Тошкент давлат иқтисодиёт университети "молия ва бухгалтерия ҳисоби" факултети


Аудит келишуви қабул қилингунга қадар кўламнинг чекланиши


Download 1.04 Mb.
bet2/3
Sana04.01.2023
Hajmi1.04 Mb.
#1077838
1   2   3
Bog'liq
audit ISMOILOV JAHONGIR

Аудит келишуви қабул қилингунга қадар кўламнинг чекланиши
Агар тадбиркорлик субъекти раҳбарияти ёки бошқарув юклатилган шахслар таклиф қилинаётган аудит келишуви муносабати билан аудитор ишининг кўламига нисбатан белгилаган чеклаш аудитор мазкур чеклаш аудитор молиявий ҳисоботлар хусусида фикр билдиришдан бош тортишига олиб келади, деб ҳисоблашига сабаб бўлса, аудитор, агар қонун ҳужжатлари ёки меъёрий ҳужжатларнинг қоидалари бунинг аксини талаб қилмаса, бундай чекланган келишувни қабул қилмаслиги керак.
Такрорланувчи аудиторлик текширувлари
Такрорланувчи аудиторлик текширувларида аудитор юзага келган вазият аудит келишуви шартларини қайта кўриб чиқишни талаб қилиши ёки талаб қилмаслигини ва тадбиркорлик субъектига аудит келишувининг мавжуд шартларини эслатиш зарурлиги ёки зарур эмаслигини баҳолаши лозим.
Молиявий ҳисоботлар аудитининг мақсади ва кўлами;
Аудиторнинг мажбуриятлари;
Тадбиркорлик субъекти раҳбариятининг мажбуриятлари
Молиявий ҳисоботларни тайёрлаш учун қўлланиладиган молиявий ҳисоботларни тақдим этиш учун қўлланиладиган асосини аниқлаш
Аудитор томонидан чоп этиладиган ҳар қандай ҳисоботларнинг кутилаётган шакли ва мазмунига ҳавола ҳамда ҳисоботнинг шакли ва мазмуни кутилаётган шакл ва мазмундан фарқ қилишига олиб келиши мумкин бўлган вазиятлар юзага келиши мумкинлиги тўғрисида баёнот.
Аудит келишувининг келишилган шартлари аудит хат-келишувида ёки мос келадиган бошқа шаклдаги ёзма келишувда ҳужжатлаштирилиши ва қуйидагиларни ўз ичига олиши лозим:
Молиявий ҳисоботларни тайёрлашда қўлланиладиган молиявий ҳисоботларни тақдим этиш асосининг ўринлилигини аниқлашда аудитор учун муҳим ҳисобланадиган омиллар қуйида баён этилган:
Тадбиркорлик субъектининг хусусияти (масалан, у тижорат корхонаси, давлат сектори тадбиркорлик субъекти ёки тижоратчи бўлмаган ташкилот ҳисобланиши);
Молиявий ҳисоботларнинг мақсади (масалан, улар кенг доирадаги фойдаланувчиларнинг молиявий маълумотларга бўлган умумий эҳтиёжларини ёки муайян фойдаланувчиларнинг молиявий маълумотларга бўлган эҳтиёжларини қондириш учун тайёрланган);
Молиявий ҳисоботларнинг хусусияти (масалан, молиявий ҳисоботлар молиявий ҳисоботларнинг тўлиқ тўплами ёки алоҳида молиявий ҳисобот ҳисобланиши)
Молиявий ҳисоботларни тақдим этиш учун қўлланиладиган асоси қонун ҳужжатлари ёки меъёрий ҳужжатларда белгилангани ёки белгиланмагани.

Download 1.04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling