Тошкент Давлат Авиация Институти


Download 1.49 Mb.
Pdf ko'rish
bet34/83
Sana24.01.2023
Hajmi1.49 Mb.
#1118131
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   83
Bog'liq
kitob 005ff87b7e617ae

Мисол. Алюминли қоплама. 
Истеъмол маҳсулотларини ўраш учун туника банкаларини ишлаб чиқишда пўлатни 
қўллаш айрим холларда шунга олиб келдики, яъни якуний маҳсулот қийматининг 40 
фоизини пўлат улуши ташкил этди. Бу истеъмол моллари ишлаб чиқарувчиларни, товарнинг 
умумий қийматида пўлат улушини камайтириш йўлларини ахтаришга мажбур қилди. 
Якуний натижада ураш учун алюминийни қўллаш технологияси ишлаб чиқилди, бу эса 
маҳсулот баҳосида ўраш қиймати хиссасининг кескин камайишига олиб келди. Бу 
мисол, якуний маҳсулот қийматикатта бўлиши таъминотчи учун хавфли эканлигини 


51 
кўрсатади. Истеъмолчи анча арзон, ўрнини босувчи товарларни ахтаришга кўп куч 
сарфлайди. Хавф бозорни йўқотишнинг устувор йўналишларида пайдо бўлади. 
ТАЪМИНОТЧИЛАР. Таъминотчилар томонидан бўладиган асосий хавф шундан 
иборатки, улар товар баҳоларни ошириши ёки сифатини пасайтириши мумкин. Бу қуйидаги 
ҳолатларда бўлиши мумкин. 
1. Таъминотчилар тармоғида кам сонли фирмалар устунлик қилиши мумкин. Бу ҳолда 
рақобат интенсивлиги юқори бўлмаслиги мумкин ва улар баҳони юритиш имконига эга 
бўладилар. 
2. Таъминотчилар ноёб ёки юқори табақалашган маҳсулотни сотади. Мисол учун
компьютер ишлаб чиқарувчилар, микропроцессорлар ишлаб чиқарувчи Intel 
компаниясига боғланиб қолган. 
3. Товарлар ўрнини босувчи товарларининг йўқлиги. Бу ҳолатда таъминотчилар кўйидаги 
баҳо сиёсатини олиб боради, Қачонки истеъмолчи тармоғи энг паст рентабеллик 
миқдорига эга бўлади. Жами фойда таъминотчи тармоғида шаклланади 
4. Фирма таъминотчи учун муҳим истеъмолчи ҳисобланмайди. 
Агар ушбу товар,истеъмолчи – тармоқ корхонаси бозори асосий сегментга 
тегишли бўлмаган ҳолда, қоидагакўра кам аҳамиятли сегментларда баҳо сиёсати 
қуйидагича, яъни анчагина юқори баҳо ўрнатилади. Ушбу сегментнининг кам 
аҳамиятлилиги туфайли ҳам уни йўқотиш хавфи катта эмас. 

Download 1.49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   83




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling