Тошкент Давлат Авиация Институти
Download 1.49 Mb. Pdf ko'rish
|
kitob 005ff87b7e617ae
- Bu sahifa navigatsiya:
- 3. ВЕРТИКАЛ ИНТЕГРАЦИЯ
2. КИРИБ БОРИШ СТРАТЕГИЯСИ
Кириб бориш стратегияси - бу таркиб топган тармоқда ҳолатни эгаллаш стратегиясидир. Маълум маънода, бу тармоқда кириш тўсиқларини кейинчалик унда мустаҳкамланиб қолиш мақсадида босиб ўтиш стратегиясидир. Бу стратегия анча умумий стратегиялар ўлчамида бозорни -ривожлантириш ва диверсификацияларда ишлатилиши мумкин. Янги бизнеснинг ички ривожланиши, компания хусусий ички ресурсларига таянган ҳолда стратегия ва лойиҳалаш гуруҳлари концепциясини тузишга асосланган. Ички корхоналар анча радикал вариант. У ҳам компаниянинг ички ресурслардан фойдаланишга таянади, лекин шу билан биргаликда лойиҳа гуруҳига ҳусусий қарорлар қабул қилиш ва жавобгарлик бўйича катта имкониялар берилади. Бу вариант тадбиркорларнинг сақланишига йўл беради. Янги бозорда ишлаётган компанияга эга бўлиш – вақтни йўқотиш нуқтаи назарида анча тежамли усул, лекин у молиявий маънода анча қиммат. Кириб бориш стратегияси, компаниянинг бозорда ишлаши бўйича мавжуд тажрибаси билан керакли технологияни ривожлантиришнинг таққосланишига боғлиқ ҳолда шакиллантирилади. 3. ВЕРТИКАЛ ИНТЕГРАЦИЯ Вертикал интеграция таъминотчи - ишлаб чиқарувчи - истеъмолчи занжирида шундай ҳолатда вужудга келадики, қачонки маҳсулот ишлаб чиқарувчи у ёки бу шаклда 124 ишлаб чиқаришни хом ашё ва материаллар таъминотчиларнинг бирортаси билан ёки ўз маҳсулотлари истеъмолчиларининг бири билан бирлаштиради. Вертикал интеграция қуйидаги устунликларга эга: ишлаб чиқариш жараёнларини келишиш ва операция харажатларини тежаш; таъминотчи билан яқинлашиш мақсадида, хом-ашё ва материалларга устун даражада эга бўлиш, бу таъминотчи билан ўзаро ҳамкорлик хавфини камайтиради; маҳсулот истеъмолчиси билан яқинлашишда талабни бошқаришга эга бўлиш; маҳсулот қиймати занжирини ташкил этувчи элементларни аввало сифатни кенг назорат қилиш; етарли даражада фойдали бизнесга йўл топиш, агар таъминотчи ёки истеъмолчи тармоғининг жозибадорлиги юқори бўлса; айрим ҳолларда вертикал интеграция янги технологиялар, товарнинг бозорга ҳаракат йўли ва бошқаларга йўл очади. Шу билан биргавертикал интеграция қуйидаги камчиликларга эга: бизнесдаги қийинчиликларнинг кўпайиши натижасида қўшимча операция харажатлари ортади; интеграциялашган фирмаларнинг бозордаги баҳоларининг ўзгаришларига сезувчанлиги камайиши, харажатлар устидан суст назоратга эга бўлиши, охир оқибатда рақобатбардошликнинг камайиши юз беради; ички баҳо муаммоси туғилади; компаниянинг эгилувчанлиги камаяди. Вертикал интеграция стратегиясининг қўлланилиши, компаниянинг қўшилиш муаммоси ва сингиб кетиши қарори билан боғлиқ бўлади. Download 1.49 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling