Тошкент давлат аграр университети


Download 170.23 Kb.
bet29/32
Sana10.03.2023
Hajmi170.23 Kb.
#1256896
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   32
Bog'liq
Fitopatologiya amaliy mashgulotlari

Шира оқиши - (гоммоз)
Данакли мевали дарахтларда шира оқиш касаллигининг келиб чиқиши сабаблари хар хил: озиқланиш, бўзилиш ва сув режимининг бўзилиш механик жарохатланиш, юқумли монилиоз ва кластероспороз билан касалланиши бўлиши мумкин. Касаллик белгилари куйидагилардан иборат: албатта касалланган новда пўстида ёриғ ва яралар пайдо бўлади. Новда ва баъзан мева юзасида сариқ шишасимон томчилар пайдо бўлади. Томчилар қуригач, қуюқ ёки каттиқ. қорамтир массага айланади.


Монилиоз қўзғатувчи замбуруғ - Monilia cenerea Benorit.
Бу касаллик билан Ўрта Осиё шароитида гуллаган новдалар зарарланади, умуман бошқа худудларда гул, новда ва мевалар хар хил кўринишларда касалланади.
Касалланган пояда гуллари ва барглари кўнғир тусга кириб, чирийди. Лекин новдада сақланиб қолиб, куйган кўринишни эслатади. Новда учи эгилади. Монилиоз кўпроқ шафтоли ва олчада учрайди.
Топшириқ. 1. Касалланган гул бандида жойлашган кулранг ёстиқчалардан препарат тайёрланади. Кичик объект остида зич гифаларни жойлашган гифалар учида лимонсимон, рангсиз, 1 хўжайрали конидияларни кўриш мумкин.


Шафтоли баргларнинг бужмайиш касаллиги қўзғатувчи Exoascus deformans Fuck.
Асосан барглар, камдан-кам кўртак гул ва мевалар касалланади. Касалланган барг бужмайиб, асосий томир ёнидан бўртган, барг чети орқа томонига қайрилган бўлади. Ўз шаклини ўзгартирган барг сарғиш ва қизил зонали пушти тусга киради, барг тўқимаси йўғонлашади, мўрт бўлиб, юзаси оқиш ғубор билан қопланади. Кейинчалик барглар қўнғир тусга кириб, қуриб тўқилади. Новда щам ўз шаклида ўзгаришлар щосил қилади: йўғон тортади, қийшаяди ўсишдан қолиб, бўғим оралиқлари қисқаради бунинг натижасида барглар резинкага ўхшаб қолади. Замбуруғ кўртак ичида ёки пўст ёриқларида қишлаб чиқади.
Топшириқ. 1. Гербарий материаллари касаллангаи новлар ва барглардаги ўзгаришлар куздан кечирилади.
2. 10-15 минут намлаб қўйилган барг бўлагидан препарат тайёрланади. Кичик объект остида ғовак паренхима кутинула орасидан халтаспоралар кўриниб туради. Халтача қисқа остки қисми ўткирроқ халтаспорлар эса цилиндрсимон тўғноғичсимон. Хар бир халтачада 4-8 ва ундан кўпроқ спора бўлади.

Download 170.23 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   32




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling