Тошкент Давлат Авиация Институти


ҚОИДА ВА ПРОЦЕДУРАЛАР БИЛАН БОҒЛИҚ МУАММОЛАР


Download 1.49 Mb.
Pdf ko'rish
bet44/83
Sana24.01.2023
Hajmi1.49 Mb.
#1118131
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   83
Bog'liq
kitob 005ff87b7e617ae

 
ҚОИДА ВА ПРОЦЕДУРАЛАР БИЛАН БОҒЛИҚ МУАММОЛАР. 
Айрим пайтда ишчилар қоида ва процедураларни ўзларининг ҳаракатида тўсқинлик 
қилаётган ёки мазмунга эга эмас нарсалар деб ҳисоблайдилар. 
Ишчилар қоидаларга қарши чиқишлари мумкин, қоидалар ташкилот ва унинг 
раҳбарига асосланган ёки асосланмаганлигидан қатъий назар, зарар келтиради, 
қоидаларни бу шароитда йўқ қилиш энг оддий қарордир. Лекин уларни йўқ қилиниши улар 
ечиши лозим бўлган муаммоларни янада кескинлаштиради, қоидаларнинг фойдадан зарарни 
кўпроқ, келтиргандаги шароитни таҳлили шуни кўрсатадики, муаммоларнинг манбаи қоида 
ва процедураларнинг ўзлари эмас, балки раҳбар ходимларнинг қоидаларни ишчиларга 
етказишда билим ва савиясининг пастлигидир. 
Замонавий ишчилар, хатто ташкилотларнинг пастки поғоналаридаги раҳбар 
ходимларга нисбатан яхшироқ билимга эгадир. Бундан ташқари, АҚШ маданиятида шахсий 
эркинлик ғояси жуда ҳам кучли. Ишчилар буйруқ, диктатор шаклида берилган қоидаларга 
бўйсинишни хохламайди. Ташкилий таркибни такомиллаштириш стратегияси, деярли барча 
замонавий компаниялар томонидан ишлаб чиқилади у ўз ичига қўшимча элемент сифатида 
янги, қониқтирувчи ишлаб чиқариш ва бошқарув бўлинмаларини ташкил этишни тақозо этади. 


77 
Масалан: "Женерал Моторс" катта капиталларини "Сатурн" лойиҳаси учун сарфлади. 
Бу янги, энг афзал дунё тажрибаси асосида Америка ишлаб чиқариш тизимини бунёд этиш 
учун қўйилган қадам эди. Унинг ўзига хос хусусияти шундан иборат эдики, у 
кўриниши жиҳатидан пирамида шаклида эмас, балки айлана шаклида ташкил 
қилинган. Бу тизим марказида 10-15 аъзога эга бригадалар мажмуаси, ташқи халқа 
стратегия назорат қўмитаси (компания ва касаба бирлашмалар раҳбарияти) туради. 
"Сиёсат" - Стратегия ва тактика режаларини муваффақиятли амалга ошириши 
мумкин, қачонки ташкилотда уни яхши йўлга қўйган тажрибада синалган мўлжал 
тизими мавжуд бўлса. Бу каби мўлжал тизими ташкилот сиёсати номини олган. 
Стратегия каби фирма сиёсати ҳам раҳбарият томонидан ташкил этилади 
ва амалга оширилади. Сиёсатнинг харакат турини танлашда ва қарор қабул қилишда 
умумий раҳбарлик талаб этилади. Сиёсат менежменти, қўйилган мақсадларга 
эришиш учун қандай йўналишда харакат қилишини Аниқлайди. Мўлжални ва 
қўйилган масалалар ечимини аниқлаш усулларидан фойдаланади. 
Фирмадаги бошқарувнинг энг яхши усули - бу кадрлар сиёсатини ишлаб 
чиқишдир. Кадрлар бошқарувидаги психологик муҳитининг ижобий ечимини йирик 
Америка фирмаларидан бири: постлик товарлар "Мери Кей Косметик" раҳбарияти 
олиб бораётган сиёсатини кўриш мумкин. 
Фирма сиёсатининг мақсадига қўшимча қилиб раҳбарият томондан қўйилган 
масалаларни ечиҳца ёрдамлашувчи харакатлар мажмуасини ишлаб чиқади. Бу 
мажмуа «процедура» деб аталади. Мохияти бўйича процедура дастур буйича 
бажарилган қарор дейиш мумкин. Процедуралар ўтмиш тажрибаси унинг 
муваффақияти ва мағлубияти асосида ишлаб чиқилади. Процедуралар шундай 
шароитларда, яъни аниқ вазият аввалгисига ўхшаш бўлганда ишлатилади. Инсон 
олдиндан тайёрланган қоида, яъни процедуралар бўйича харакат қилаётган бўлса, 
унинг харакати албатта натижага эга бўлади. Шундай қилиб, процедуралар масалани 
ечиш кафолати ва бу қарорнинг ечими тўғрилигини назорат қилувчи сифат 
кўрсаткичидир. 
Масалан: кўплаб савдо компаниялари ўз хизматчиларини командировкага 
жўнатади, бориб келгандан сўнг кетган харажатлар б ў й и ч а х а р а ж а т л а р б л а н к
т ў л д и р и л а д и , у е р д а г и п р о ц е д ур а л а р а н и қ бажарилади. Яна шунга ўхшаш 
"Мак дональдс" компанияси олсак техник процедуралар кўрсатилган 1500 бетли 
таом тайёрлаш процедуралари мавжуд бўлган таомномага амал қилади. 
"Қоидалар": Инсонни эркин харакатини яна ҳам жидд ий чеклови, унга ёзма 
равишда бериладиган ахлоқ қоидасидир. Ташкилот раҳбарияти қоидани шундай 
холатлар учун яратадики, уни бажариш масалани аниқ ҳал қилинишига боғлик 
бўлади (режа бажарилиши, максадлар). Масалан: Кимёвий лабораторияларда 
"Чекиш ман этилади" деб ёзиб қўйилади, бу албатта хавфли бўлади. Харидорларга 
кўнгилчанлик билан хизмат кўрсатиш қоидаси савдо фирмаси учун энг муҳим 
ҳисобланади, агар у бозорда ўз ўрнини топишини истаса, ишга аниқ вақтида келиш ва 
кетиш қоидаси ҳамма ишлаб чиқариш ва жамият йўналишидаги ташкилотлар бажарилиши 
шарт қоидалар ҳисобланади. 
Қоида билан процедуранинг фарқи шундан иборатки, қоида битта аниқ масала учун 
ҳисобланган бўлади. Процедура эса бир неча харакатлар мажмуини ўзида акс эттиради. 
Талаб қилингандек бажарилиши шартлигини тушунтириб беришни талаб 
қилади. Шунинг учун ишчиларга фақат асосланган яхши қоидаларнинг мақсади ҳақида 
маълумот бериш керакдир. Ходим нима учун қоидалар, ташкилот фаолиятини самаралироқ 
қилишга ёрдам беришини тушунса, унинг кўпинча ўзи хамкорликка интилади. 
Рах.барлар нафақат мажбуран бўйсиндиришга, балки тушунтиришга харакат қилса 
фаолияти самарадорли, бўлишишини яққол кўрадилар. 
Сўз (халқаро) кўп миллати ташкилотлар хақида борганда тактика, стратегия, 
процедура ва қоидаларнинг мазмуни ва амалга оширилиши янада мураккаблашади. 


78 
Табиийки ташкилот тизимида хар хил маданиятли вакиллар бўлганда қоидалар ва 
процедураларни амал қилишида катта қийинчиликлар вужудга келиши мумкин. 9-жадвалда 
Япон ва АҚШ фирмаларини бошқариш усуллари бир-бири билан таққосаланади. 

Download 1.49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   83




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling