Тошкент давлат иқтисодиёт университети худойқулов садриддин каримович солиқ статистикаси ва прогнози


Солиқларни прогноз қилиш методлари


Download 1.53 Mb.
bet41/77
Sana21.02.2023
Hajmi1.53 Mb.
#1219050
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   77
Bog'liq
Дарслик ССП

4.4. Солиқларни прогноз қилиш методлари
Қайд этилганидек, моделга асосланган ҳолда моделлаштириш жараёнлари амалга оширилади. Моделлаштиришнинг ўзи эса у ёки бу турдаги методлардан фойдаланишни зарурат қилиб қўяди. Ўзбекистон Миллий энциклопедиясида келтирилишича метод (юн. metodos — билиш ёки тадқиқот йўли, назария, таълимот) —воқеликни амалий ва назарий эгаллаш, ўзлаштириш, ўрганиш, билиш учун йўл йўриқлар, усуллар мажмуаси, фалсафий билимларни яратиш ва асослаш усули. Методлар ҳақидаги таълимот фанда методология деб аталади. Билиш методлари воқеликни қамраб олиши жиҳатидан 3 турга бўлинади: ялпи умумий билиш методлари — ҳамма фанларда ва билишнинг барча босқичларида ҳам кўлланиладиган умумий ва универсал методлари — методология; умумий билиш методлари — бир қанча ёки барча фанларда қўлланиладиган ва билишнинг муайян босқичи (эмпирик, назарий ёки эмпирик босқичдан назарий босқичга ўтиш чегараси)да қўлланиладиган билиш методлари; хусусий ёки методлари — айрим фан доирасида қўлланиладиган билиш методларидир. Методология (метод ва ...логия сўзларидан) — тадқиқотчининг назарий ва амалий фаолиятини ташкил этиш, тиклаш тамойиллари ва усуллари тизими ҳамда бундай тизим ҳақидаги таълимот. Методология методлар ҳақидаги таълимот ёки ялпи-умумий билиш методи, деб ҳам таърифланади62.
Солиқларни прогноз қилиш жараёнининг ўзи кенг миқёсдаги тадқиқот объекти бўлиб, прогноз жараёнида жуда кўплаб методлардан фойдаланишни талаб қилади. Билиш назарияларига кўра тадқиқот объекти қанчалик ички хусусиятлари мураккаб бўлишига қараб эмас, балки унинг бошқа экзоген ва эндоген омиллар билан боғлиқлиги ҳамда объектнинг ўзининг бошқа категориялар(муносабатлар)га таъсирининг даражаси билан мураккаблиги белгиланади. Солиқ категорияси нафақат иқтисодий ҳодисаларни изоҳлайди, шу билан биргаликда йирик муносабатлар доирасида бошқа муносабатларга таъсири даражаси жиҳатдан энг катта аҳамиятга эгадир. Солиқ категориясининг бундай хусусияти уни прогноз қилиш жараёнининг мураккаблилигини ҳам белгилаб беради. Солиқлар жамиятнинг нафақат иқтисодий, балки, шу билан биргаликда ижтимоий жараёнларини, ҳатто сиёсий муносабатларни ҳам қамраб олади, демак, айтилганлар шу билдирадики, уни прогноз қилиш жараёнида унга таъсир этувчи омиллар ҳам жуд кўп бўлади. Солиқларнинг жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий муносабатларидаги ўрни унинг прогнози жараёнида қўлланиладиган методларнинг турли туман бўлишлигини тақозо этади. Мутахассисларнинг фикрига кўра, прогноз қилишнинг 150 дан ортиқ турли методлари мавжуд бўлиб, амалиётда эса улардан атиги 15-20 таси фойдаланилмоқда. Информатика ва ҳисоблаш техникаси воситаларининг ривожланиши фойдаланилаётган прогноз қилиш ва режалаштириш методлари доирасини кенгайтириш ва уларни такомиллаштириш имкониятини яратади.63 Таъкидлаш жоизки, солиқларни прогноз қилиш методлари хусусида иқтисодчи олимлар ўртасида турлича ёндошувлар мавжуд бўлиб, уларда жуда кўплаб методлар ҳақида мулоҳазалар билдирилган. Ушбуларнинг баъзиларига қиёсий ёндошувни келтириб ўтамиз. Прогноз соҳасида илмий тадқиқотлар олиб борган айрим иқтисодчиларнинг фикрича прогнозлаш методлари уларнинг формализациялашуви даражаси(формализм (лотинча. sormalis — форма, шаклга оид) — инсон фаолиятининг турли соҳаларида шакл (форма)ни мазмунга нисбатан устун қўйилиши) ва прогноз жараёнини қмараб олиш даражасига қараб интиутивли64 ва формализацияли методларга бўлинади. Бундай ёндошув Э.Тихонов, А.Бурдо, И.Чучуева, Н.Громоваларда учрайди.65 Ўз навбатида Э.Тихонов А.Бурдолар интиутивли прогноз турлари сифатида индивидуал ва жамоа экспертли баҳолаш турларига бўлади. Индивидуал экспертли баҳолаш гуруҳига «интервью методи», таҳлилий маъруза(аналитические докладные записки), ва сценария методларини, жамоа экспертли баҳолаш гуруҳига эса анкеталаш методи, "комиссия" методи, ақлий ҳужум методи, дастурий прогнозлаштириш методи, эвристик прогнозлаш методи ва ғояларни жамоавий уйғунлаштириш методларини киритади. Формализациялаш мезонларига кўра эса прогноз методларини экстраполяцияли, тизимли-таркибий, бирлаштирувчи, ахборотларга таянилувчи ва математик методларга ажратади.
Муаллифлар прогноз методларини чуқур таҳлилни давом эттириб, формализацияли методларни уларнинг хусусиятларига қараб янада кичик гурҳларга ажратади: экстраполяцияли методларни кичик квадартли, экспоненционал текисланиш, эҳтимолий моделлаштириш ҳамда мослашувчан текисланиш методларга тизимли-таркибий методларни функционал-иерархияли, морфологик таҳлил, матриццали, тармоқли, таркибий ўхшаш, прогнозли сценариялар методлари, бирлаштирувчи методларни эса метод имитацияли моделлаштириш, мантиқий-тарихий таҳлил, образларни назарий аниқлаш ва нейротармоқли ва ақлий таҳлил методларга, математик методларни корреляцион ва регрессион таҳлил, аргументларни гуруҳий ҳисобга олиш, факторли таҳлил, вариацияли, спектрли таҳлил математик мантиқ, барқарор ва нобарқарор жараёнларни моделлаштириш каби методларга ахборотларга таянилувчи методларни эса ишнламаларни баҳолаш ва патентли ахборотларни таҳлил қилиш каби методларга ажратилади.66
Профессор Н.Громова солиқларни прогноз қилиш методларини уч гуруҳга: формализациялашув даражасига, жараённинг умумий тамойилига кўра ва прогноз ахборотларини олиш даражасига кўра гуруҳлайди. Громованинг фикрича методлар деганда объектнинг келгусидаги ривожланиш хусусиятларини аниқлаш, объектнинг ички, ташқи ҳамда унинг тарихий ривожланиш хусусиятларини аниқлашга асосланувчи қарорлар қабул қилиш ва мулоҳаза қилишнинг умумий жараёни тушунилади. Муаллиф прогноз қилишнинг интиутив методларига индивидуал, интервью, сценарияларни тузиш, жамоа экспертли баҳолаш, "комиссия", жамоа умумлашуви, "дельфи", матриццали ва ғояларни психоинтеллектуал умумлаштириш методларини киритади. Формалазацияли методларга эса экстрополация прогнози, моделлаштириш, экспоненциал текисланиш, таркибий, ўртача оғиш(сирпаниш), тармоқли, мослашган текисланиш, матриццали, авторегрессияли қайта ташкил этилиш ва имитацияли методларга бўлади67.
Айрим адабиётларда прогноз моделлари ва методларини бир нарса деб қарайдилар. Масалан иқтисодчи олим Жингфай Янгнинг ишларида прогнознинг моделлари ва методлари синоним сифатида қаралган бўлиб, уларни қуйидагича гуруҳлаган. Жингфай Янг прогнознинг моделларини бошқа аксарият иқтисодчилар сингари йирик икки турга яъни, статистик ва таркибий моделларга бўлади. Статистик моделлар(методлар)га кўплик линеяли регрессиялар методи, тартибсиз вақт қаторлари, умумий экспоненциал текисланиш, ҳолат макони ва таянч векторли регрессиялар методларини киритади. Таркибий моделларга эса эксперт тизими, сунъий нейрон сетлари ва тўлиқсиз мантиқ методларини киритган.68 Аммо, бу ерда шуни ҳам таъкидалаш керакки модел бу математик боғлиқни ташкил этса, метод жараённинг узлуксизлигидир. Шу жиҳатдан олганда охирги муаллиф аввалгилардан фарқли равишда методларнинг янги турларини кўрстаиб ўтган бўлсада, аммо уларнинг аниқ характерларини изоҳлаб бермаган ва шу билан биргаликда модел ва методлар ўзаро ўхшашлик хусусиятига эга бўлсада, прогноз жараёнида уларни синоним сифатида қараш услубий жиҳатдан тўғри эмас.


Солиқларни прогноз қилиш методларига муаллифлар ёндошуви классификацияси






Е.Астафьева

А.Минаков

Э.Тихонов

Жингфай Янг



Н.Громова

экстраполяцияли, тизимли-таркибий, бирлашган, ахборотларга асосланган методлар

жараённинг умумий боришига кўра

формализацияли ва интуитивли методлар

формализацияли

статистик, ўхшаш, таянувчи методлар

маълумотларни олиш ва уларни қайта ишлаш даражасига қараб

индивидуал ва жамоа экпертли баҳолаш методлари

экстраполяцияли, тизимли-таркибий ва бирлашган методлар

фактографик

эксперт тизими, сунъий нейрон сетлари ва тўлиқсиз мантиқ методлари

кўплик линеяли регрессиялар методи, тартибсиз вақт қаторлари, умумий экспоненциал текисланиш, ҳолат макони,таянч векторли регрессиялар методлари

Таркибий


индивидуал (интервью, таҳлилий маъруза, сценария) методлар;
Жамоа экспертли(анкеталаш, комиссия, ақлий ҳужум, дастурий прогнозлаштириш, эвристик, ғояларни умумлаштириш) методлари

экстрополация прогнози, моделлаштириш, экспоненциал текисланиш, таркибий, ўртача оғиш(сирпаниш), тармоқли, мослашган текисланиш, матриццали ва ш.каби методлар

Интиутивли


индивидуал, интервью, сценарияларни тузиш, жамоа экспертли баҳолаш, "комиссия", жамоа умумлашуви, "дельфи", матриццали ва ғояларни психоинтеллектуал умумлаштириш методлари

экстрополацияли, тизимли-таркибий, бирлаштирувчи ахбортларга таянилувчи, математик моделлар

Интиутивли

экспертли

Статистик

Формализацияли




Формализацияли

Юқорида таъкидлаб ўтганимиздек, прогноз жараёнини амалга оширишда қўлланиладиган методлар жуд кўп бўлиб, солиқларни прогноз қилишнинг ташкилий жараёнидаги энг муҳим масалалардан бири қўлланиладиган методларни тўғри танлаш ҳисобланади. Солиқларни прогноз қилиш жараёни билан шуғулланувчи олимлар ва иқтисодчи мутахассисларнинг солиқларни прогноз қилиш жараёнида қўлланиладиган методлар хусусидаги ёндошувларни умумлаштириб, уларнинг айримларининг қиёсий таҳлилини келтириб ўтамиз. Профессор А.Минаковнинг фикрига кўра солиқларни прогноз қилишда икки гуруҳдаги методлардан яъни, ҳақиқий солиқ тушумлари ва уларнинг аввалги даврдаги миқдори ўртасидаги фарқлар хусусидаги ахборотлар базасига қурилган фактографик(формализацияли) методлар ва мутахассис-экспертларнинг фикрларини умумлаштириш ва жараённи тизимлаштириш асосида юзага келадиган ахборотларга таянилган экспертли (интуитив) методларга бўлади. Фактографик(формализацияли) методлар жумласига экстраполяцияли, тизимли-таркибий ва бирлашган методларни, экспертли методларга эса индивидуал ва жамоа экпертли баҳолаш методларини киритади.69 Профессор Е.Астафьева солиқларни прогноз қилишнинг методларини маълум бир мезонларга асосланган ҳолда гуруҳлашни, масалан, маълумотларни олиш ва уларни қайта ишлаш даражасига қараб: статистик, ўхшаш, таянувчи методларга; формализацияланиш даражасига қараб: формализацияли ва интуитивли методларга; жараённинг умумий боришига кўра: экстраполяцияли, тизимли-таркибий, бирлашган, ахборотларга асосланган методларга ажратишни тавсия қилади.70 Профессор А.Жидикиннинг фикрига кўра солиқларни прогноз қилиш методларини уч гурҳга бўлиши мумкин. Биринчиси вақт қаторлари бўийча прогнозлаштириш(экстрополация методи), иккинчиси эса иқтисодий-математик методлар ҳамда учинчиси 71экспертли баҳолаш методларига бўлинади.


Бироқ, солиқларни прогноз қилиш жараёнида аксарият ҳолларда асосан 10 тага яқин умумий методлар қўлланилиб келинади. Уларнинг айримларининг хусусиятлари хусусида тўхалиб ўтамиз.

Download 1.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   77




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling