Тошкент давлат иқтисодиёт университети худойқулов садриддин каримович солиқ статистикаси ва прогнози
-БОБ. СОЛИҚНИ ПРОГНОЗ ҚИЛИШ МОДЕЛЛАРИ ВА МЕТОДЛАРИ
Download 1.53 Mb.
|
Дарслик ССП
4-БОБ. СОЛИҚНИ ПРОГНОЗ ҚИЛИШ МОДЕЛЛАРИ ВА МЕТОДЛАРИ
4.1. Солиқларни прогноз қилишда моделлар ва моделлаштиришнинг аҳамияти ва уларнинг моҳияти Солиқларни прогноз қилиш жараёнида энг муҳим босқичлардан бир бу уни амалга оширишда қўлланиладиган моделлар ва методларни аниқлаш ва улардан унумли фойдаланиш ҳисобланади. Тадқиқотлар методологиясида модел ва методлар илмий билишнинг муҳим қуроли сифатида қайд этилади. Ўрганилаётган объектнинг яширинган ички ва ташқи хусусиятларини билишда мантиқий, тарихий ёндошувлар унинг ташқи хусусиятларини очиб беради холос. Объектни чуқурроқ ўрганиш эса маълум бир ёндошувлар тизимидан фойдаланишни тақозо этади, бу эса модел ва методларга эҳтиёжни келтириб чиқаради. Аввало "модель", "моделлаштириш" "метод" каби тушунчаларнинг мазмунини билиш мақсадга мувофиқдир. Ўзбекистон Миллий энциклопедиясида "Модель" лотин тилидан олиган бўлиб "modulus" — "ўлчов,меъёр" меъёр деган маънони беради. модлеллаштириш эса жараёнларни модель ёрдамида тадқиқ қилиш деган маънони беради" деб таърифланган, аммо ушуб тушунчаларнинг иқтисодиёт билан боғлиқ тушунчалари келтирилмаган.40 Бошқа бир манбаларда "Модель французча "modèle", латинча "modulus" — «ўлчов,ўхшаш, намуна деган маънони бериб бу бошқа тизим хусусида маълумот олиш тизими ва реал ҳолатни тасаввур ва унинг кўринишларини англаш воситасидир" деб, таъриф берилган41. Моделлар ҳақиқатни акс даражасига қараб эвристик, натурал ва математик турларига бўлинади. Эвристик модел инсон кўриниши ва хусусиятларини намоён этишда қўлланилса, натурал моделларнинг моҳияти шундаки, улар мавжуд ҳолатни аниқ ифодалайди, фақат ҳажм ва миқдор жиҳатдан фарқланади. Математик моделлар ҳам кейинги вақтларда жамият ижтимоий ҳаётининг турли жабҳаларини, жумладан социал-иқтисодий жараёнларни ўрганишда кенг фойланилиб келинмоқда. Бундай моделларнинг асосини математик-мантиқий ёндошув асосида объектларни миқдорий жиҳатдан ўрганиш ҳисобланади. Математик моделларнинг энг кўп тарқалган турлари жумласига аналитик, миқдорий, формал-мантиқий ахборот моделларни киритиш мумкин. Мутахассисларнинг фикрига кўра математик моделлар қўллаш ва иқтисодий жиҳатдан анча қулай саналади. Натурал моделлар физик, тремплет ва макетли турларга бўлинади. Булар ичида физик моделлар энг кўп қўлланиладиган моделлардан ҳисобланиб унинг ўзи ҳам техник, социал ва иқтисодий моделларга бўлинади. булардан ташқари оралиқ моделлар ҳам мавжуд бўлиб, улар жумласига графикли, аналогли(ўхшаш) ва математик-иқтисодий моделлар киради. Моделлар тузилиши ва жараёнларни қамраб олиши жиҳатдан бир-биридан фарқланади, яъни уларнинг функционал вазифалари даражаланади. шу жиҳатдан олганда функционал, принципиал, структурали ва параметрли моделларга ажратилади. Функционал модел (баъзи ҳолларда абстрактли модел ҳем деб аталади) бу ўрганилаётган объектнинг ички ва ташқи элементларининг ўзаро боғлиқлигини очиб беришга хизмат қилади. Иқтисодиётдаги ҳар қандай жараён ўз ички ва ташқи элементлари ва омилларга боғлиқ бўлиб, бирининг ўзгариши бошқасининг ўзгариши таъсир қилади ва уни ўзига боғлиқ(тобе) қилиб қўяди, шу билан биргаликда ўзи ҳам тобе бўлади. Бундай ҳолат солиқларни прогноз қилиш жараёнида доим содир бўлади, қолаверса, ташқи ва ички элементларнинг ўзаро боғлиқлиги жуд кучли бўлади. Масалан солиқ ставкасининг ўзгаришининг солиқ тушумларига таъсирида ички ва ташқи омиллар ва элементларнинг ўзаро боғлиглиги жуда кучли бўлади, улар ўртасидаги функционал алоқаларни ўрганиш эса солиқ тушумлари ҳажмини аниқроқ аниқлашда катта роль ўйнайди. Бу ерда асосий масалалардан бири ҳам ўзаро функционал боғлиқ элементларни тўғри аниқлаш керак бўлади. Принципиал(концептуал модел) модел ўрганилаётган объектнинг реал ҳолати ва унинг алоқаларига асосланади. Деярли барча жараёнларда принципиал алоқалар ва ҳакаратлар мавжуд бўлади, моделлаштиришда уларнинг ана шу жиҳатларига эътибор қаратилади. Масалан, солиқларни прогноз қилиш жараёнида солиқ тушумларининг ошиши ва камайишини тушумнинг принципиал хусусиятлари(динамик тарзда бўлиши, омилларга боғлиқлиги, солиқ хизмати органларининг фаолияти ва ш.к)га таянилиш лозим бўлади. Структурали моделнинг асосида ҳар қандай объект маълум бир таркибга эга бўлади, уларнинг ривожланиш жараёнларини ўрганиш эса таркибий кетма-кетликнинг иерархиясининг мавжудлиги ётади. Таркибий звенога эга бўлиб, уларнинг боғлиқлигини кучайтиради ва улар ўртасида принципиал ва функционал алоқаларни аниқлаш имкони туғилади, шу жиҳатдан олганда мазкур моделлар юқорида қайд этилган приципиал ва функционал моделларни тўлдиради ва уларга хизмат қилади. Параметрли моделлар одатда математик моделлар ҳам деб аталади. Ушбу моделнинг моҳияти шундан иборатки, моделлаштирилаётган тизимнинг функционал ва ёрдамчи(асосий ва асосий бўлмаган) параметрлари ўртасида миқдорий боғлиқликларни очиб беради. Юқорида қайд этилганлардан ташқари моделлар тизими хусусиятлари, даражалари ва мақомига қараб оддий ва мураккаб, бир хил турдаги ва хилма-хилли, очиқ ва ёпиқ, статистик ва динамик, барқарор ва эҳтимолли моделларга ҳам гуруҳланади42. Моделларнинг шакли ва турига қараб моделлаштириш юзага чиқади. Моделлаштириш тегишли моделни қўллаган ҳолда жараённи амалга оширишнинг амалий жараёнидир. Моделлар ижтимоий-иқтисодий жараёнларни қандай тартибда ўрганишнинг самарали воситаларини ифодалаб берса, моделлаштириш ана шу жараёнларнинг механизмларини кўрсатади. Моделлаштириш ҳам моделнинг хусусияти, моделлаштирилаётган объектнинг характери ва унинг қўлланиш соҳасига қараб маълум бир гуруҳларга бўлинади. Ҳозирги кунда адабиётларда моделлаштиришнинг қуйидаги: ахборотли, компьютерли, математик, математик-картографик, молякулярли, рақамли, мантиқий, педагогик, психологик, статистик, таркибли, физик, имитацион, эволюцион, графикли-геометрик, натурали ва иқтисодий-математик моделлаштириш каби турлари мавжуд.43 Ижтимоий-иқтисодий жараёнларни моделллаштириш уч элемент: субъект(моделни ташкил этувчи шахслар), объект(модел асосида ўрганилаётган объект) ва қўлланалаётган моделдан иборат бўлади. Моделлаштириш объект ёки жараённи олдиндан ўрганиш, унинг муҳим аломатлари ёки тавсифномаларини ажратиш асосида моделнинг лойиҳасини ишлаб чиқишни назарда тутади. Иқтисодий ва ижтимоий жараёнларни моделлардан фойдаланган ҳолда прогноз қилиш моделни ишлаб чиқиш, уни экспериментал таҳлил қилиш, модел асосидаги прогноз ҳисоб-китоблари натижаларини объект ёки жараённинг амалдаги ҳолати маълумотлари билан таққослаш, моделни аниқлаштириш ва тузатишлар киритишни ўз ичига олади. Иқтисодий ва ижтимоий жараёнларни бошқариш даражасига қараб, макроиқтисодий, тармоқлараро, ҳудудлараро, тармоқ, ҳудудий моделлар ва микродаражадаги моделлар (фирманинг ривожланиш моделлари) фарқланади. Иқтисодиётнинг ривожланиш жиҳатлари бўйича нарх, меҳнат ресурслари, асосий фондларни такрор ишлаб чиқариш моделлари ажратиб кўрсатилади. Моделларни таснифлашнинг бир қатор бошқа белгилари: вақт, омил, транспорт, ишлаб чиқариш аломатлари мавжуд. Аввалги бандларда таъкидлаб ўтганимиздек, ўтган асрнинг 60-70 йилларидан бошлаб иқтисодиётнинг қонуниятлари ва унинг муаммоларини ўрганишда ҳамда унинг ечимларини топишда бир қатор моделлар ва уларга асосланган ҳолда моделлаштириш усуллари қўлланила бошланди. Ушбу моделлар ва моделлаштириш усуллари бошқа соҳалар сингари солиқларни прогноз қилиш жараёнида ҳам кенг қўлланилиб келинмоқда. Иқтисодий адабиётларда44 ижтимоий-иқтисодий жараёнларни, жумладан солиқларни прогноз қилишнинг моделларини уларнинг моҳияти, қўлланилиш даражаси ва улардан олинадиган натижаларнинг даражасига макроиқтисодий моделларни макроиқтисодий, микроиматацияли ва экстрополация моделларга бўлишса, баъзиларида макроиқтисодий моделларни эконометрик(таркибсиз) ва гибридли(таркибли) гуруҳларга ажратишади.45 Қайд этилган муаллифларнинг фикрича эконометрик моделлар давлатнинг иқтисодий сиёсатини қиёсий таҳлил қилишга мўлжалланмаган. Гибридли моделлар эса ўрта ва узоқ муддатли иқтисодий мувозанатни моделлаштиришга хизмат қилиб иқтисодий ислоҳотларнинг оқибатларини таҳлил қилишда аҳамиятлидир. Ушбу иккала моделларнинг ўхшашлиги шундаки, иқтисодий назарияларга асосланади давлатнинг иқтисодий сиёсатининг сценарияларини ишлаб чиқишга хизмат қилади. Гибридли макроиқтисодий моделлар макроиқтисодий назарияларга асосланган ҳолда иқтисодий жараёнларнинг афзаллик жиҳатлари алоҳида олинган статистик методлар орқали аралаштирилиб, улар маълум бир ўлчамларга келтирилади, бунда эса энг муҳим иқтисодий индикаторлар(масалан, ялпи ички маҳсулот, инвестиция, истеъмол даражаси в ш.к.) асосий мезон сифатида олинади. Бироқ, алоҳида олинган параметрлар макроиқтисодий таҳлилларга асосланган ҳолда уларнинг динамик жараёнини ўрганиш қийин, шу сабабли эконометрик методлардан фойдаланилади. Бу эса макроиқтисодий моделларни икки турга бўлинишига олиб келди. Ушбу модлелларда асосан статистик қонуниятларга асосланиб, ўзаро боғлиқликдаги параметрларнинг қайси бири кўпроқ таъсирчан хусусиятга эга бўлишига алоҳида урғу берилади. Мазкур иккала ёндошувлар ҳам амалиётда кенг қўлланилади. Эконометрик моделлар эса кўпроқ қисқа муддатли макроиқтисодий прогнозлаштиришда кўпроқ самара беради. Статистик методлар ва ҳисоблаш техникаларнинг такомилашиб бориши эконометрик моделларнинг афзалликларини кўрсатиб бермоқда. Моделлаштиришнинг макроиқтисодий шакллари макроиқтисодий даражадаги иқтисодий ҳодиса ва жараёнларни ривожлантириш тенденциялари уларнинг кейинги даврлардаги ҳолатини аниқлаш мақсадида қўлланилади. Бюджет-солиқ соҳасидаги макроиқтисодий прогнозлаштириш моделлари бюджетни самарали режалаштириш ва уни бошқаришга мўлжалланган. Бунда солиқларнинг бюджетга тушишига тўғридан-тўғри таъсир қилувчи макроиқтисодий кўрсаткичларни ўрта ва узоқ муддатли динамикасини чуқур ва сифатли прогноз қилишни талаб қилади. Солиқ тушумлари эса давлатнинг иқтисодий, жумладан бюджет-солиқ сиёсати, иқтисодий ислоҳотларнинг мазмуни ва йўналишлари ҳамда ташқи омилларга боғлиқ бўлади. Булар макроиқтисодий омиллар ҳисобланади. Бундай омилларнинг ўзаро боғлиқлигини комплекс ўрганиш маълум бир макроиқтисодий моделларни қўллашни тақозо қилади. Download 1.53 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling