Тошкент давлат иқтисодиёт университети Кафедра: Банк иши ва инвестициялар Фан: Банк иши Мавзу: Тижорат банкларининг қимматли қоғозлар билан операциялари

Download 111.17 Kb.
bet2/8
Sana12.02.2023
Hajmi111.17 Kb.
#1190606
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
Тижорат банкларининг қимматли қоғозлар билан операциялари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 2 сентбярдаги ПФ-5177-сонли «Валюта сиёсатини либераллаштириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармонида давлат қимматли қоғозлар бозорини ривожлантириш вазифаси қўйилган. Ушбу вазифанинг бажарилиши миллий қимматли қоғозлар бозорини ривожлантиришга туртки беради. Аммо, давлат қимматли қоғозларини ривожлантиришга тўсқинлик қиладиган қуйидаги муаммоларга барҳам берилгани йўқ:

– инфляция даражасининг юқори эканлиги;

– миллий валютанинг қадрсизланиш суръатининг юқори эканлиги;

– давлат бюджетининг даромад базасини мустаҳкам эмаслиги.

Тараққий этган мамлакатларда инфляция муаммоси мавжуд эмас (инфляциянинг йиллик даражаси 2 фоиздан ошмаяпти). Бунинг устига, миллий валюта номинал алмашув курсининг волатиллиги паст.

Қимматли қоғозлар портфелини бошқаришнинг пассив стратегиясига хос бўлган хусусиятлардан бири шундаки, унда самарадорликнинг намунавий даражаси ўрнатилади ва унинг ёрдамида қимматли қоғозларга қилинган инвестицияларнинг даромадлилиги ҳисобланади. Шу жиҳатдан олиб қаралганда, пассив стратегиянинг икки хусусиятини кўриш мумкин: биринчидан, қимматли қоғоз бозорида маблағларнинг пассив тақсимланиши юз беради, яъни қимматли қоғозлар бозорида турли хилдаги инструментлар бўлишига қарамсдан фақат икки турдаги қимматли қоғозларни сотиб олишни кўзда тутади. Иккинчидан, пассив стратегияда ҳар бир тоифадаги қимматли қоғоз бўйича индексли портфелга эга бўлиш имкониятини мавжудлиги кўзда тутилади.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8

Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling