Қўзғатувчи замбуруғ Exoascus pruni (Sad)
Ўсимлик бахорда гуллаш даврида ёки гуллаб бўлгач зарарланади. Замбуруғ гул тугунчаси хисобига ривожланади, натижада кузга келиб, ичи бўш данаксиз ўзгарган мева щосил бўлади. Касалланган мевалар ташқи кўриниши билан соғломларидан кескин фарқ қилади. Улар соғлом мевадан бир неча баробар йирикроқ, қопчага ўхшаш. Меваси оқ қигизсимон ғубор билан қопланган бўлади. Бундай мева кесиб кўрилганда ичи бўшлиги кўринади. Замбуруғ кўртак орасида пўст ёриқларида халтаспоралар щолида, баъзан эса новдаларда мицелий щолида қишлаб чиқади.
ТОПШИРИҚ. 1. Касалланган мева устки ва ички қисми кўздан кечирилади.
2. Фиксация қилинган мевалар кўндаланг кесим тайёрланади. Кичик объект остида тўқима юзасидага йирик халтачаларнинг зич қавати, баъзан эса алощида халтача кўринади. Халтачалар тўғноғичсимон ёки цилиндрсимон, юқори қисми думалоқ, сочилиб кетадиган споралар бўлади.
Олхўри баргларининг қизил доғланиши касаллиги Полистигмоз
Қўзғатувчи замбуруғ конидия босқичи - Polystigma rubra Sacc. Xалтачали босқичида Polystigma rubrum Ds.
Касаллик натижасида барглардан олдин заргалдоқ, кейинчалик қизгиш доғлар щосил бўлади. Доғнинг қизариши замбуруғнинг конидиялари щосил бўлганидан далолат беради. Лупа ёрдамида барг ости кўрилганда кўплаб майда сополчага ўхшаш пикнидалар бирлиги кўринади. Эски, айниқса ўтган йилги баргларла тўқ қизил ёки ғишт рангидаги бўртиқчалар, яъни замбуруғнииг мева таналари перитецийлар яхши кўринади. Улар қишлаб чиқиш вазифасини бажаради.
ТОПШИРИҚ, 1. Гербарий материаллари ичидан сарғиш, қизғиш доғли тўқ қизил бўртиқчали эски барглар ажратиб олиниб, улардаги касаллик белгилари лупа ёрдамида ўрганилади. Пикнида ва перитецийларни расми чизилади.
2. Касалланган баргдаги бўртиқ устидан кўндаланг кесим тайёрлаб, микроскопда кўрилади. Кичик объектда бир қатор бўлиб жойлашган тухумсимон камералар кузатилади. Катта объект остида алощида камера - пикнида кузатилади. Унда ипсимон ёки қайрилган, бир учи юпқа, рангсиз, тўсиқсиз конидиялар кўринади.
Do'stlaringiz bilan baham: |