Тошкент давлат иқтисодиёт университети "молия ва бухгалтерия ҳисоби" факултети


Зарур ҳолда аудит хат-келишуви қуйидаги бандлар билан тўлдирилиши ҳам мумкин


Download 1.04 Mb.
bet3/3
Sana04.01.2023
Hajmi1.04 Mb.
#1077838
1   2   3
Bog'liq
audit ISMOILOV JAHONGIR

Зарур ҳолда аудит хат-келишуви қуйидаги бандлар билан тўлдирилиши ҳам мумкин:

  • Аудитнинг баъзи бир жиҳатлари устида ишлашда бошқа аудиторлар ва экспертларнинг иштирокига доир масалалар бўйича аҳдлашув.
  • Ички аудиторлар ва тадбиркорлик субъектининг бошқа ходимлари иштирокига доир масалалар бўйича аҳдлашувлар.
  • Бошланғич аудит билан боғлиқ ҳолда, олдинги аудитор (агар у мавжуд бўлса) билан эришилиши лозим бўлган аҳдлашувлар.
  • Аудиторнинг жавобгарлигига нисбатан ҳар қандай чеклаш, агар бундай имконият мавжуд бўлса.
  • Аудитор ва тадбиркорлик субъекти ўртасида бундан кейинги ҳар қандай келишувларга ишора.
  • Бошқа томонларга аудит бўйича иш ҳужжатларини тақдим этиш билан боғлиқ ҳар қандай мажбуриятлар.

Компонентлар аудити Агар бош ташкилот аудитори айни вақтда компонентнинг аудитори ҳам ҳисобланса, компонентга алоҳида аудит хат-келишувини юбориш зарурлиги ёки зарур эмаслиги тўғрисидаги қарорга таъсир кўрсатиши мумкин бўлган омиллар орасида қуйидагиларни айтиб ўтиш мумкин:


Компонентнинг аудиторини ким тайинлайди
Компонентга нисбатан алоҳида аудиторлик ҳисоботи (хулосаси) чоп этилиши лозимми
Аудиторларни тайинлашга қўйиладиган юридик талаблар
Бош ташкилот мулкининг улуши
Компонент раҳбариятининг бош ташкилотдан мустақиллиги даражаси

Такрорланувчи аудиторлик текширувлари Аудитор ҳар бир даврда янги аудит хат-келишувини ёки бошқа бирон-бир ёзма келишувни юбормасликка қарор қилиши мумкин. Бироқ қуйида баён этилган омиллар аудит келишуви шартларини қайта кўриб чиқиш ёки мавжуд шартлар ҳақида тадбиркорлик субъектига эслатиш мақсадга мувофиқ эканлигини белгилайди:

  • Тадбиркорлик субъекти аудит мақсади ва кўламини тўғри тушунмаслигини кўрсатувчи ҳар қандай белги.
  • Аудит келишувининг қайта кўриб чиқилган ҳар қандай ёки махсус шартлари.
  • Юқори раҳбарият яқинда алмашгани.
  • Мулк таркибида жиддий ўзгаришлар юз бергани.
  • Тадбиркорлик субъекти бизнесининг хусусияти ёки ҳажмида жиддий ўзгариш юз бергани.
  • Қонун ҳужжатлари ёки тартибга солувчи органлар талабларининг ўзгаргани.
  • Молиявий ҳисоботларни тайёрлашда қўлланиладиган молиявий ҳисоботларни тақдим этиш асосининг ўзгаргани.
  • Ҳисоботларга қўйиладиган бошқа талабларнинг ўзгаргани.

Download 1.04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling