Тошкент давлат аграр университети
Download 170.23 Kb.
|
Fitopatologiya amaliy mashgulotlari
- Bu sahifa navigatsiya:
- Зарурий жихозлар
- 1.Заранг баргларининг оқ доғланиш
- 2.Баргларнинг қора доғланиши
- 3. Ун-шудринг
Назорат саволлари:
1.Энаннинг асосий касалликларини айтинг? 2. Ўзак чириш касалигининг белгилари қандай? Мавзу: ЗАРАНГ КАСАЛЛИКЛАРИ. Иш режаси. 1. Баргларнинг оқ доғланиш - Septoria acerella 2. Баргларнинг қора доғланиш – Rhytisma acerinum 3. Ун – шудринг - Uncinula aceris 4. Баргларнинг деформацияланиши - Taphrina poluspora 5. Оқ ўзак чириши - Fomos igniarus Зарурий жихозлар: рангли қалам, микроскоп, лупа, скалпель, буюм ва қоплоғич ойналар, игна, пипетка, сув, рангли плакатлар, гербарий материаллари. Топшириқ:1.Зарарланган ўсимлик аъзоларини ташқи кўринишига қараб касалликни аниқлаш ва расмини чизиш.2. Препарат тайёрлаб микроскопда кўриш. 1.Заранг баргларининг оқ доғланиш касаллиги. - қўзғатувчи Septoria acerella Sacc замбуруғи. Баргларда майда оқ думалоқ ёки бурчаксимон доғлар щосил бўлади. Кейинчалик июннинг иккинчи ярмида доғларнинг юзаси қора нуқтачаларга ўхшаш мева тана пикнидалар билан қопланади. Замбуруғ касалланган баргларда пикнида кўринишида бащоргача қишлаб чиқади. Препарат: Микроскопда препарат тайёрланади. Бунинг учун касалланган барг сувда ивитилади ва юпқа кўндаланг кесиб кўрилганда рангсиз споралар кўринади. 2.Баргларнинг қора доғланиши қўзғатувчи – Rhytisma acerinum Fr ( Ascomycetes синфи, Phacidiales тартиби) замбуруғи. Барглар касалланади. Уларда бошланиш давриида оч сарғиш доғлар,кейинчалик доғ юзасида секин- аста бир-бири билан қўшилиб кетувчи кўплаб майда бурчаксимон кўринишдаги нуқталар пайдо бўлади. Куз бошларида шу жойда 1-1,5 см катталикдаги сариқ хошияли бўртган доғлар щосил бўлади. Бўртган доғ ичида замбуруғнинг конидиялари жойлашган бўлиб, апотецийлар келгуси йилнинг бащорида қишлаб чиққан баргларда шаклланади.Апотецийда етилган споралар барг юзасига тушади, барг оғизчаси орқали қопловчи тўқимасига киради ва шу тўқима орасида ривожланади. Тўқималарнинг бузилиши щисобига улар сарғиш тусга киради. Доғ қора тусга кириб, унинг юзасида замбуруғнинг споралари щосил бўлади. Касалланган барг қуриб қолади. Препарат: Rhytisma acerinum замбуруғи спораларини микроскопда кўриш. 3. Ун-шудринг касаллиги қўзғатувчиси – Uncinula aceris Sacc (Ascomycetes синфи, Erysiphales тартиби) замбуруғи. Касалликнинг дастлабки белгилари июль охирларида август бошларида пайдо бўлади. Баргларда оқ ғубор щосил бўлиб, баъзан куз бошларида бу ғубор баргни бутунлай қоплаб олади. Ўсиш даврида замбуруғ бир ўсимликдан иккинчисига конидиялари ёрдамида тарқалади. Август охирига келиб, қора нуқтасимон мева тана клейстотецийлар щосил бўлади. Улар қишлаб чиқиш вазифасини бажаради. Препарат: Uncinula aceris замбуруғи конидия ва клейстотецийларини микроскопда кўриш. Download 170.23 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling