Toshkent davlat iqtisodiyot universiteti "iqtisodiyot" fakulteti inson resurslarini boshqarish kafedrasi mehnat statistikasi fanidan
Download 47.22 Kb.
|
referat 3
- Bu sahifa navigatsiya:
- Таянч иборалар
Иккинчидан, касблар ўриндошлиги шароитида мўътадил ишлаш учун энг қулай ишлаб чиқариш шароити яратишга қаратилган зарур ташкилий-техник тадбирлар ишлаб чиқилиб, амалга оширилади (масалан, иш жойини барча зарур ашёлар билан узлуксиз таъминлаб туриш, қўшимча техник мосламалар қўлланиш ва ҳ.к.);
Учинчидан, ходим касблар ўриндошлиги шароитида ишлашга тайёрланади. Бу тайёргарлик ходимнинг олдиндан белгиланган айрим меҳнат функцияларини бажариш тартибини яхшилаб ўрганиб, ўзлаштириб олишидан, ўриндош касб юзасидан қўшимча меҳнат функцияларини бажариш учун талаб қилинадиган билимларни ўрганиш ва малакаларни эгаллашдан, меҳнат ҳақи тўлаш тартибларини ва ҳ.к.ларни билиб олишдан иборат. Шу тариқа касблар ўриндошлиги шароитида ишларни ташкил этишга ва уларни бошқаришга ҳар томонлама ва пухта тайёргарлик кўрилган тақдирдагина бу иш самарали бўлиши мумкин. Энди ходимларнинг кўп жиҳозда ишлашини ташкил этишга ва уни нормалашга келсак, ишни ташкил этишнинг бу шакли ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш ривожининг ҳозирги даражасида меҳнат тақсимотини такомиллаштиришнинг энг муҳим йўналишларидан биридир. Бу меҳнат тақсимотининг шундай шаклидирки, унда бир ходим бир неча жиҳоз (машина)да ишлайди ёки агрегатни идора қилади,ҳар бир жиҳозда зарур операцияларнинг ҳаммасини бажаради ва уларнинг ишлаш жараёнини диққат билан кузатиб туради. Хизмат кўрсатиш майдонини шу тариқа кенгайтириш бошқа жиҳозларда қўл кучи ёки машина кучи билан бажариладиган ишларни камайтириш, ускуналарнинг машина - автоматик иш вақтидан фойдаланиш, демакдир. Бошқача қилиб айтганда, кўп жиҳозда ишлаш (ёки кўп жиҳозни идора қилиш) усули ишлаб чиқариш юксак даражада механизациялаштирилган ва автоматлаштирилган шароитда, технологик жараёнда (ёки унинг маълум қисмида), жиҳозга (агрегатга) ходим асосан таъсир кўрсатмайдиган, бу жараённи фаол кузатмайдиган ва шу муносабат билан бошқа жиҳозлар (агрегатлар)га хизмат кўрсатиш учун ходимнинг бўш вақти қоладиган чоғда қўлланилади. Таянч иборалар Меҳнаитни ташкил қилиш тушунчаси, унинг технологик, функционал, умумий, қисман турлари., меҳнат тақсимоти афзалликлари, меҳант коперацияси, тушунча, унинг ихтисослаштирилган цехларнинг цехлараро, ихтиссолаштрилган учаскаларнинг цех ишлаб чиқаришдаги меҳнат турлари, ишлаб чиқариш ва комплекс бигадалар, меҳнат тўла тақсимланган , қисман тақсимланган ва тақсим қилинмаган комплекс бригадалар, касблар ўриндошлиги, кўп жиҳозда ишлаш тушунчалари, касблар тўла, қисман ўриндошлиги , кўп жиҳозда ишлаш самарадорлигини ошириш йўллари. Download 47.22 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling