Тошкент Давлат Авиация Институти


ЯНГИ ТОВАРЛАРНИ ЁЙИШ СТРАТЕГИЯСИ


Download 1.49 Mb.
Pdf ko'rish
bet64/83
Sana24.01.2023
Hajmi1.49 Mb.
#1118131
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   83
Bog'liq
kitob 005ff87b7e617ae

4. ЯНГИ ТОВАРЛАРНИ ЁЙИШ СТРАТЕГИЯСИ 
Янги товарларни ёйиш стратегияси, бозорда мутлақо янги, бутунлай бошқа 
истеъмол сифатларига эга бўлган товарларни ёйиш билан боғлиқ. Ҳақиқатда гaп бу ерда 
биринчи ўтувчилар, янги бозор ва янги тармоқ яратувчилар тўғрисида кетаяпти. Янги 
маҳсулотларни бозорда ёйишнинг кўплаб мисоллари мавжуд - кўпайтириш 
техникаси, хусусий компьютерлар, видеокамера ва бошқалар. 
Янги маҳсулотни ёйиш таваккалчилик билан боғлиқ ва ўтказилган 
тадқиқотлардан компаниялар барча ҳолатларнинг ярмидагина муваффақиятга 
эришганлиги кўринади. Бироқ статистика яна шуни кўрсатмоқдаки, биринчи 
ўтувчилар, маҳсулотнинг ёйиш стратегиясини муваффақиятли амалга ошириш 
хисобига бозордаги катта улушни эгаллаб олишмоқда. Хозирда маҳсулотни ёйиш катталиги 
ўртача 29 фоизга тенг. Биринчи йўл бошловчилар 21 фоиз бозор улуши даражасида 
ўрнашиб олишади, бозорга бир мунча кечикишлар билан келганлар эса 18 фоизгина 
холос. Шундай қилиб, янги товарларни ёйиш стратегияси етарли даражада катта 
таваккалчилик билан боғлиқ, лекин муваффақият натижасидаги ютуқ ҳам катта. 


118 
Биринчи ўтувчиларнинг асосий муаммоси – бошқа компаниялар томонидан ўз 
ҳаракатлари нусхаларининг кўчирилишини ҳимоя қилишдир. Мисол учун, «Apple» 
компанияси биринчи навбатда дам олиш, кичик ҳисобот ва функциялар учун 
алоҳида кишига мўлжалланган хусусий компьютер яратди. Бу билан компания бозорда 
устунликка эга бўлди. Ундан кейин, хусусий компьютерлар бозори, ушбу 
компьютерлардан бизнесда фойдаланишга ўтгач лидерликни IBM компанияси 
эгаллаб олди. Кейингилар тадқиқот ва лойиҳалаштириш билан боғлик, кам харажатлар 
ҳисобига сезиларли устунликка эга. Махсулотни ёйишга анча кам вақт талаб қилинади, 
чунки бозор янги маҳсулотга мослашиб олган. Шулар хисобига кейингилар маҳсулотни 
яхшилаш учун катта имкониятларга эга. 
Янги товарларни ёйиш стратегияси, асосий фаолият йўналиши товар қийматини 
ҳосил қилиш занжирининг барча элементларини қамраб олади. 
Масалан, «Торей Корпорэйшн» компанияси томондан синтетик газламалар ишлаб 
чиқаришнинг биринчи имкониятлари 50-йилларнинг бошида Японияда пайдо бўлди. 
Саноат ва халқаро савдо вазирлиги, иккинчи жахон уруши даврида пайдо бўлган 
синтетикгазламалар ишлаб чиқариш технологияс йўлни таъқиқланишини маъқул топди. 
Ишлаб чиқариш фақат иккита «Торэй» ва «Курару» компанияларига рухсат берилди. 
Биринчи ўтувчилар янги товарни бозорда ёйиш ва технологияни -
 
ривожлантириш хавфини 
камайтириш имкониятига эга бўлдилар, чунки улар монополистлар ҳолатида бўлди. 
Буларнинг барчаси «Торэй» компаниясига 1960 йилларда синтетик материаллар бозорида 
етакчилик қилишни таъминлади. 

Download 1.49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   83




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling