Тошкент давлат иқтисодиёт университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи dsc


Download 1.64 Mb.
Pdf ko'rish
bet10/41
Sana30.04.2023
Hajmi1.64 Mb.
#1404092
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   41
Bog'liq
temir yo\'l boyicha dissertat

Price
(нарх)
Place
(савдо жойлари) 
Promotion
(рағбатлантириш)
Process
(ўзаро алоқа)
People
(алоқа субъектлари)
Physical evidence
(моддий муҳит)
Situation
(бозор конъюктураси)
Service
(хизматлар, хизмат кўрсатиш)
Segmentation
(сегментлаш)
2-расм. Йўловчи ташиш хизматлари бозорида “3S-6P”маркетинг 
комплекси
10
 
 
Транспорт хизматлари бозорида турли транспорт ва хизматлар турлари 
мавжудлиги билан бошқа бозорлардан ажралиб туради. Шунинг учун 
комплекс маркетингдан фойдаланишда мақсадли сегментларнинг таркибий 
қисмини ҳисобга олиш зарур. Маркетинг коммуникация сиёсати танланган 
мақсадли сегмент, хизматлар ва истеъмолчилар хусусиятига кўра ўзгаради. 
Бундан ташқари, транспорт хизматлари бозоридаги ҳолат, яъни бозор 
конъюнктурасини ҳисобга олиш жуда муҳимдир. Масалан, темир йўл 
транспорти бозори монополия бўлса, ҳаво транспорти бозори олигопол 
бозорга яқин, автомобиль транспорти бозорида эса монополистик рақобат 
мавжуддир. Бу ҳолатлар транспорт хизматларини тарғиб қилиш 
стратегиясини танлашда эътиборга олиниши керак. Бундан ташқари, бозор 
объекти транспорт хизмати ҳисобланади, шунинг учун маҳсулот эмас, балки 
хизматларга нисбатан ёндашув афзалдир. Йўловчи ташиш транспортида 
анъанавий  маркетинг комплексига яна  қўшиш мумкин: people, physical 
evidence, process. 
Инсонлар (people) йўловчи ташиш хизматлари бозорининг ўзаро алоқага 
киришувчи субъектларидир: рақобатчилар, воситачилар, истеъмолчилар. 
Албатта бозорда барча ҳаракатлар истеъмолчиларга қаратилади, яъни 
йўловчиларга. 
Йўловчилар 
томонидан 
хизматларга 
берилаётган 
устунликларнинг муфассал таҳлилини олиб бориш ва хизматларнинг 
устунлик ҳамда камчиликларини ўрганиш лозим, шунда рақобатчилардан 
10
Муаллиф ишланмаси. 


15 
шунчаки устун бўлмай, узоқ муддатли вақтда бозорда ҳукмронлик қилиш 
мумкин. 
Моддий муҳит (physical evidence) – маркетингга ҳуқуқшунослик 
соҳасидан кириб келган атама. Ф.Котлер бу атамани хизмат кўрсатиш 
«атмосфераси» дея тарифлаган. Бошқача айтганда, хизмат кўрсатишнинг 
моддий имижи истеъмолчи кўради, эшитади, таъм сезади ва ушлаб кўради 
назарияси асосида шаклланади.
Ф.Котлернинг фикрича, хизмат кўрсатишнинг моддий муҳити қуйидаги 
вазифаларни ҳал этиши мумкин: а) истеъмолчилар учун хўрак бўлиши,
б) истеъмолчиларга маълум самара ва ахборотни етказувчиси, в) истеъмолчи 
ва персоналда маълум кайфият даражасини яратиши
11

Шуниси эътиборлики, моддий муҳитни яратиш режаси нафақат корхона 
имижини истеъмолчилар томонидан қабул қилиниши, балки персонал 
томонидан ҳам қабул қилинишини эътиборга олади. Истеъмолчилар
томонидан хизматларнинг истеъмол қилиниш жараёни персонал томонидан 
яратилади. Хизмат кўрсатиш сифати кўп жиҳатдан персоналнинг айни 
пайтдаги ҳолатига боғлиқ. Хизматларни яратиш ва истеъмол қилиш бир 
моддий муҳитда содир бўлганлиги сабабли, бу муҳит ҳам истеъмолчининг 
ҳам ходимларнинг психологик ҳолатига таъсир қилади.
Шу муносабат билан, баъзи маркетологлар хизмат кўрсатиш соҳасида 
ходимларга истеъмолчилар ва истеъмолчиларга ходим сифатида қарашни 
таклиф қиладилар. Тадқиқотларга кўра, истеъмолчиларнинг хизматлар 
сифатидан рози ёки норозилик ҳолатлари ва ходимларнинг ўз ишларидан 
рози ёки норозилик ҳолатлари табиатан бир хил. 
Маркетингнинг йўловчи ташиш хизматларидаги асосий вазифаси 
истеъмолчиларнинг бундай хизматларни сотиб олишга ишонтиришдир, 
шунинг учун истеъмолчи транспорт корхонасининг маркетинг сиёсатини 
белгилаб берувчи субъект ҳисобланади. 
Диссертациянинг “Йўловчи ташиш хизматлари бозорининг ҳозирги 

Download 1.64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   41




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling