Тошкент Давлат Авиация Институти
ВЕРТИКАЛ ИНТЕГРАЦИЯ СТРАТЕГИЯСИ
Download 1.49 Mb. Pdf ko'rish
|
kitob 005ff87b7e617ae
ВЕРТИКАЛ ИНТЕГРАЦИЯ СТРАТЕГИЯСИ
Ушбу стратегиянинг мақсади - тўла ёки қисман интеграция бўлиши мумкин. Унинг усуллари: 1) бошқа ишлаб чиқариш соҳаларида корхоналарни очиш; 2) бошқа соҳаларда иш юритадиган фирмаларни сотиб олиш. Вертикал интеграция стратегияси бир қатор афзалликларни яратади. "Орқага" интеграция таъминловчилар билан бирлашиши рақобат устунлигини қуйидаги шароитларда яратади: 1) Хом ашё ва бутловчи қисмларбилан таъминлашни арзонлаштиради; 2) Хом ашё ва бутловчи қисмлар сифатини оширади; 3) Таъминловчиларни қарамликдан қутқаради, таъминлаш жараёнини барқарорлаштиради. "Олдинга" интеграция маҳсулотни пировард истеъмолчига етказувчилар билан бирлашиши қуйидаги афзалликларни яратади: 1) Товарни пировард харидорга етказувчи мустакил фирмалар юқори фойдани кўзлаб маҳсулотнинг рақобатбардошлигини таъминлайди. 2) Товарлар заҳиралари кўпайиб кетишидан қутқаради, натижада ишлаб чиқариш қувватларидан фойдаланиш даражаси ошади. 3) Қиммат сотиш тизимини бартараф этиб охирги баҳони туширади, рақобатдошликни оширади. Вертикал интеграция стратегияси бир қатор камчиликларга ҳам эга бўлиши мумкин. Улар қуйидагилардан иборат: 1. Сармоялар ҳажмининг тавакалчилик даражаси ошиши мумкин. Эскириб колган техника ва технологияни «консервация" қилиш мумкин. 2. Таъминловчиларни танлаш эркинлигини бартараф этиши мумкин. 99 3. Қиймат яратиш занжирининг ҳар бирида ишлаб чиқариш қувватларини мослаштириш лозим бўлади. 4. Раҳбариятнинг эътиборини бир нечта соҳаларга йўналтиради, асосий фаолиятга эътибор камаяди, бу эса унинг самардорлигини пасайтириши мумкин. 5. Компаниянинг ишлаб чиқаришда янгиликларга мослашиш қобилиятини пасайтириши мумкин. Охирги йилларда дезинтеграция жараёни кучайди. Вертикал интеграциянинг афзалликларга эга бўлиши, шу билан бирга унинг камчиликлардан ўзини олиб қочиш йўли борлиги - асосий эътиборни истеъмолчига етказувчилар билан узоқ муддатли шартномалар тузишга қаратиш лозимлиги кўриниб қолди. Download 1.49 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling