Тошкент давлат иқтисодиёт университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи dsc


Download 1.64 Mb.
Pdf ko'rish
bet11/41
Sana30.04.2023
Hajmi1.64 Mb.
#1404092
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   41
Bog'liq
temir yo\'l boyicha dissertat

ҳолати таҳлили” деб номланган иккинчи бобида йўловчи ташиш хизматлари 
бозорига бир қанча омиллар таъсир этиши нуқтаи назаридан бундай омиллар 
статистикаси ҳамда маркетинг коммуникацияларини амалга ошириш 
тенденциялари таҳлил қилинган. Шунингдек, темир йўл транспортида 
йўловчи ташиш хизматларидан истеъмолчиларнинг қониқишлари ва 
маркетинг коммуникация тадбирларининг самарадорлик даражасини 
аниқлаш учун SPSS дастурида омиллар таҳлилидан фойдаланилган.
Ташқи муҳитдаги ўзгаришларнинг юқори динамикаси, темир йўл 
транспорти корхоналари маркетинг фаолиятини тўлов қобилиятига эга 
йўловчилар хулқ-атворини ўрганиш, таклиф этилаётган хизматларни 
йўловчилар талабларига мослаштириш, хизматлар нархи, уларнинг 
ассортименти ва сифатидан йўловчиларнинг қониқишига қаратилган 
маркетинг коммуникацияларини такомиллаштиришни тақозо этади. 
11
Котлер Ф. Основы маркетинга: краткий курс. – М.: Изд. Вильямс. 2019. – 496с. 


16 
Маркетинг коммуникация дастурларини фаоллаштириш темир йўл 
транспортининг йўловчи ташиш хизматлари бозоридаги эгаллаб турган 
барқарор ҳолати ва ривожланиш динамикасини таъминлашнинг шарт-
шароити ҳамда унинг рақобатбардошлигини оширишнинг асосий 
омилларидан бири ҳисобланади. Қўйилган мақсадга эришишда темир йўл 
транспорти маркетинг фаолиятини тизимли таҳлилисиз амалга ошириб 
бўлмайди. Бу жараёнда муҳим жиҳат темир йўл траснпорти фаолиятида 
маркетинг коммуникация дастурларидан фойдаланиш ва йўловчилар 
оқимини таъминловчи юқори самарали механизмни яратишга қодир, 
коммуникацион фаолликни ошириш имконини берувчи илмий асосланган 
усуллар ҳисобланади. 
Транспорт фаолияти бошқа иқтисодий тармоқларнинг ривожланиши, 
шунингдек, у мамлакатнинг ижтимоий ва иқтисодий ривожланиши билан 
чамбарчас боғлиқ. Шу сабабли, мамлакатнинг иқтисодий ривожланишини 
башоратлашда транспорт тизими ва унинг алоҳида тармоқларининг мамлакат 
ёки минтақанинг ижтимоий-иқтисодий соҳаларига бевосита ва билвосита 
таъсирини теранлик билан ўрганиш муҳимдир. 
Йўловчиларни ташиш хизматлари бозорига бир қанча омиллар, 
жумладан: ички ва ташқи муҳит, минтақавий ва маҳаллий, маданий-
маърифий, аҳоли даромадлари ва бошқа бир қанча омиллар ўз таъсирини 
кўрсатади. Аҳоли ва унинг даромадлари йўловчи ташиш хизматлари 
бозорига билвосита таъсир этади. Чунки аҳоли йўловчиларга хизмат 
кўрсатишнинг асосий истеъмолчиси ҳисобланади.
Республикамизда 2011-2020 йилларда аҳолининг реал даромадлари
6 баробарга ортган ва худди шу даврда доимий аҳоли сони 21 %га кўпайиб, 
34,1 млн. кишини ташкил этган (3-расм).  

Download 1.64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   41




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling