Тошкент Давлат Авиация Институти
Мисол. VA ТЕСН гуруҳли стратегия
Download 1.49 Mb. Pdf ko'rish
|
kitob 005ff87b7e617ae
Мисол. VA ТЕСН гуруҳли стратегия
VA ТЕСН - бу металлургия, энергетика ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш тизими учун технология ва ускуналар ишлаб чиқаришга ихтисослашган йирик австрия компаниялари гуруҳи. Компаниянинг асосий маҳсулоти технологик системалар деб ҳ исоблаш мумкин. Компаниянинг стратегик қобилияти, лойиҳалаштиришдаги тузилмалар компетенцияси ва технологик тузилмаларга хизмат кўрсатиш билан боғлиқ. Гуруҳга 70 дан ортиқ компаниялар кириб, улар 7 та кичик гуруҳларга бўлинган. ELIN EBG Electotechnir кичик гуруҳининг асосий йўналиши - электр тармоқлари ва станциялари учун электр системалари ва электр ускуналари ишлаб чиқариш. MCE - Mashinery Construction Tngineering кичик гуруҳи фаолияти гидростанциялар учун система ишлаб чиқариш, саноат конструкторлик хизмати, транспорт тармоғи. Бу кичик гуруҳда Deutsche VOEST - ALPINE MCE компанияси ҳам ўз навбатида кичик гуруҳ ҳисобланади. АЕ - Austrian Energy & Environment SGP/ Waagner - Biro кичик гуруҳи – иссиқлик станциялари ва атроф муҳитни ҳимоя қилиш системаларини ишлаб чиқаради. VAI - VOEST ALPINE INDUSRIEANLAGENBAU кичик гуруҳининг асосий йўналиши - металлургия заводлари қуриш ва заводлар учун техника системаларини етказиб бериш. ELIN кичик гуруҳи - кучли станцияларни лойиҳалаш. AI -International supplier of information technology services кичик гуруҳи - информация системаларини етказиб бериш. SE - Service Companies and other Shareholdings кичик гуруҳи бизнеснинг қандайдир бир маҳсус йўналишига мўлжалланган тўлиқ маънодаги кичик гуруҳ ҳисобланмайди. Бу компаниялар инфратузилмалари йиғими ва шу ерда устав капиталида VA ТЕСН ўз улушига эга бўлган йирик саноат компанияси кўрсатилган. Гуруҳнинг стратегияси қуйидагидан иборат: корпоратив қийматларни барқарор ошириш; стратегик бизнесларнинг, маҳсулот ишлаб чиқаришнинг ортиши билан биргаликда устириш; тенглаштирилган бизнес ва бизнес - портфелнинг минтақавий тақсимоти асосида 127 хавфни бошқариш. Компаниянинг бизнес-портфели, бизнеснинг турли хил ҳудудлар бўйича тақсимланади. Бизнес-портфелни тенглаштириш тахминан барча йўналишларда бир хил улушларда бўлиши билан боғлиқ. Бу турли хил тармоқларда иқтисодий жараёнлар барқарорлигини таъминлайди ва шу билан бирга технология ва хизмат кўрсатишда тизим қарорлари яқинлашуви билан боғлиқ мижознинг истеъмолга бўлган талабини таъминлайди. Ҳудудий портфел глобал бозор имкониятларидан максимал фойдаланишга мўлжалланган, уларнинг 60 фоизи Европада ва 40 фоизи ривожланаётган мамлакатларда йиғилган. Download 1.49 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling