Тошкент Давлат Авиация Институти


Масалан, Paccard Bell ва NEC альянси


Download 1.49 Mb.
Pdf ko'rish
bet67/83
Sana24.01.2023
Hajmi1.49 Mb.
#1118131
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   83
Bog'liq
kitob 005ff87b7e617ae

Масалан, Paccard Bell ва NEC альянси. 
1996 йилнинг июлида Paccard Bell ва NEC компаниялари хусусий компьютерлар 
ишлаб чиқариш тармоғида йирик халқаро альянс тузиш тўғрисидаги шартномани 
имзолашди. Бунда NECнинr Хитой ва Япония ташқарисида бўлган компьютер 
бўлинмалари Paccard Bellгa бирлаштирилди. Бу қуйидаги қадамларга олиб келди. Дастлаб, 
NEC, Paccard Веll нинг 19,9 фоиз акцияларини 170 млн. долларга сотиб олди, кейин у ўз 
улушини 650 млн. доллар инвестиция киритиш орқали 40 фоизга етказди. Бунда 357 млн. 
доллар франция компанияси Bell Zenith Data System компаниясининг активларини 
алмаштириш хисобига киритди. NEC – Paccard - Bell альянснинг тузилиши ҳисобига 
америка хусусий компьютерлар бозорининг 15,1 фоизи ва жаҳон бозорининг 11,4 фоизи 
ушбу альянс томонидан қилинади. Шу билан биргаликда альянснинг йиллик обороти 8 
млрд. доллар атрофида бўлди. 
Одатда стратегик альянслар тузилишини никоҳдан ўтишга ўхшатишади. Унда 
ҳамкорни танлаш катта рол ўйнайди. Ҳамкорни танлашнинг учта асосий меъзони бор: 

мос келиши; 

қобилиятлари; 

мажбуриятлари. 
Мос келиш мезони. 
Таққослама ўлчовлар ва қобилиятлари кўрсаткичларни ўз ичига олади. Битта 
компьютер фирмаси директори, стратегик масалалардаги анча кучли ва анча катта 
компания билан альянс тузиши, худди айиқ билан рақс тушишга ўхшайди деб 
ҳисоблайди. Бу ҳолатда доимо кучсиз компаниянинг тўлиқ ютуб юборилиши хавфи 
мавжуд бўлади. 
Мавжуд альянслар тармоғи. Қайси альянслардан потенциал шериклар ташкил 
топганлигини ва у ерда сизнинг рақобатчиларингиз йўқлигини билиш жуда муҳим. Бу 
альянс тузиш керак эмас дегани эмас, лекин бундай ҳолатнинг охирини чуқур таҳлил 
қилиш керак. 
Альянслар 
тузиш 
тўғрисидаги 
мавжуд 
тажриба. 
Ўтган 
даврлардаги 
муваффақиятсиз альянслар - бу ёмон хабар. 
Стратегия. Альянс тузишнинг мазмуни ва мақсади ҳамда стратегик йўналишлари 
ўзаро келишувли бўлиши керак. Шерикнинг кучли ва кучсиз томонлари маълум ўлчамда 
сизнинг компаниянгиз кучли ва кучсиз томонлари билан мос тушиши керак. 
Корпоратив маданият. Корпоратив маданиятнинг мос тушиши жуда муҳим 
кўрсаткич. Турли хил усулда етакчиликка эга бўлган компанияларнинг ўзаро ҳамкорлик 
қилишлари жуда қийин. Мисол учун, биттасида авторитар бошқарув, иккинчисида эса 
ҳамкорлик усули. 
Ишлаб чиқариш. Бу ерда ресурслар билан таъминлаш, ускуналардан фойдаланиш, 
маҳсулот сифатига қизиқиш, меҳнат ресурсларига муносабат стратегияси муҳим мазмунга 
эга. 
Маркетинг ва товарни бозорга жўнатиш. Бозордаги улуш ва сотув ҳажми, мижозга 
хизмат кўрсатиш сиёсати, имидж - буларнинг барчаси киришувчанликни баҳолашдаги 
муҳим кўрсаткичдир. 
Молиялар. Молиядаги барқарорлик қандай? Уларни таққослаб бўладими? Хатар, 
дивидентлар ҳисоблаш сиёсати, реинвестиция ва бошқаларга муносабат қандай? 
Шерикнинг бозордаги кучи билан боғлиқ қобилиятлари, унинг технологик 
ривожланиш даражаси, товарнинг бозорга жўнатилиши. Муаммо бу ерда шундан 
иборатки, қачонки, потенциал шериклар бошланғич коммуникацияларни қўйишни 


121 
бошлаганда, ҳар бир томон ўзини фойдали кўринишда намойиш этишга ҳаракат қилади. 
Бу эса кейинчалик сезиларли қийинчиликларга олиб келиши мумкин. Бу ерда энг 
хавфлиси - потенциал бозорни юқори баҳолаш ва ўзларининг лойҳаларини ҳаракатга 
келтириш учун капиталга бўлган талабни баҳолайолмасдан қолишдир. 
Ўзаро мажбуриятларнинг эквивалентлиги - учунчи муҳим кўрсаткич. Агар альянс 
шерикнинг, унинг фаолияти ташқарисидаги бизнеси билан боғлиқ бўлиб ва сизнинг 
бизнесингиз асосий бўлса, унда қандайдир сабабларга кўра альянсни бекор қилиш 
муаммоси келиб чикади. Альянсни шерикнинг бизнеси фаолияти ташқарисида бекор 
қилиш унинг учун катта қийинчиликлар туғдирмайди, сизнинг бизнесингиз эса бу ҳолда 
тўлиқ қулаб тушиши мумкин. Бундан ташқари, агар бизнес четда жойлашган бўлса, 
унда компания кўп куч сарфлайди, кўп вақт ва ресурслар йўқотади. 
Мисол. Delta SryMiles 
Йирик авиакомпаниялар тез-тез учувчи йўловчилар учун махсус дастурлар таклиф 
этади. Шундай дастурлардан бири Delta авиакомпаниясининг Delta SryMiles дастуридир. 
Ҳар бир учиш учун йўловчига маълум сондаги баллар ҳисобланади. Дастурда кузда 
тутилган маълум миқдордаги пулни йиғиб, йўловчи у ёки бу йўналиш бўйича текин чипта 
олиш имкониятига эга бўлади. Дастлаб бундай дастур фақат шу компания хизматларидан 
йўловчиларнинг фойдаланишларини рағбатлантириш учун пайдо бўлди. Кейин, бу 
схемани бизнеснинг бошқа турлари билан бирлаштиришга асосланган стратегик альянслар 
ташкил қилина бошланди. Ҳозирда бу дастурга бошқа авиакомпаниялар қўшилишди. Энди 
баллар нафақат Delta авиакомпанияси учишлари учун, балки бу дастўрнинг барча 
шериклари учун ҳамдир. Дастурга бизнеснинг бошқа турларида ишлаётган компаниялар 
- меҳмонхона хизмати, автомобилларни ижарага бериш, алоқа хизмати, банк хизматлари 
қўшилишди. Энди баллар нафақат учишлар учун ҳисобланади, балки ушбу компания 
автомобилларини ижарага олганлиги учун, меҳмонхонада яшаганлиги учун, телефонда 
кўнғироқ қилганлиги учун ва ҳаттоки кредит карточкалари орқали тўловларни амалга 
оширганлиги учун ҳамдир. Дастур Delta SryMiles Credit Cart махсус кредит 
карточкасини яратишни қўшади. Ушбу карточка бўйича сарфланган маблағ 
миқдорига боғлиқ ҳолда Delta SryMiles дастурига биноан баллар ҳисобланади. Йил 
давомида товарлар сотиб олиш учун маълум микдордаги маблағни ушбу карточкалар 
орқали тўлаб, мижоз бепул учиш ҳуқуқини олади, масалан таътил пайтида дам олиш 
жойига. Бу турли хил компанияларнинг ҳамкордикдаги ўзаро маркетинг 
дастурларини амалга оширишда ёки ҳамкорлик қилишга имкон беради. 
Табиийки, альянс тузиш ҳар доим ҳам муваффақиятга олиб келавермайди. Қуйидаги 
муваффақиятсиз сценариялар ҳам бўлиши мумкин: 

шериклардан бирининг стратегик мақсадларини ўзгариши; 

компаниялардан бирининг корпоратив раҳбарлигини ўзгариши; 

шерикнинг қобилияти ва имкониятиларининг кутилганидан ёлғон бўлиб чиқиши; 

альянс тузишдаги принципиал мақсадларнинг турли хиллиги; 

бозордан кўзланган мақсадларнинг нотўғрилиги (ёлғон бўлиб чиқиши); 

кооперация бозорни бузади; 

тармоқни тарк этишдаги биринчи қадам сифатида корхоналардан фойдаланиш; 

инвестициянинг етишмаслиги; 

қийин молиявий шароитларда корхона акцияларини сотиш. 

Download 1.49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   83




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling