Тошкент давлат аграр университети
Гулларнинг фузариоз сўлиш (фузариоз вилт) касаллиги
Download 170.23 Kb.
|
Fitopatologiya amaliy mashgulotlari
- Bu sahifa navigatsiya:
- Назорат саволлари
- Мавзу: ТОЛ
- Зарурий жихозлар
- Препарат
Гулларнинг фузариоз сўлиш (фузариоз вилт) касаллиги Касалликни факультатив паразитлар, гифомицетлар Fusarium oxysporum ва Fusarium roseum қўзғатади. Фузариоз вилт билан кўпинча қўқонгул, картошкагул, чиннигул, шаббўй, хризантема цикламен, илонгул, дельфиниум ва бошқалар зарарланади, аммо унинг энг катта зарари қўқонгул, чиннигул ва цикламенда кузатилади. Замбуруғ мицелийси илдиз бўғзида ўсимликнинг ўтказувчи найчаларига киради, уларни озуқа моддалари ва сув ўтмайдиган қилиб қўяди, ўсимликни токсинлари билан заҳарлайди, натижада ўсимлик сўлиб қолади. Зарарланган ўсимликлар қўнғир тус олади, пояси, илдиз бўғзи ва илдизлари чириб кетади ва нобуд бўлади. Касал ўсимликлар поясининг пастки қисмини кесиб текширилса, унда ўтказувчи найчалар доғланишини кўриш мумкин. Замбуруғ ўсимлик қолдиқларида мицелий ва хламидоспоралари, тупроқда хламидоспоралари воситасида сақланади. Касаллик ўта хавфли, у ҳам иссиқхоналарда, ҳам очиқ далаларда катта зарар келтиради.
Назорат саволлари: 1.Гулларнинг нихол касалликларини айтинг? 2.Барг касалликларидан қайсиларини биласиз? 3.Гулғунчанинг энг ховфли касалликларни айтинг? Мавзу: ТОЛ КАСАЛЛИКЛАРИ. Иш режаси. 1. Занг – Melampsora salicina. 2. Ун-шудринг – Uncinula salicis. 3. Баргларда қора доғланиш – Rhytisma salicirum 4. Баргларни кулранг доғланиши – Septoria salicicola. 5. Ялмоғиз супургиси касаллиги – Taphrinia salicina Зарурий жихозлар: рангли қалам, микроскоп, лупа, скалпель, буюм ва қоплоғич ойналар, игна, пипетка, сув, рангли плакатлар, гербарий материаллари. Топшириқ:1.Зарарланган ўсимлик аъзоларини ташқи кўринишига қараб касалликни аниқлаш ва расмини чизиш. 2. Препарат тайёрлаб микроскопда кўриш. 1.Занг касаллигини қўзғатувчиси – Melampsora salicira замбуруғи. Асосан барглар касалланади. Уларнинг юзасида зарғалдоқ рангдаги ёстиқчалар пайдо бўлади, улар ёзги уредоспоралар уюмидир. Кузга келиб уларнинг ўртасида телиоспоралардан иборат бўлган тўқ жигаррангдаги ёстиқчалар ҳосил бўлади. Касалликни қўзғатувчи замбуруғ икки уйли, эцидия босқичи бошқа ўсимликлар (нина барглилар, тилоғоч, Ribes турига мансуб бўлган бошқа ўсимликлар)нинг баргларида ўтади. Препарат:Melampsora salicira замбуруғини уредо ва телиоспораларини микроскопда кўриш. 2.Ун-шудринг касаллигини қўзғатувчиси – Uncinula salicis замбуруғи. Барглар касалланади. Баргларнинг ҳар икки томонида оқ ғубор шаклланади. Ғубор замбуруғнинг ёзги спора бериш босқичи бўлиб, унинг конидияларидан иборатдир. Кузга келиб оқ ғубор орасида дастлаб сарғиш, аста-секин қорайиб борувчи майда қора нуқтачага ўхшаш клейстотецийлар ҳосил бўлади. Улар қишлаб чиқиш вазифасини бажаради. Препарат: Uncinula salicis замбуруғи конидияларини микроскопда кўриш. 3.Баргларда қора доғланиш касаллигини қўзғатувчиси – Rhytisma salicirum замбуруғи. Барглар касалланади. Барг пластинкасининг юқори томонидан бўртган қора ялтироқ доғлар ҳосил бўлади. Натижада барглар сарғайиб тўкилиб кетади. Замбуруғ танаси доғ остида баҳоргача қишлаб чиқади ва баҳорда уларда апотецийлар ҳосил бўлади. Перпарат:Rhytisma salicirum замбуруғини микроскопда кўриш. Download 170.23 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling