Тошкент Давлат Авиация Институти


 БОЗОРНИ РИВОЖЛАНТИРИШ СТРАТЕГИЯСИ


Download 1.49 Mb.
Pdf ko'rish
bet65/83
Sana24.01.2023
Hajmi1.49 Mb.
#1118131
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   83
Bog'liq
kitob 005ff87b7e617ae

5. БОЗОРНИ РИВОЖЛАНТИРИШ СТРАТЕГИЯСИ 
Бозорни ривожлантириш стратегияси - бу товарнинг янги бозорларда 
ҳаракатланиши билан боғлиқ бўлган ўсиш стратегияларидан бири. Янги бозор географик 
мазмунда бўлиши мумкин- янги ҳудудлар, бундан ташқари мавжуд географик ҳудудларда 
янги сегментларни қамраб олиш мазмунида ҳам. 
Географик босиб олиш товар ишлаб чиқарувчи тармоқларнинг бошқа ҳудудларда 
ривожланиши билан боғлиқ. Янги сегментларни қамраб олишнинг кўплаб йўллари 
мавжуд - товарлар ҳаракати тизимини ривожлантириш, маҳсулотни такомиллаштириш
янги ёш категорияларни қамраб олиш ва бошқалар. Мисол учун, Johnson & Johnson 
компанияси янги болалар шампуни ишлаб чиқди ва уни тегишли сегментдан ўтказди. Кейин 
компания янги сегментни - ёши катта истеъмолчиларга болалар шампунларини катталар 
томонидан ишлатилиши афзалликларини реклама қилиб бутун бозорни забт қила 
бошлади. 
 
6. АДАПТИВ КООПЕРАЦИЯ СТРАТЕГИЯСИ 
Тасаввур қилайликки, бозорда иккита компания устунлик қилмоқда. Агар бу 
компаниялар бозорда баҳолар сиёсатини мувоффиқлаштириш тўғрисида шартнома 
қабул қилишса, унда бозорнинг монополлашуви муаммоси вужудга келади. Иккала 
компания ҳам ўз маҳсулотларини анча юқори баҳоларда сотиш имкониятини қўлга 
киритишади. Кўплаб мамлакатларда бундай аниқ келишувчилик таъқиқланган. Иккита 
компания ҳам бир бири билан рақобат килишдан воз кечиб бу тўғрисида очиқдан очиқ 
келишиб олмасдан бозорда вужудга келган ҳолат бўйича йўналиш олишни бошлаб, ўзаро 
бир-бирларининг ҳаракатларини олдиндан айта бориб унга шундай даражада ўзаро фойда 
олишга эришишга мослаша бориш мумкин. Адаптив кооперация стратегиясининг 
мазмуни ана шундай ташкил топган. Бундай ҳолат кўп сонли бўлмаган компаниялар 
қатнашадиган тармоқларда, вужудга келган бозор улушлари ва баъзи бир бозор 
меъёрларида бўлиши мумкин. Одатда бундай ҳолат ушбу соҳага кириш тўсиқларининг 
юқорилиги туфайли вужудга келади. Бошка сўз билан айтганда, адаптив кооперация 
стратегияси компаниялар бир-бири билан тўғридан-тўғри рақобат олиб бормасдан 
бир бирларининг ҳаракатларига мослаша бошлашлари туфайли вужудга келади. Агар 
компания юқори самарадорлик даражасини ушлаб тура олса бундай стратегияни амалга 


119 
ошириш мумкин. Агар бир фирманинг самарадорли кўрсатгич пacaя бoшлaca, унда 
бошқа компаниялар адаптив кооперация стратегиясидан рақобат стратегиясига ўтишлари 
мумкин ва бу компанияни бозордан сиқиб чиқаради. 

Download 1.49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   83




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling