Тошкент Давлат Авиация Институти
АЛТЕРНАТИВ МАҲСУЛОТЛАР ВА ЎРНИНИ БОСУВЧИ ХИЗМАТЛАР
Download 1.49 Mb. Pdf ko'rish
|
kitob 005ff87b7e617ae
- Bu sahifa navigatsiya:
- ТАРМОҚҚА КИРИШ ВА УНДАН ЧИҚИШ ТЎСИҚЛАРИ.
АЛТЕРНАТИВ МАҲСУЛОТЛАР ВА ЎРНИНИ БОСУВЧИ ХИЗМАТЛАР.
Кўпчилик ҳолларда у ёки бу маҳсулот абадий мавжуд бўлмайди. Эртами ёки кечми у бошқа истеъмол сифатларига эга бўлган алтернатив маҳсулотлар билан алмаштирилади. Мисол учун, идора счётлари калькуляторлар билан алмаштирилган эди, улар эса уз навбатида персонал компьютерлар билан алмаштирилди. Бунда асосий хавф шундан иборатки ишлаб чикарувчи корхона аксарият ҳолларда альтернатив маҳсулотлар бозорида рақобатга қўшилиш имкониятига эга бўлмайди. Идора счётларини ишлаб чиқарувчи, калкуляторлар ишлаб чиқаришга тезда қўшилиб кетиши мумкин эмас. Бугунги кунда компьютер текстлари китобларни сиқиб чиқаришни бошлаяпти. Кўпчилик ҳолларда алтернатив маҳсулотлар баҳонинг белгиланган даражасининг ошиши билан аҳамиятли бўлади. Масалан, агар нефтнинг баҳоси бир баррельга 40 доллардан ортиққа кўтарилса унда альтернатив маҳсулот мисол қуёш энергияси унга рақобатбардош бўлади. ТАРМОҚҚА КИРИШ ВА УНДАН ЧИҚИШ ТЎСИҚЛАРИ. Тармоқнинг табиий чегаралари, тармоқда кириш ва ундан чиқиш тўсиқлари билан белгиланади. Айнан шулар янги рақобатчилар пайдо бўлиш хавфини белгилайди. Бу ерда гап, ушбу тармоқда товар ишлаб чиқаришни бошлаш қанчалик енгил эканлиги тўгрисида бораяпти. Мисол, тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш катта бошланғич капитал қўйилмаларни талаб қилмайди ва осонлик билан уни уй шароитида бошлаш мумкин. Пўлат куйиш тармоғида, аксинча, янги ишлаб чиқаришни бошлаш қийин - катта миқдорда бирламчи инвестициялар талаб қилинади. Замонавий шароитда тармоққа киришнинг муҳим тўсиқларидан бири иқтисодий қамровлар билан белгиланади. Қайд қилинганидек, ишлаб чиқаришнинг ҳажми ошиши билан белгиланган харажатлар камаяди. Демак, компания энди бозорда талаб қилинаётган катта ишлаб чиқариш ҳажмига эга, бу тармоқда энди ишлаб чиқаришни бошлаётганларга нисбатан кўпрок, жалб этувчи ҳолатга эга. Кам ҳажмда маҳсулотлар ишлаб чиқаришда маҳсулот нархи анча юқори бўлсада бахо рақобатини ушлаб туриш анча қийин бўлади. Шундай қилиб, агар тармоқда йирик ишлаб чиқарувчилар фаолият курсатса, у ҳолда иқтисодиёт ўлчовлари (қамрови) ҳисобига бу тармоққа киришнинг жиддий тўсиқлари вужудга келади. 52 Тармоққа киришга, тармоқ маҳсулотлари турлари таъсир этиши мумкин, бу савдо маркаси билан узвий боғлик. Агар асосий рақобатчи кучлар кўп сонли бўлмаса, у ҳолда қоидага кўра уларнинг савдо маркалари машҳур бўлади. Янги ишлаб чиқарувчининг пайдо бўлиши билан истеъмолчилар ишончини қозонишда катта қийинчиликлар пайдо бўлади. Худди шундай ҳолат жахон бозорида ичимлик сувида вужудга келган. Машҳур савдо маркаларига эга бўлган, кўп сонли бўлмаган яхши таниш ишлаб чиқарувчилар янгилар учун жиддий тўсиқларни белгилайди. Бироқ ичимликлар бозорида маҳсулотлар анча хилма-хил ва ҳукумрон савдо маркалари энди анча кам, шунинг учун катта товарлар хилма-хиллигида янги ишлаб чиқарувчининг пайдо бўлиши амалда сезирларли эмас. Тўсиқ, сифатида иқтисодиёт бирлигига боғлиқ, бўлмаган устунлик – юқори технология, географик жойлашув, жамланган тажрибанинг самарали таъсири бўлиши мумкин. Тармоқнинг давлат томонидан бошқарилиши ҳам жиддий тўсик, бўлиши мумкин. Тармоқдан чиқиб кетишда тўсиқлар муҳум аҳамиятга эга бўлади. Булар давлат ёки ижтимоий чегаралашлар бўлиши мумкин, яъни активларнинг қисқа ихтисослашуви ва уларнинг алмаштирилмаслиги, стратегик ҳамкорликка боғлиқлиқ, бошқа тармоқда ўтишнинг катта харажатлари. Тармоқда кириш тўсиқлари билан тармоқдан чиқиш тўсиқларининг ўхшашлиги тармоқнинг жалб қилиш умумий баҳосига таъсир кўрсатади. Download 1.49 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling