Тошкент давлат иқтисодиёт университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи dsc


-расм. Ўзбекистон тижорат банклари капиталининг етарлилигига нисбатан


Download 0.82 Mb.
Pdf ko'rish
bet12/39
Sana27.03.2023
Hajmi0.82 Mb.
#1298688
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   39
Bog'liq
tizhorat banklarida likvidlilik riskini boshqarishni takomillashtirish

3-расм. Ўзбекистон тижорат банклари капиталининг етарлилигига нисбатан 
пруденциал меъѐрлар ўзгариши
10
 
3-расм маълумотларига кўра, республика тижорат банкларининг регулятив 
капитали ва биринчи даражали капиталнинг етарлилигига нисбатан Марказий 
банк томонидан пруденциал меъѐрлар 2015 йил 1 сентябрдан 2019 йил
1 январга қадар бўлган даврда босқичма-босқич оширилди. Мазкур жараѐнда 
9
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сонли фармони. Ўзбекистон 
Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида. www.lex.uz. 
10
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг қарори. Тижорат банклари капиталининг 
монандлигига қўйиладиган талаблар тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида. 2015 йил 13 июнь № 14/3. // 
Ўзбекистон қонун ҳужжатлари тўплами. – Тошкент, 2015. - № 27 (683). 17-29 – Б. 


14 
Базель қўмитасининг биринчи даражали капитали регулятив капиталнинг
75 фоиздан кам бўлмаслиги керак, деган талаби инобатга олинди. 
Шу ўринда таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 
томонидан 2016 йил 1 январдан бошлаб, тижорат банкларига нисбатан 
ликвидлиликни қоплаш меъѐри коэффициентининг жорий этилганлиги 
уларнинг ликвидлилигини мустаҳкамлаш йўлидаги муҳим қадамлардан бири 
бўлди. 
Регулятив капитал етарлилигининг таъминланиши банк фаолиятидаги 
рисклар натижасида юзага келувчи молиявий йўқотишларни қоплаш имконини 
беради. Натижада тижорат банкида ликвидлилик муаммоси чуқурлашишининг 
олди олинади. Бунда Базель қўмитасининг банк назоратига оид янги талаблари 
республикамиз банк амалиѐтига жорий этилганлиги муҳим аҳамият касб этади. 
2-жадвалда келтирилган маълумотларга кўра, 2014-2018 йилларда 
республикамиз тижорат банкларининг регулятив капитали миқдори ўсиш 
тенденциясига эга бўлган. Бунинг устига, мазкур давр мобайнида тижорат 
банклари регулятив капиталининг етарлилик даражаси Базель стандарти 
талабларидан қарийб 3 баробар юқори бўлган. Мазкур ҳолатлар тижорат 
банкларининг капиталлашиш даражасини ошириш нуқтаи назаридан ижобий 
ҳисобланади. 

Download 0.82 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   39




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling