Тошкент давлат иқтисодиёт университети худойқулов садриддин каримович солиқ статистикаси ва прогнози


Тармоқлараро модел RIM (1999-2004 й.)


Download 1.53 Mb.
bet40/77
Sana21.02.2023
Hajmi1.53 Mb.
#1219050
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   77
Bog'liq
Дарслик ССП

Тармоқлараро модел RIM (1999-2004 й.) Собиқ иттифоқ даврида макроиқтисодий моделларнинг негизида "Харажат-чиқиш" матрицасига асосланган бўлиб, унда турли хил тармоқлар ўртасида товар ва хизматларнинг тақсимланиш ҳисоби амалга ошириб келинган. Мазкур моделни бозор муносабатларига мослаштириш янги трдаги тармоқлараро моделларни ишлаб чиқишни тақозо этди. Шндай моделлардан бири RIM60 моделидир. Ушбу модел аввалгилардан фарқли равишда йиллик модел ҳисобланади. Модел икки томонлама хусусиятга эга бўлиб, ишлаб чиқариш(реал) ва даромад(номинал) тамойилига асосланган. Яъни, ишлаб чиқариш ва тақсимот жараёни доимий нархларда ҳисобга олинса, даромадлар эса жорий нархларда ҳисобга олинади. Ушбу модел муаллифлари томонидан моделни такомиллаштирган ҳолда янги QUMMIR61 номли моделни ишлаб чиқишди. QUMMIR мазмунан аввалги моделга ўхшасада даврийлиги жиҳатан чораклик модел ҳисобланади ва фискал масалаларни қамраб олиши жиҳатидан RIM модели билан айнан ўхшаш бўлиб, у қисқа ва ўрта муддатли прогнозларни ўтказишга мўлжаллангандир. Моделнинг бюджет блокида жамланма бюджетининг харажатлари ва даромадлари прогноз кўрсаткичлари мураккаб эконометрик ҳисоб китобларга асосланган ҳолда аниқланган. Таҳлилларда 87 та фискал хусусиятли объектларнинг таҳлили қилинган бўлиб, уларнинг 11 тасида прогноз кўрсаткичларига таъсир этувчи ташқи омилларнинг таъсири баҳоланган. Моделда солиқларнинг бюджетга келиб тушиши жараёнини прогноз кўрсаткчиларини аниқлашда асосан эконометрик тенгламалардан фойдаланилган. Фақат акциз ва ресурс тўловларини аниқлашда уй хўжаликларининг истеъмолига солиқ ставкалари коэффициентларини қўллаш ҳамда қўшилган қиймат солиғи бўйича солиқ тушумларини аниқлашда қўшилган қийматнинг ЯИМдаги улушини аниқлаш ва унга статистик хатоликлар коэффициентларини қўллаш орқали ёндошилган. Бундан ташқари моделда давлат қарзларининг солиқ ставкларига таъсир этмаслигини таъминлашнинг йўллари сифатида Барқарорлаштирувчи фонд маблағлари орқали давлат қарзларини бошқариш механизмлари кўрсатиб берилган. QUMMIR ва RIM моделларида ягона социал солиғи ва мажбурий суғурта ажратмалари бўйича бюджетга тушумлар моделлаштирилмаган.
Юқоридагилардан кўринадики макроиқтисодий моделлар дунёнинг кўплаб давлатлари, жумладан, Ғарбий Европа давлатлари, АҚШ, Канада, Янги Зелландия, Россия ва шу каби бир қатор давлатларида макроиқтисодий муаммолар ва уларнинг ривожланиш кўрсаткичларини аниқлашда кенг қўлланилиб келинмоқда. Моделларнинг эконометрик ва гибридли турларига бўлиниши эса асосан уларнинг иқтисодий объектлар ва муносабатларни даврийлик жиҳатидан қамраб олиши билан бир қаторда назарий жиҳатдан ёндошишлигига боғлиқдир. Эконометрик моделларда статистик таҳлиллар асосий ёндошув бўлса, гибридли моделлар асосан асосан назарияларга таянган ҳолда мувозанатнинг умумий динамикасига асосланади. Эконометрик моделларнинг муҳим хусусияти шундаки, уларда фискаллик кўпроқ аҳамият касб этади, яъни бу моделларнинг аксариятида бюджет, монетар, солиқ масалалар макроиқтисодий кўрсаткичларга боғлиқ ҳолда алоҳида чуқур ўрганилади.
Аммо, эконометрик моделларда фискал масалалар ва муаммолар чуқур таҳлил этилсада бироқ, уларни ўрта ва узоқ муддатли прогнозлар бўйича қўллаш имконияти чекланган. Гибридли моделлар эконометрик моделларнинг қайд этилган камчилликларини ҳал этсада аммо, эконометрик таҳлилларсиз муҳим жараёнлар, жумладан, фискал масалалар юзасидан ишончли прогноз кўрсаткичларини олишга имкони чекланган. Шу боисдан кейинги вақтларда генерациялашган(уйғунлашган) ҳолда қўллашни ифода этувчи моделларга эҳтиёж туғилмоқда. Агар Россия иқтисодиёти амалиётида қўлланилган моделлар орасида фақатгина QUMMIR моделида бюджет блоки алоҳида чуқур таҳлил этилган бўлсада, ушбу прогноз кўрсаткичлари узоқ муддатли даврларга хос натижаларни бера олмайди. Шу боисдан ҳозирги кунда узоқ муддатга мўлжалланган сифатий прогнозларни амалга ошириш ҳозирги куннинг долзарб глобал муаммоларидан саналади.



Download 1.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   77




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling