4.Баргларнинг кулранг доғланиш касаллигини қўзғатувчиси – Septoria salicicola. Ҳар хил турга кирувчи тол дарахтларининг баргларида майда думалоқ баъзан озроқ бурчаксимон оч кулранг доғлар ҳосил бўлади. Доғларнинг чети тўқ ҳошияли бўлиб, доғ ўртасида қора нуқтачалар кўринишидаги замбуруғнинг меватаналари – пикнидалар очилиб ётади. Доғларнинг сони жуда кўп бўлиши мумкин.
Касалланган барглар қурийди ва тўкилиб кетади. Шунинг учун касаллик кўчатхона ва толзорларда ката зарар келтиради. Замбуруғ баргларда пикнида ҳолида қишлаб чиқади.
Препарат: Septoria salicicola замбуруғини пикнидаларни микроскопда кўриш.
5.Ялмоғиз супургиси касаллигини қўзғатувчи замбуруғ Taphrina salicina.Замбуруғ ўсимлик танасига унинг ёриқлари орқали кириб олади ва хужайраларнинг интенсив кўпайишига сабаб бўлади. Натижада бир хил жойнинг ўзида кўплаб майда ва қисқа шохчалар вужудга келади, супургичани эслатади. Замбуруғ новда бўйлаб тарқалиб боради. Супургичадаги барглар майда ва рангсиз бўлади. Баргларнинг орқа томонида кулранг ғубор (спорали халтачалар) шаклланади.
Препарат: Taphrina salicina замбуруғи спораларини микроскопда кўриш.
Назорат саволлари:
1.Толнинг асосий касалликларини қандай аниқлаш мумкин?
2.Толнинг барг касалликларига мисол келтиринг?
3.Тана касалликларининг асосийларини айтинг?
Мавзу: ТЕРАК КАСАЛЛИКЛАРИ
Иш режаси.
Парша – Fusicladium radiosum
Занг – Melamspora populi.
Қўнғир доғланиш – Gloeosporium populi.
Оқ ёки кулранг доғланиш – Septorici populi.
Ун-шудринг – Phylloctinia suffulta.
Цитоспороз – Cytospora nivea.
Do'stlaringiz bilan baham: |