Тошкент Давлат Авиация Институти
-чизма. Рақобат устиворлиги миқдори
Download 1.49 Mb. Pdf ko'rish
|
kitob 005ff87b7e617ae
- Bu sahifa navigatsiya:
- Тажовузкор стратегиянинг олтита асосий тури мавжуд
1-чизма.
Рақобат устиворлиги миқдори Яратиш даври Маҳсулдорлик даври Йўқотиш даври Рақобат устуворлигини яратиш ва йўқотиш 1. Босқичда фирманинг стратегик харакатлари рақобат устиворлигини яратади. 2. Босқичда фирма – рақобат устиворлигидан фойдаланади, тармоқ ўртачадаражага нисбатан юқорироқ фойда олади, сармояларни қоплайди. Бу босқичнинг узоқлиги иккита нарсага боғлиқ: фирманинг стратегик харакатига ва рақобатчиларнинг стратегик харакатига. Ўз вақтида рақобатчиларнинг харакатларига жавоб бера олиши уни бу босқич давомида фирма келгуси "стратегикхужумнинг" пойдеворини яратиши керак. 3. Босқичда фирманинг стратегик харакати рақобатчиларнинг стратегик харакатларидан заифрок бўлса, у стратегик устиворлигини йўқота бошлайди. Тажовузкор стратегиянинг олтита асосий тури мавжуд а) рақобатчиларнинг кучли томонларига барҳам бериш, улардан ўзиб кетишга йўналтирилган харакатлар; б) рақобатчиларнинг заиф томонларидан фойдаланишга йўналтрилган харакатлар; в) бирданига бир нечта йўналишда харакат қилиш; г) етакчиликни эгаллашга қаратилган харакат; 97 д) партизанча харакатлар; е) огоҳлантирувчи зарбалар. а) Рақобатчилардан ортда қолмаслик учун иккита асосий усул мавжуд. Биринчи усул – заиф рақобатчининг бозор улушини тортиб олиш.Иккинчи усул – рақобатчиларнинг устуворлигини йўққа чиқариш. Рақобатчиларга қарши кураш ҳар хил усулда олиб борилиши мумкин. Баҳони пасайтириш, реклама компаниясини кенгайтириш, товарга, харидорларни жалб этадиган белгилар бериш, рақобатчининг худудида ишлаб чиқариш қувватларини яратиш, яъни товар моделини яратиш. Баҳони пасайтириш фақат шунда аҳамиятга эга бўладики, қачонки рақобатда баҳони пасайтиришга имкон бўлмаса. Ушбу усул фойда ўсишига олиб келиш учун сотиш ҳажмининг ўсиши товар бирлиги баҳосини пасайтиришдан келган зарарни қоплаши лозим. Бу усулни қўллаш учун тажавузкор – фирмада харажатлар камроқ бўлиши керак ёки унда молиявий ресурслар кўпрок бўлиши лозим. б) Рақобатчиларнинг заиф томонларидан фойдаланиб, рақобатда ғалаба қилиш усуллари қуйидагича: рақобатчи кам бозор ўлчамига эга бўлган географик худудларга эътиборни қаратиш; рақобатчи кам эътибор берадиган бозор сегментларида харакат қилиш; маҳсулот сифати пастроқ рақобатчиларнинг харидорлари билан иш юритиш; рақобатчи харидорларга унчалик яхши хизмат кўрсатмайдиган харидорларни ўзига жалб қилиш; ўз товарларини яхши реклама қилмайдиган, ўз товар маркасига эга бўлмаган рақобатчиларнинг харидорларини ўзига жалб қилиш; рақобатчи эътибор бермаётган эхтиёжларни қондиришга интилиш. в) Фирма бирданига бир неча йўналишда харакат қилса, рақобатчининг эътиборини бир нечта йўналишга бўлиб юборади, бир нечахаридорлар гурухларини химоя қилишга мажбур қилади. Бу усулдан фойдаланиш учун фирма жуда катта молиявий ресурсга эга бўлиши керак. г) Бўшликни эгаллаб олишга қаратилган харакатнинг мазмуни, рақобатчи билан очиқ курашдан ўзини олиб қочишдир. д) Партизанча курашда фирма "зарба-чекиниш" тамойилидан фойдаланади. Бу курашишни қўллаш усуллари қуйидагича бўлиши мумкин: асосий рақобатчини кизиқтирмайдиган гурухларни ўзига жалб қилиш; зарбан рақобатчи товарига унча ўрганмаган харидорлар гурухига йўналтириш; рақобатчи учун хаддан ташқари кўп бўлган бозор сегментига зарба бериш; унчалик катта бўлмаган, айрим зарбалардан фойдаланиш; е) (огоҳлантирувчи) зарбаларни қўллашдан мақсад рақобатчиларни фирманинг харакатини қайтариш хоҳишини олдини олиш. Бу усулни қуйидаги йўллар билан қўллаш мумкин: Ишлаб чиқариш қувватларини бозор талабига нисбатан кўпроқ яратиш; Энг яхши таъминловчилар "орқага интеграция килиш" усули билан рақобатчиларни унча машҳур бўлмаган таъминловчилар билан иш юритишга мажбур қилиш; Энг яхши географик холатни сақлаш; Ўзини нуфузли мижозлар билан таъминлаш; Хардорларда фирманинг кучли психологик имиджини яратиш; Энг яхши дистрибьютерлар билан иш юритиш ҳуқуқига эга бўлиш. Тажовузкор стратегияни қўллаш учун қуйидаги объектларни ўрганиш керак. Бозор етакчиларини, ролларни бажарадиган компанияларни, бозордан чиқиб кетиш муомаласига дуч келаётган фирмаларни, майда маҳаллий, минтақавий фирмаларни. Ҳимоя қилиш стратегияларининг мақсади рақобатчиларнинг зарбасини камроқ зиён билан қайтариш ёки бошқа фирмаларга йўналтиришдир. Бу стратегия рақобат 98 устуворлигини яратмайди, мавжуд рақобат устуворлигини сақлаб қолишга имкон беради. Бу стратегиянинг усуллари қуйидагича бўлиши мумкин: 1. Ишлаб чиқариладиган маҳсулот турларини кенгайтириш, бўш бозор сегментларини тўлдириш. 2. Маҳулотларни янги моделларини ва навларини яратиш. 3. Рақобатчилар таклиф қилаётган моделларнипастроқ баҳода таклиф қилиш. 4. Дистрибьютерлар билан шартнома тузиб рақобатчиларни тақсимлаш тизимидан четлаштириш, дистибьютерларга имтиёзлар бериш. 5. Ўз маҳсулотига талабни caқлаб қолиш учун харидорларга имтиёз бериш, товарни харидорларга реклама ва эксперимент қилиш учун бериш. 6. Диллер ёки харидорларга товарни кредитга сотиш хажмини кўпайтириш. 7. Бутловчи қисмлар билан таъминлаш вақтини қисқартириш. 8. Муқобил технологияларни патентлаш. 9. Энг яхши хом ашё таъминловчилар билан эксклюзив шартномалар тузиш. 10. Ишлаб чиқариш талабига нисбатан кўпрок, хом ашё сотиб олиш. 11. Рақобатчилар билан иш юритадиган ишловчилардан воз кечиш. Ҳимоя қилиш стратегиясининг муҳим тамойилларидан бири рақобатчиларга уларнинг харакати жавобсиз қолмаслигини билдириш. Бу маълумотларни рақобатчиларга қуйидаги усулларда етказиш мумкин: бозорни тўлдириш учун ишлаб чиқариш қувватларини яратиш хақида рекламаларни очиқ матбуотда эълон қилиш; рақобатчилардан баҳони ва сотиш шартларини ўзгартиришда қолишмаслик нияти хақида эълон қилиш; пуллар ва юкори ликвидли маблағларни йиғиш; фойда даражасини рақобатчиларни жалб қиладиган даражадан пастроққа тушириш. Download 1.49 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling