Тошкент Давлат Авиация Институти
-схема. Корхонанинг рсжалар тизими
Download 1.49 Mb. Pdf ko'rish
|
kitob 005ff87b7e617ae
- Bu sahifa navigatsiya:
- Безнес режа
- Биринчидан
- Иккинчидан
5-схема. Корхонанинг рсжалар тизими.
Фолиятнинг асосий йуналишлари Тактик режалар Корхонанинг ривожланиш режаси Диверсификация режаси (кoп тармоқли ишлаб чиқариш) Тугатиш (бекитиш) режаси Илмий тадқиқот режаси Маркетинг бўйича режа Молиявий режа Ишлаб чиқариш режаси Сотиб олиш режаси БИЗНЕС – режа Да ра жа ла р ва р ежа ла р – лой иҳа ла р 33 Дастлабки иккита гуруҳ режа-бу стратегик режалаштиришнинг асосий маҳсули ҳисобланади. Бу режалар кейинчалик тактик режалар ва лойиҳалар кўринишини олади ва улар орқали ўз ижросини топади. 2.4. БОЗОР ИҚТИСОДИЁТИ ШАРОИТИДА БИЗНЕС РЕЖАНИ ИШЛАБ ЧИҚИШ Бозор муносабатлари ривожланган сари режанинг аҳамияти тобора ошиб боради. Бирон-бир ишлаб чиқариш, хусусан, тижорат ғоясини режасиз амалга ошириб бўлмаслигини хорижий безнесменлар аллақачон тушуниб етганлар. Бу ерда гап аввалги «беш йиллик» режаларимиз ҳақида бормаяпти. Хорижий мамалкатларнинг «беш йиллик» режалари бутунлай бошқача усулда тўзилади. Уларни бизнес-режа деб юритишади. Безнес режа корхона (фирма)нинг ривожланиш стратегиясини белгилаб берадиган асосий хужжатлардан биридир. Шу билан бирга • корхона раҳбариларига, унинг ҳолатини аниқ билишга ёрдам берган ҳолда уни самарали бошқаришга олиб келади; • бозор иқтисодиёти шароитпида бизнесни қандай режалаштириш ва амалга оширишни ургатади; • ҳақиқий фаолиятни режалаштирилган кўрсаткичлар билап таккослашга ҳамда ўз вақтида уларга ўзгартиришлар киритишга ёрдам беради; • корхона фаолияти бўйича керакли ахборотларни банкларга, инвесторларга ва қоедиторларга таклиф этади. Безнес режа корхонанинг иш жараёнини тасвирлаб, корхона раҳбарларининг ўз мақсадларига қай тарифа эришишларини, биринчи навбатда ишнинг даромаддорлигини қай тарифа ошириш мумкинлигини кўрсатиб беради. Яхши ишлаб чиқилган бизнес режа корхонага ўсиб боришига, бозорда янги мавқеларни кўлга киритишга, тараққиётининг истиқболларини белгилаб олишга, янги товарлар ишлаб чиқариш ва янги хизмат турларини яратишга, мўлжалларини амалга оширишнинг мақсадга мувофиқ усулларини танлаб олишга ёрдам беради. •Бизнес режа корхонанинг ички хужжати бўлибгина қолмай, балки ундан инвесторлар ва қредиторларни таклиф қилишда ҳам фойдаланиш мумкин. Инвесторлар таввакал қилиб сармоя беришдан аввал лойиҳанинг синчиклаб ишлаб чиқилганига ишонч ҳосил қилишлари ва унинг самарали эқанлигидан хабардор бўлишлари керак Улар сармоя бериш имкониятларини кўриб чиқишдан олдин бизнес-режани синчиклаб ўрганиб чиқишади. Шундан сўнг улар лойиҳани ишлаб чиққанлар билан учрашадилар. Муваффақиятли тўзилган бизнес-режа корхонанинг ҳолатини чуқур таҳлил қилишга ҳамда унинг истиқболдаги ривожланишига ҳолисона ва объектив баҳо беришга ёрдам беради. У муҳим ҳужжат ҳисобланади. Шунинг учун ҳам уни бегона одамларга, шунингдек корхона бошқарувига алоқадор бўлмаган шахсларга бериш таъқиқланади. Жаҳон амалиёти шуни кўрсатмоқдаки, бизнес режа ҳамма учун ўта зарурдир. Унинг долзарблиги қуйидагилар билан изоҳланади: • Биринчидан, иқтисодиётимизда бозор муносабатлари кириб келмоқда. Хўжалик юритувчи субъектлар бозор шароитида вужудга келадиган муаммоларни тасаввур эта олмайдилар. Уларга жавоб берадиган даражада тайёр эмаслар. • Иккинчидан, бутунлай ўзгариб бораётган хўжалик фаолияти соҳаси катта тажрибага эга бўлган раҳбарларни ҳам ишдаги келгуси қадамларини бошқача босишини тақозо этади ва айниқса ҳозирги кундаги бизга ёт бўлган нарса - рақобатга тайёр бўлиб туришига чақиради. Бу соҳада иккинчи даражали ишлар бўлмайди. • Учинчидан, хориждан инвестиция олиш зарур, бунинг учун буюртмаларимизни исботлаб бериш қобилиятига эга бўлишимиз, инвестиция маблағларининг ҳар бир аспектини (жиҳатини) хорижий тадбиркорлардан қолишмайдиган даражада ишлаб чиқишимизни инвесторларга кўрсата олишимиз керак 34 Бу муаммоларни ечиш учун бизнес режа керак ва у бизга олдинги биз кўникқан техник-иқтисодий асослаш хужжатининг ўрнини босиши керак Бизнес режа қуйидаги вазифаларни ҳал қилишга имкон беради: • корхона тараққиёти (стратегияси, дастурлари, лойихалари) йўналишларининг иқтисодий жихатдан мақсадга мувофиқлигини асослаш; • фаолиятнинг кутилаётган молиявий натижаларини, биринчи галда, сотув кўламини, сармоядан олинадиган даромадлар, фойдани ҳисоблаб кўриш; • танлаб олинган стратегияни амалга ошириш учун зарур бўлган маблағлар манбаини, яъни молиявий ресурсларни жамлаш усулларини белгилаш; • мазкур режани амалга ошира оладиган ходимларни танлаб олиш ва ҳоказо. Қуйилган мақсадга мувофиқ, ўз ишини қандай бошлаш, қандай ишлаб чиқаришни самарали юргизиш ва товарни бозорга олиб чиқиш, янги ишлаб чиқаришни ким ташкил этади ва қачон дастлабки даромад олинади, таваккалчиликни (рискни) қандай камайтириш, оёққа туриб олиш ҳамда рақобат курашида ютиб чиқиш каби саволларга корхона раҳбари ёки тадбиркор ўзининг бизнес-режасини ишлаб чиқиш жараёнида жавоб олади. Download 1.49 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling