Toshkent davlat iqtisodiyot universiteti "iqtisodiyot" fakulteti inson resurslarini boshqarish kafedrasi mehnat statistikasi fanidan


Download 47.22 Kb.
bet2/8
Sana02.05.2023
Hajmi47.22 Kb.
#1423001
TuriReferat
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
referat 3

Технологик меҳнат тақсимоти – ишлаб чиқариш жараёнининг қайта ишлаш (передел), фаза циклларига қараб бўлинади. Бунда энг муҳими, уларнинг бажарилиши технологик жиҳатдан бир хил бўлишидир. Қайта ишлаш ва фазалар айрим ишлар: чилангарлик (токарлик, слесарлик), пайвандчилик (сваршиклик), қиздирилган ёки совуқ металлни икки бўлакдан иборат бўлган қолип (штамп) орасига олиб уриб, буюм тайёрлаш ва ҳоказолардан иборат бўлади. Гуруҳлар ичида эса ишлаб чиқариш жараёнлари содир қилинади.
Функционал меҳнат тақсимоти қўлланилганида бировлар асосий ишни бажаришга ихтисос топади, бошқалари ёрдамчи ишни бажаришда, учинчилари эса тайёрлаш-якунлаш, хизмат кўрсатиш ишини бажаришда ихтисос орттиради. Масалан, асосий ишлаб чиқаришда технологик жараён билан банд бўлган ишчилар, навбатчи таъмирлаш ишчилари, ишлаб чиқариш хоналарини йиғиштирувчи (фарош)лар бўлади.
Малакали меҳнат тақсимоти ёки бажариладиган ишларнинг мураккаблигига қараб меҳнатни тақсимлаш мураккаб ишлар билан оддий ишлар бир-биридан ажратилишидан иборат. Шу билан бирга маҳсулот тайёрлашдаги технологик мураккаблик деганимизда, тайёргарлик функцияларини ва меҳнат жараёнларини бажаришдаги, шунингдек, сифатни назорат қилишдаги мураккабликлар назарда тутилади.
Амаллар бўйича меҳнат тақсимоти – ишчилар меҳнатини энг тўла тақсимлашдир. Бунда ишлаб чиқаришнинг ҳар бир айрим жараёни ишлаб чиқариш амалининг таркибий қисмларига бўлинади. Масалан, махсус болт тайёрлашнинг технологик жараёни темирчилик – металл тоблаш, чилангар (токар) – йўниш, нақш солиш, фрезерлик – болт бошидаги қирраларини фрезерлаш амалларидан иборат бўлади.
Меҳнат тақсимотининг асосий устунликларидан бири шундаки, бунда ходим ишнинг, хизматнинг маълум бир турида ихтисос топади, шу ишнинг бажарилиш техникасини ва тартибини пухта эгаллаб олади, зарур кўникмаларни касб этади, иш усул ва услубларини янада такомиллаштиради. Бунда махсус асбоб-ускуналар ва мосламалар ишлатилади.
Бундан ташқари меҳнат тақсимотида ходимларни у ёки бу соҳа, йўналиш бўйича тайёрлаш ҳам осонроқ кечади.

Download 47.22 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling