раки, токнинг бактерия раки. II. Паренхимали - ўтказувчи тўқима касалликлари: 1.Сўлиш – меваларнинг чириши, бактерия раки. III. Ўсимликларда вируслар қўзғатадиган касалликлар. 1. Мозаика. 2. Қўнғир доғларни ҳосил бўлиши .3. Ўсимлик аъзоларини ўзгариши (деформация) баргнинг папоротниксимон ёки ипсимон бўлиб қолиш касаллиги. IV. Ўсимликларда abnоплазмалар қўзғатадиган касалликлар. 1. Сарғайиш - шафтолини сарғайиш касаллиги. 2. Супургиларни ҳосил бўлиши - толда супургиларни ҳосил бўлиш касаллиги. 3. Ўсимликнинг генератив аъзоларини ўзгариши Зарурий жихозлар: Ўсимликларнинг бактериялар, вируслар ва фитоплазмалар келтириб чиқарган касалликларидан ва соғлом ўсимликдан намуналар. Касалликнинг ташқи кўринишини ўрганиш учун гербарий ва фиксация қилинган материаллардан ва рангли жадваллардан фойдаланилади. Топшириқ: 1. Зарарланган ўсимликларни ташқи кўринишига қараб аниқлаш. 2. Касаллик белгиларини чизиш. Бактерияларнинг умумий тавсифи. Бактериялар бир хужайрали хлорофильсиз организмлардир. Бактериялар жуда юпка қобиқ билан ўралган протоплазмадан иборатдир. Уларнинг ўлчами 0.06-0.3 дан 3.5 микронгача бўлиши мумкин. Бактериялар кўпинча шарсимон, таёқчасимон шаклга эга бўлади. Деярли хамма бактериялар хивчинга эга бўлиб, бу хивчинлар хужайранинг бир ёки икки учига, айрим холларда эса бутун хужайра бўйлаб жойлашгандир. Хивчинлар ёрдамида бактериялар харакатланади. Хивчинга эга бўлмаган бактериялар харакатланмайди. Фитопатоген бактерияларда бир қатор ферментлар: протеаза, амилаза, протопектиназа ва бошқалар бор. Мавжуд ферментларнинг юқори даражали фаоллиги туфайли бактериялар ўсимлик ичига кириб, хужайра деворларини емиради, хужайрани нобуд бўлиши туфайли патологик жараён кузатилади, бу эса касалликни турли хил кўринишларда намоён бўлади. Бактериялар ўсимлик ичига турли ёриқлар, қирилган жой ва бошка механик шикастланган қисмидан ҳамда табиий тирқишлар устида, чечевичка орқали киради. Ўсимларда бактериялар қўзғатадиган касалликларни паренхимали ва паренхимали-ўтказувчи тўқима касалликларга бўлиш мумкин. Паренхимали касалликлар туфайли паренхима тўқималари зарарланади. Бунда касаллик доғланиш, чириш ва шишларни ҳосил бўлиши билан намоён бўлади. Доғланиш. Касалликни бу тури зарарланган ўсимлик аъзоларида ноаниқ шаклли ёки бурчакли доғларни ҳосил бўлиши билан тавсифланади. Бактериялар учун хос бўлган доғлар замбуруғларникидан фарқ қилиб, уларнинг сиртида ғубор ёки қора нуқталар кузатилмайди. Бундан ташқари доғларни ҳосил бўлиш даврида улар ёғсимон кўринишда бўлади. Чириш. Ўсимликнинг озуқа моддасига бой бўлган аъзолари -пиёзбоши, туганак, илдизмева ва бошқа қисмларида бактериялар чиришни юзага келтиради. Бунда аввал хужайра оралиғидаги модда кейинчалик хужайра пўсти емирилади. Зарарланган ўсимлик аъзоси олдин юмшайди, сўнгра ёқимсиз ҳид чиқариб хўл чириш юзага келади. Бунга мисол қилиб меваларнинг хўл чириш касаллигини олиш мумкин. Шишларнинг ҳосил бўлиши. Айрим фитопатоген бактериялар ўзидан хужайрани бўлинишини тезлаштирадиган моддаларни ажратади, бу эса ўсимликнинг зарарланган аъзоларида турли хил шишларни юзага келишига сабабчи бўлади. Касалликнинг бу турига мисол қилиб мева дарахтларининг кўчатларини илдиз ракини ва токнинг рак касаллигини олишимиз мумкин. Паренхимали-ўтказувчи тўқима касалликлари. Касалликни бу тури ўсимликнинг ўтказувчи тўқима найларини ҳамда паренхима тўқимасини зарарланиши туфайли келиб чиқади. Касаллик ўсимликни қисман ёки бутунлай сўлиши, доғлар ва чиришни юзага келиши билан намоён бўлади. Download 170.23 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling