Тошкент Давлат Авиация Институти


 ТАБАҚАЛАШИШ СТРАТЕГИЯСИ - МАҲСУЛОТНИ


Download 1.49 Mb.
Pdf ko'rish
bet63/83
Sana24.01.2023
Hajmi1.49 Mb.
#1118131
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   83
Bog'liq
kitob 005ff87b7e617ae

3. ТАБАҚАЛАШИШ СТРАТЕГИЯСИ - МАҲСУЛОТНИ 
ТАКОМИЛЛАШТИРИШ, РИВОЖЛАНТИРИШ ВА ХИЛМА- 
ХИЛЛИКНИ ОШИРИШ 
Табақалашиш стратегияси, рақобат курашида маҳсулотни такомиллаштириш йўли 
билан, унга аъло даражадаги сифатлар бериш ва рақобатчи маҳсулотига нисбатан унинг 
истеъмол устунлигини ошириш орқали ғолиб чиқишга интилишдир. Якуний натижада 
маҳсулот истеъмол қийматининг рақобатчи маҳсулотига нисбатан юқори бўлишига 
эришиш керак. Бу мақсадга эришишнинг кўплаб йўллари мавжуд. Уларнинг асосийлари 
қуйидагилар: 

энг яхши ингредентлар, материаллар ва хом-ашёларни қўллаш; 

маҳсулотни такомиллаштириш; 

маҳсулотлар комбинациясини яратиш; 

қўшимча хизматларни ташкил этиш; 

сотиш тизимини такомиллаштириш. 
Табақалашиш стратегиясининг муҳим йўналишларидан бири -маҳсулотнинг юқори 
сифатини таъминлаш бўлиб, бунга маҳсулот имиджи ва савдо маркасини шакллантириш 
ҳамда технологияни такомиллаштириш орқали эришилади. Маҳсулот сифатини 
тавсифловчи асосий кўрсаткичлар қуйидагилар: 

ижро; 

узоқ муддатли; 

ихтисосга тўғри келиши; 

алоҳида хусусиятга эгалиги; 

савдо маркасининг машҳурлиги - номи; 

пухталиги; 

хизмат кўрсатишдаги қулайлиги;

ташқи кўриниши; 
Хизмат кўрсатиш соҳасида сифатли кўрсаткичлари қуйидагилар билан 
тавсифланади:

сезиларлилик даражаси (кўриниши яхши маҳсулотлар, бино, ускунава 
бошқаларнинг ишлатилиши); 

нафислик (саришталик, муддатида бажариш, ваъдани бажариш);

ҳозиржавоблик; 

компетентлик; 

эмпатия - истеъмолчининг ташвишлари. 
Бу йўналишда муваффақиятга эришишнинг асосий қуроли сифатни тотал назорат 
қилиш тизими ҳисобланади, у қуйидаги тавфсифларга эга: 

сифат - бош стратегик устунлик. Фараз қилинадики, бошқа мақсадлар сари 
ҳаракат қилиш-фойда, бозор улуши ва бошқалар – фақат бир ҳолатда яъни 
истеъмолчи сифат билан тўлик қониқтирилгандагина бўлиши мумкин; 

корпоратив маданият ва кундалик фаолият соҳаларига эришиш учун аниқ 
йўналтирилганлик; 

сонли тавфсифга асосланган сифат назорати; 

сифат назорати тизимида сифатсиз маҳсулотлар ишлаб чиқарилишидан 
огоҳлантирувчи чоралар; 

аниқ ижрочилар даражасида сифат билан боғлик қабул килинган қарорлар 
ҳуқуқларини ўзгартириш; 

ҳар бир хизматчининг, унинг меҳнатининг маҳсулот сифатига қандай таъсир 
кўрсатишини аниқ тушиниши; 

маҳсулотнинг доимий яхшиланиш философияси. 
Иккинчи муҳим йўналиш - истеъмолчилар эҳтиёжларига йўналиш олиш. У 
билимларнинг доимий йиғилиб борилиши билан боғлиқ, бу эса истеъмолчини у ёки бу 


117 
товарни танлаб олишга мажбур қилади, нима уни қониқтириши ва нима 
қониқтирмаслигини билдиради. Истеъмол товарлари соҳасида бу йўналиш мода каби 
кўринишлар билан қатъий боғланган. 
Учинчи муҳим йўналиш - сотувдан кейинги хизмат кўрсатиш. Ананавий ва энг 
яхши усул бу ерда техник мураккаб маҳсулотларга кафолатли хизмат кўрсатишдир. 
Барқарор рақобат устунлигига эришиш андоза олиш қийин бўлган йўналиш ва 
қарорлардан фойдаланишга асосланади. Маҳсулотнинг техник ривожланиши бўйича, 
тўғридан тўғри сохталаштиришдан ҳимоя қилувчи патентлар кенг қўлланилади. Шунга 
қарамасдан, патентлар ўхшаш ғоялардан фойдаланишдан ҳимоя қилмайди. Шунинг учун 
барқарор рақобат устунликлари кўпчилик ҳолларда анча самарали ва ортда қолдирувчи 
тадқиқотларга асосланади. Мисол учун, автомобил сотиш етарли даражада шаклланган 
тармоқларда рақобат кураши тадқиқотлар ва муҳандислик ишлаб чиқариш соҳаларида 
олиб борилади. Фақат шу ерда компания рақибига нисбатан устунликка эришади. 
Табақалашиш стратегиясини муваффақиятли ишлатиш учун қуйидагилар зарур: 

ташкилий тузилмалар соҳасида - горизонталалоқаларни ривожлантириш ва 
бўлинмаларнинг ўзаро хамкорлиги; 

янги бозор имкониятларидан самарали фойдаланиш учун структура 
эгилувчанлиги; 

ижод ва ташкилотчиликни рағбатлантириш; 

назорат соҳасида харакатлар сифатни назорат қилишга йиғилиши керак ва шу 
билан бирга назорат тизими инновацияларни яхши қабул қилиши ва ижодий 
кишиларга етарли даражада эгалувчан бўлиши керак; 

тақдирлаш тизими ҳам худдий шундай ижодий, таваккалга қодир кишиларни 
қўллаб-қувватлашга йўналтирилган бўлиши керак. Табиийки, у ҳам маҳсулот 
сифати билан каттиқ боғлиқ бўлиши керак. 
Масалан, автомобиллар учун химиявий тозалаш. 
Автомобилларни таъмирловчи ва уларга хизмат кўрсатувчи «Автогарант» корхонаси 
Москвада жойлашган ва ушбу бизнес соҳаси учун одатий бўлган хизмат турларини 
кўрсатади. Агар мижоз автомобилини янгидан қайта бўяб беришни сўраб келса, демак у 
автомобилини маълум маънода янгилашни хоҳлаган. Дифференциация стратегияси янги 
хизмат шаклини топишга йўналтирилган бўлиб, бу эса мижозга янгиланган ташқи 
кўринишдан ҳам кўпроқ нарса берган бўлар эди. Автомобилни яна каерини янгилаш 
мумкин? Албатта ичкарисини. Автомобилнинг ичи кўплаб газламали қопламалардан 
ташкил топган. Газламаларни янгилашнинг машҳур технологияси -химиявий тозалашдир. 
Автомобиллар учун химиявий тозалаш - янги хизмат тури шундай пайдо бўлди. 

Download 1.49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   83




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling